Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамдамова Наргиза Турсунбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Амир Хусрав Деҳлавий ва мусиқа», 17.00.02–Мусиқа санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/San42.
Илмий раҳбар: Бегматов Сойибжон Маҳмудович, санъатшунослик фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат консерваторияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат консерваторияси, PhD.03/30.12.2021.San.54.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Рустамбек Самигович, санъатшунослик фанлари доктори, профессор; Абдурашидов Абдували, санъатшунослик фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Амир Хусрав Деҳлавийнинг мусиқий меросини, мусиқа санъати ривожига қўшган назарий ва амалий ишларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳинд мусиқа ижрочилик амалиётида қўлланилиб келинаётган пушту таал, зумра таал, чаутал таал усуллари Деҳлавий томонидан табла чолғуси учун яратилганлиги “Эъжози Хусрав” рисоласидаги маълумотлар асосланган;
рисоладаги қаввали, хаял, тарана каби мусиқий шакллар, бастакорлар ижодиёти ва улар билан боғлиқ ҳинд мумтоз асарларнинг муҳим шакли сифатида ижро этилиши, сетор чолғусига тор қўшилиши билан қайта шаклланганлиги, табла чолғуси эса янги соз сифатида яратилганлиги, “Эъжози Хусрав” рисоласида мусиқа назариясига доир маълумотлар мавжудлиги билан исботланган;
Амир Хусрав Деҳлавий томонидан такомиллаштирилган (сетор) ва яратилган (табла) чолғулар ҳамда қаввали, хаял, тарана жанрлари  ҳинд мумтоз мусиқасининг етакчиси бўлган рагалар асосида яратилганлиги далилланган;
мусиқий намуналарнинг тузилиш тартиби ва ижро услуби билан ажралиб турувчи қаввали, хаял, тарана жанрларидаги “сулфакта”, “зумра таал” каби усуллар Амир Хусрав Деҳлавий томонидан яратилганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳинд мусиқа ижрочилик амалиётида қўлланилиб келинаётган пушту таал, зумра таал, чаутал таал усуллари Деҳлавий томонидан табла чолғуси учун яратилганлиги “Эъжози Хусрав” рисоласидаги маълумотлар “Ўзбек миллий мақом санъати маркази” фаолиятида фойдаланилган (“Ўзбек миллий мақом санъати маркази”нинг 2022 йил 3 июндаги 100-сон маълумотномаси). Натижада конференция иштирокчиларининг Амир Хусрав Деҳлаввий илмий ва амалий мероси ҳақида янги илмий маълумотларга эга бўлишларига эришилган;
рисоладаги қаввали, хаял, тарана каби мусиқий шакллар, бастакорлар ижодиёти ва улар билан боғлиқ ҳинд мумтоз асарларнинг муҳим шакли сифатида ижро этилиши, сетор чолғусига тор қўшилиши билан қайта шаклланганлиги, табла чолғуси эса янги соз сифатида яратилганлиги ҳақида олинган натижалар  “Маҳалла” радиоканали орқали эфирга узатилган “Адабиёт гулшани” туркум эшиттириши сценарийсида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла” телерадиоканали давлат муассасасиининг 2022 йил 13 июн 765-сон маълумотномаси). Пировардида радиотингловчилар шу асосда Амир Хусрав Деҳлавий ижоди ҳақидаги маълумотлар юзасидан муайян тасаввурга эга бўлганлар;
Амир Хусрав Деҳлавий томонидан такомиллаштирилган (сетор) ва яратилган (табла) чолғулар ҳамда қаввали, хаял, тарана жанрлари  ҳинд мумтоз мусиқасининг етакчиси бўлган рагалар асосида яратилганлиги Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятда фойдаланилган (Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг 2022 йил 14 июн 01-04/63-120-сон маълумотномаси). Пировардида ёш бастакорлар ва мусиқашунослар Амир хусрав Деҳлавий ва унинг ижоди, адабиёт, мусиқа соҳаларида амалга оширган ишлари хусусида қизиқарли маълумотларга ва муайян тасаввурларга эга бўлдилар;
мусиқий намуналарнинг тузилиш тартиби ва ижро услуби билан ажралиб турувчи қаввали, хаял, тарана жанрларидаги “сулфакта”, “зумра таал” каби усуллар Амир Хусрав Деҳлавий томонидан яратилганлиги ҳақида олинган натижалар “Маҳалла” радиоканали орқали эфирга узатилган “Адабиёт гулшани” туркум эшиттириши сценарийсида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла” телерадиоканали давлат муассасасининг 2022 йил 13 июн 765-сон маълумотномаси). Пировардида радиотингловчилар шу асосда Амир Хусрав Деҳлавий ижоди ҳақидаги маълумотлар юзасидан муайян тасаввурга эга бўлганлар.

Yangiliklarga obuna bo‘lish