Sayt test rejimida ishlamoqda

Дадабоев Фарҳоджон Махмуджоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Тозалаш самарадорлигини ошириш мақсадида жун хомашёсини титиш саваш машинаси конструксиясини такомиллаштириш” 05.06.02- “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Т1647 (Бюллитендаги рақам)
Илмий раҳбар: Қаюмов Жўрамирза Абдираматович, техника фанлари доктори, ДСc.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган тўқимачилик саноати институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган тўқимачилик саноати институти, PhD.03/04.10.2023.Т.174.01
Расмий оппонентлар: Саримсаков Олимжон Шарифжанович, техника фанлари доктори, профессор; Исмойилов Фурқат Баротович, техника фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жун хомашёсини титиш-саваш машинасининг такомиллашган конструксиясини ишлаб чиқиш орқали ресурстежамкор, тозалаш самарадорлиги оширилган титиш-саваш машинаси конструксиясини яратиш, ишчи органлари параметрлари ва ишлаш режимларини асослашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
жунни титиш-саваш машинаси тозалаш самарадорлигини ошириш учун асосий валга маҳкамланган тўртта пичоқдан иборат бўлган қўшимча чиқинди ажратувчи мослама конструксияси ишлаб чиқилган;
жунни титиш-саваш машинасида қўзғалмас пичоқ ва чўткали барабан орасига ўрнатилган, қўзғалмас пичоққа сиқилиб айланувчи ҳамда толани ажратиб олувчи ишчи валик конструксияси яратилган;
қозиқли барабанлар остида жойлашган мавжуд колосникли панжарани ораларига қиррали чивиқлар ўрнатилган самарали конструксияси яратилган ҳамда ишчи органлар орасидаги масофанинг оптимал параметрлари ишлаб чиқилган;
тажрибавий тадқиқотлар асосида жунни ўсимлик аралашмаларидан самарали тозалашни таъминлайдиган машинанинг оптимал параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Конструксияси такомиллаштирилган машинанинг ишлаш режимларини асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: янги такомиллаштирилган машинани “Ўзчармсаноат” уюшма таркибидаги Наманган вилояти Косонсой тумани “МИРОДИМ ҲАМКОР ТЕКС” МЧЖ корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилди (“УЗЧАРМСАНОАТ” уюшмасининг 2023 йил 21 ноябрдаги ФБ-9/3546-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқариш синови натижаларига асосан жун таркибида бегона аралашмаларни 7,0-15,2 % гача камайтириш имконини берган. Тозалаш самарадорлиги, такомиллаштирилган жунни титиш-саваш машинасидан фойдаланилганда баҳорги қирқимдаги жунда 7,0 % дан 10,5 % га кузги қирқимдаги жунда эса 11,1 % дан 15, 2% га яхшиланишига эришилган;
“МИРОДИМ ҲАМКОР ТЕКС” МЧЖга тавсия қилинган жунни титиш машинаси ўрнатилган ва ишлаб чиқаришга қўллаш натижасида йиллик 213172,3 минг сўм (икки юз ўн уч миллион бир юз етмиш икки минг уч юз) сўм йиллик иқтисодий самара олишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish