Атаниязова Максуда Балтабаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Миллий меҳнат бозорини тартибга солишни такомиллаштириш», 08.00.10–Демография. Меҳнат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2017.1.PhD/Iqt48.
Илмий раҳбар: Ортиқова Дилором Абдурахимовна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.28.12.2017.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Абулқосимов Хасан Пирназарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мамарасулов Фазлиддин Умарович, иқтисодиёт фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: республикамеҳнат бозорини тартибга солишни такомиллаштириш асосида аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
меҳнат бозорини тартибга солишнинг йўналиши сифатида таълим муассасалари битирувчилари бандлигини таъминлаш борасидаги ишларини мувофиқлаштириш туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги доимий асосда ишловчи (ҳудудий) комиссиялар томонидан ташкил этилиши мақсадга мувофиқлиги асослаб берилган;
касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига янада кенгроқ жалб этиш мақсадида битирувчи курс ўқувчилари учун бизнес режалар ишлаб чиқишни амалга ошириш бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш асосланган;
яратилаётган янги иш ўринларини ҳақиқий миқёсини баҳолаш мақсадида иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури параметрлари таркибига ўзгартириш киритиш, жумладан, корхоналарни оптималлаштириш, банкротга учраши ва тугатилиши натижасида қисқартирилган иш ўринларини ҳисобга олган ҳолда баҳолаш мақсадга мувофиқ эканлиги асосланган;
иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури парамертларини белгилашда қишлоқ хўжалигида мавсумий ва вақтинчалик ишларда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида, шахсий томорқа ва деҳқон хўжаликларида, ҳунармандчилик ва оилавий тадбиркорлик соҳасидаги бандликни ҳисобга олиш таклифи ишлаб чиқилган;
ҳудудий меҳнат бозори самарадорлигини баҳолашнинг усули сифатида вилоятлар, туман ва шаҳар ҳокимлари фаолиятини аҳоли, жумладан, коллеж битирувчилари, аёллар, четдан қайтган меҳнат мигрантлари бандлигини таъминлаш кўрсаткичлари бўйича баҳолаш мақсадга мувофиқлиги асосланган ва баҳолаш мезонлари таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Республика меҳнат бозорини тартибга солишни такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бандлигини таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш ва уларни тадбиркорлик фаолиятига янада кенгроқ жалб этишбўйича ишлаб чиқилган таклифлар Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан “Касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бандлигини таъминлаш механизмларини такомиллаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2015 йил 10 мартдаги 52-сонли қарори лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Меҳнат вазирлигининг 2016 йил 9 февралдаги 02-04/401-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бандлигини таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш вазифаси туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги доимий асосда ишловчи комиссиялар зиммасига юкланиши ва коллеж битирувчилари орасида ўз тадбиркорлик фаолиятини бошловчи ўқувчилар сонининг ўрта ҳисобда 20% ошишига эришилган;
Иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастури параметрлари таркибига ўзгартириш киритиш, жумладан, корхоналарнинг оптималлаштирилиши, банкротга учраши ва тугатилиши натижасида ҳамда индивидуал тадбиркорлик соҳасида қисқартирилган иш ўринларини ҳисобга олган ҳолда уларни белгилаш таклифларидан “2017 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастури” параметрлари таркибини белгилашда фойдаланилган (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2017 йил 26 декабрдаги 02-22/6419-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг амалиётга жорий этилиши ташкил этилаётган иш ўринларини сақлаб қолиш, яратилаётган янги иш ўринларининг ҳақиқий миқёсини белгилаш имконини берган;
Иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастури парамертларини белгилашда қишлоқ хўжалигида мавсумий ва вақтинчалик ишларда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида, шахсий томорқа ва деҳқон хўжаликларида, ҳунармандчилик ва оилавий тадбиркорлик соҳасидаги бандликни ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ эканлиги тўғрисидаги таклифлардан “2017 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастури” параметрлари таркибини белгилашда фойдаланилган (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2017 йил 26 декабрдаги 02-22/6419-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг амалиётга жорий этилиши ташкил этилаётган иш ўринларини сақлаб қолиш, иш жойлари қисқаришидан олдин ишчи комиссиялари йиғилишида уларнинг сабабларини муҳокама қилиб, тиклаш чораларини кўриш, яратилаётган янги иш ўринларининг ҳақиқий миқёсини белгилаш имконини берган;
вилоятлар, туман ва шаҳар ҳокимлари фаолиятини аҳоли, жумладан, коллеж битирувчилари, аёллар, четдан қайтган меҳнат мигрантлари бандлигини таъминлаш кўрсаткичлари бўйича баҳолаш методикаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан қабул қилинган ва 2016 йил 28 декабрдаги 159-ИЧ-сонли буйруғига асосан амалиётга жорий этилган (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2017 йил 26 декабрдаги 02-22/6420-сон маълумотномаси). Методикадан фойдаланиш ҳудудий меҳнат бозори самарадорлигини ошириш, коллеж битирувчилари, аёллар, четдан қайтган меҳнат мигрантлари бандлигини таъминлаш бўйича ишларни фаоллаштириш имконини берган.