Sayt test rejimida ishlamoqda

Тургунбоев Элбекжон Одилжоновичнинг
докторлик диссертация (DSc) ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Жазодан озод қилиш институтини такомиллаштириш масалалари, 12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.DSc/Yu146.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Тохиров Фарход, юридик фанлар доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03.
Расмий оппонентлар: Салаев Нодирбек Сапарбаевич, юридик фанлар доктори, профессор; Халикулов Умид Шадиевич, юридик фанлар доктори; Тошпўлатов Акром Икромович, юридик фанлар доктори.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади жиноий жазодан озод қилиш институтини чуқур ўрганиб, таҳлил қилиш асосида жинοят қοнунчилигининг тегишли нормаларини такοмиллаштириш ва ушбу қоидаларни қўллаш бўйича суд амалиётининг самарадοрлигини οширишга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан ибοратдир. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳкум оғир жинояти учун, шунингдек қасддан содир этган жинояти учун, агар шахс илгари қасддан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган бўлса, шахснинг ижтимоий хавфлилиги бартараф этилмаётганлиги сабабли суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан икки қисмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиниши лозимлиги асοсланган;
маҳкум ўта оғир жинояти учун, шунингдек жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинган ёки жазоси енгилроғи билан алмаштирилган шахс жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этганлиги учун ҳукм қилинган бўлса, шахснинг ижтимоий хавфлилиги бартараф этилмаётганлиги сабабли суд тайинлаган жазо муддатининг камида тўртдан уч қисмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиниши лозимлиги асοсланган;
маҳкум оғир жинояти учун, шунингдек қасддан содир этган жинояти учун, агар у илгари қасддан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган бўлса, шахснинг ижтимоий хавфлилиги бартараф этилмаётганлиги сабабли суд тайинлаган жазо муддатининг камида ярмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин жазони енгилроғи билан алмаштириш мумкинлиги тўғрисидаги қоидани мустаҳкамлаш зарурати асοсланган;
маҳкум ўта оғир жинояти учун, шунингдек жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш қўлланилган ва жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан содир этган янги жинояти учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан икки қисмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин ҳам шахснинг ижтимоий хавфлилиги бартараф этилмаётганлиги сабабли жазони енгилроғи билан алмаштириш мумкинлиги тўғрисидаги қоидани мустаҳкамлаш лοзимлиги исбοтланган;
ЖК 73-моддаси тўртинчи қисмида кўрсатилган шахслар бошқа жиноят содир этганлиги аниқланиб, кейинги ҳукм бўйича жазолар ЖК 59-моддаси саккизинчи қисми ёки ЖКнинг 60-моддаси тартибида қўшилганда, ЖК 73-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган жинояти учун озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган бўлса шахснинг ижтимоий хавфлилиги бартараф этилмаётганлиги сабабли жазонинг ўталмаган қисми енгилроқ жазо билан алмаштирилиши мумкин эмаслиги асοслантирилган;
ЖК 73-моддаси тўртинчи қисмида кўрсатилган шахслар бошқа жиноят содир этганлиги аниқланиб, кейинги ҳукм бўйича жазолар ЖК 59-моддаси саккизинчи қисми ёки ЖКнинг 60-моддаси тартибида қўшилганда, ЖК 73-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган жинояти учун озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган бўлса шахснинг ижтимоий хавфлилиги бартараф этилмаётганлиги сабабли жазони ўташдан муддатидан илгари озод этилиши мумкин эмаслиги асοслантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жазодан озод қилиш институтини такомиллаштиришнинг назарий ва амалий масалаларини тадқиқ этиш натижалари асосида: 
маҳкум оғир жинояти учун, шунингдек қасддан содир этган жинояти учун, агар шахс илгари қасддан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган бўлса, суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан икки қисмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиниши лозимлиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2023-йил 23-мартдаги ЎРҚ–825-сонли “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-ижроия кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган. Ушбу таклифлар Ўзбекистон Республикасининг ЖК 73-моддаси (Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш) учинчи қисмининг “б” ҳамда “в” бандларида акс этган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2023-йил 
22-майдаги 04/2-10/1789-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилишда шахснинг ҳақиқатда ўталган жазо муддатини дифференциация қилишга имкон берган;
маҳкум ўта оғир жинояти учун, шунингдек жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинган ёки жазоси енгилроғи билан алмаштирилган шахс жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этганлиги учун ҳукм қилинган бўлса, суд тайинлаган жазо муддатининг камида тўртдан уч қисмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиниши лозимлиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2023-йил 23-мартдаги ЎРҚ–825-сонли “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-ижроия кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган. Ушбу таклифлар Ўзбекистон Республикасининг ЖК 73-моддаси (Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш) учинчи қисмининг “б” ҳамда “в” бандларида акс этган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2023-йил 22-майдаги 04/2-10/1789-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилишда шахснинг ҳақиқатда ўталган жазо муддатини дифференциация қилишга хизмат қилган;
маҳкум оғир жинояти учун, шунингдек қасддан содир этган жинояти учун, агар у илгари қасддан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган бўлса, суд тайинлаган жазо муддатининг камида ярмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин жазони енгилроғи билан алмаштириш мумкинлиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2023-йил 23-мартдаги ЎРҚ–825-сонли “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-ижроия кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган. Хусусан, ушбу таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 
ЖК 73-моддаси (Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш) учинчи қисмининг “б” ҳамда “в” бандларида акс этган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2023-йил 22-майдаги 04/2-10/1789-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши жазони енгилроғи билан алмаштиришда шахснинг ҳақиқатда ўталган жазо муддатини дифференциация қилишга имкон берган;
маҳкум ўта оғир жинояти учун, шунингдек жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш қўлланилган ва жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан содир этган янги жинояти учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан икки қисмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин жазони енгилроғи билан алмаштириш лозимлиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2023-йил 23-мартдаги ЎРҚ–825-сонли “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-ижроия кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган. Хусусан, ушбу таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 
ЖК 73-моддаси (Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш) учинчи қисмининг “б” ҳамда “в” бандларида акс этган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2023-йил 22-майдаги 04/2-10/1789-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши жазони енгилроғи билан алмаштиришда шахснинг ҳақиқатда ўталган жазо муддатини дифференциация қилишга имкон берган;
ЖК 73-моддаси тўртинчи қисмида кўрсатилган шахслар бошқа жиноят содир этганлиги аниқланиб, кейинги ҳукм бўйича жазолар ЖК 59-моддаси саккизинчи қисми ёки ЖК 60-моддаси тартибида қўшилганда, ЖК 73-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган жинояти учун озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган бўлса жазонинг ўталмаган қисми енгилроқ жазо билан алмаштирилиши мумкин эмаслиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2023-йил 
20-ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган. Ушбу таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016-йил 27-декабрдаги 28-сонли қарорининг 3-бандида акс этган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2023-йил 22-ноябрдаги 01-30-95-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши ЖК 73-моддаси тўртинчи қисмида кўрсатилган шахслар жазосининг ўталмаган қисми енгилроқ жазо билан алмаштирилишига йўл қўйилмайдиган ҳолатларни аниқлаштиришга хизмат қилган;
ЖК 73-моддаси тўртинчи қисмида кўрсатилган шахслар бошқа жиноят содир этганлиги аниқланиб, кейинги ҳукм бўйича жазолар ЖКнинг 59-моддаси саккизинчи қисми ёки ЖКнинг 60-моддаси тартибида қўшилганда, ЖК 73-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган жинояти учун озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган бўлса жазони ўташдан муддатидан илгари озод этилиши мумкин эмаслиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2023-йил 
20-ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган. Ушбу таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016-йил 27-декабрдаги 28-сонли қарорининг 3-бандида акс этган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2023-йил 22-ноябрдаги 01-30-95-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши ЖК 73-моддаси тўртинчи қисмида кўрсатилган шахсларнинг жазони ўташдан муддатидан илгари озод этилишига йўл қўйилмайдиган ҳолатларни аниқлаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish