Sayt test rejimida ishlamoqda

Бабажанов Мансурбек Бекдурдиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Тебранма ҳаракат йўналишининг қумли грунтлар турғунлигига таъсири», 05.09.02–“Геотехника” (Асослар, пойдеворлар ва ер ости иншоотлари. Грунтлар ва тоғ жинслари механикаси) (техника фанлари).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Т2140
Илмий раҳбар: Расулов Ҳаят Заирович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий кенгаш рақами: ЎзР ФА М.Т.Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти, DSc.02/30.08.2022.Т.61.02.
Расмий оппонентлар: Салямова Клара Джаббаровна, физика-математика фанлари доктори, профессор; Султанов Тохиржон Зокирович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: ЎзР ФА Ғ.О.Мавлонов номидаги Сейсмология институти.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тебранма ҳаракат йўналишининг сувга тўйинган қумли грунтлар қуйқаланишига таъсирини аниқлаш ва ушбу жараёнда грунтнинг турғунлигини баҳолаш усулини такомиллаштиришдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сувга тўйинган қумли грунтлар турғунлигига тебранма ҳаракат йўналишининг тасирини ҳисобга олган ҳолда замин грунтларининг мувозанат тезланишини аниқлаш усули такомиллаштирилган;
сейсмик таъсирларда сувга тўйинган қумли грунтларнинг қуйқаланиши, чўкиши ва устуворлигини, тебранма ҳаракат йўналишини эътиборга олган ҳолда, экспериментал аниқлаш ускунаси ишлаб чиқилган;
тебранма ҳаракат йўналишининг турли бурчаклардаги таъсири натижасида мувозанат ва сейсмик тезланишлар орасидаги боғланиш, янги ишлаб чиқилган махсус тебранма ускунаси ёрдамида аниқланган;
сувга тўйинган қумли грунтларнинг сейсмик турғунлигини аниқлаш ва уларнинг зичлигини ошириш ҳисобига қуйқаланишининг олдини олиш бўйича муҳандислик усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Тебранма ҳаракат йўналишининг қумли грунтлар турғунлигига таъсирини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сейсмик таъсирларда қумли грунт мувозанат тезланиши ва динамик турғунлигини экспериментал аниқлаш усули Хоразм вилояти учун бино ва иншоотлар замин ва пойдеворларини лойиҳалашда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 14 июндаги №08-06/5619-сонли маълумотномаси). Натижада Хоразм вилояти учун лойиҳаланаётган турар-жой биноларининг замин ва пойдеворларини зилзилабардошлигини таъминлаш имконини берган.
сувга тўйинган қумли грунтлар динамик турғунлигини таъминлаш ва уларнинг қуйқаланишига қарши муҳандислик усуллари Хоразм вилояти учун лойиҳаланган турар жой биноларининг замини ва пойдеворининг сейсмик устуворлиги таъминлашда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 14 июндаги №08-06/5619-сонли маълумотномаси). Натижада бино ва иншоотлар замин ва пойдеворларини зилзилабардошлилигини таъминлаб, бинонинг умумий таннархни 20 фоизгача камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish