Қурбанов Ўткир Халимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Делпҳиниум лептоcарпум, Д. парадохун, Д. ажаcис ўсимликлари кимёвий таркибини тадқиқ этиш”, 02.00.10 - Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/К262.
Илмий раҳбар: Мукаррамов Нуриддин Исомиддинович, кимё фанлари номзоди.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Ўсимлик моддалари кимёси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўсимлик моддалари кимёси институти, DSc.02/30.01.2020.К/Т.104.01.
Расмий оппонентлар: Нормахаматов Нодирали Сохобаталиевич, кимё фанлари доктори; Абдуллажанова Нодира Гуламжановна, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон флорасида ўсувчи Д. лептоcарпум, Д. парадохун ўсимликларининг йер устки қисми, маданийлаштирилган Д. ажаcис ўсимликларининг йер устки қисми ва уругʻи таркибини ўрганиш, ўсимликлар таркибидаги алкалоидлар, полисахаридлар, оқсиллар, липидлар, макро- ва микроелементларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биринчи маротаба Ўзбекистонда ўсувчи Д. лептоcарпум, Д. парадохун ўсимликларининг йер устки қисмидаги, шунингдек, маданийлаштирилган Д. ажаcис ўсимлигининг йер устки қисми ва уругʻи таркибидаги алкалоидлар, оқсил моддалар, углеводлар, липидлар, макро- ва микроелементлар тадқиқ қилинган;
илк бор дитерпен алкалоидларини ажратиб олиш жараёнида эмулция ҳосил бўлишини олдини олиш усули тавсия этилган;
танланган ўсимликлар таркибидаги оқсил моддалар, углеводлар, липидлар, макро- ва микроелементлар таҳлил қилинган, улардаги бирламчи ва иккиламчи метаболитларнинг ўхшашликлари ва фарқлари аниқланган;
ўсимликлардан жами 17 та алкалоидлар индивидуал ҳолда ажратиб олинган, шулардан 15 таси ўрганилаётган ўсимликлардан биринчи маротаба ажратилган, 2 таси янги эканлиги аниқланган;
ўрганилаётган ўсимликлардан биринчи маротаба ажратилган 10 та дитерпен алкалоидларининг кристаллдаги тузилишлари тадқиқ этилган ва олинган натижалар адабиёт маълумотларига мос келиши тасдиқланган;
лептанин ва парадоксин янги алкалоидларининг тузилиши физик-кимёвий усуллар (ИҚ, 1Д, 2Д ЯМР спектроскопия, масс-спектрометрия ва РТТ) ёрдамида исботланган; лептанин алкалоиди кимёвий тузилишига кўра гетизин типига, парадоксин алкалоиди эса гетидин типига мансуб эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Делпҳиниум туркум ўсимликларидан ажратилган лептанин алкалоидининг рентген тузилиш таҳлил натижалари ВА-ФА-Ф-6-010 рақамли «Табиий бирикмаларда гетероатомлар: молекулалараро таъсирлашув, рецепторли таниб олиш, фармакофорлар» мавзусидаги лойиҳада, шунингдек, экстракт ва алкалоидлар йигʻиндисининг биологик фаоллигидан ВА-ҚХФ-5-6-008 рақамли “Томатдошлар оиласига мансуб экинларни зарарлайдиган помидор куясининг (Тута абсолута) биологик хусусиятларини ўрганиш асосида популяция сонини бошқаришнинг илмий асослари” мавзусидаги илмий лойиҳаларда фойдаланилган (ЎзР ФАнинг 2023 йил 17 апрелдаги №4Ғ1255-817-сон маълумотномаси). Натижада, РТТ маълумотлари асосида лептанин алкалоидининг абсолют конфигурациясини тўлиқ таҳлил этишга эришилган, шунингдек, ўсимликлардан ажратиб олинган дитерпен алкалоидлари ва алкалоидлар йигʻиндиси орасидан инсектицидлар излаш истиқболли эканлиги аниқланган;
лептанин алкалоидининг РТТ натижалари Кембридж Марказий кристаллографик маълумотлар базасига киритилган (Тҳе Cамбридге Струcтурал Датабасе, ҳттпс://www.ccдc.cам, CCДC 1864536). Натижада, базага киритилган янги маълумотлар ўхшаш алкалоидларнинг тузилишини тўлиқ тавсифлашда соҳа олимларига фойдаланиш имконини берган;
илк бор ажратиб олинган лептанин алкалоиди “Тҳе алкалоидс: чемистрй анд биологй” (Х.Й. Лиу, Б.W. Ке, Й. Қин, Ф.П. Wанг, 2022, Волуме 87, ПаГЭС 1-360. https://doi.org/10.1016/bs.alkal.2021.08.001) маълумотлар тўпламига киритилган. Натижада тўплам янги маълумот билан бойиган ва соҳа олимлари учун маълумотлар олиш имкони кенгайган;
олиб борилган тадқиқот натижалари асосида чоп қилинган илмий мақолаларга Сcопус базасига киритилган импакт фактори юқори бўлган РСC Адванcес, 2020, 10, 13669-13686, ДОИ:10.1039/D0RA00813C ИФ- 3.24; РСC Адванcес, 2020, 10, 35072-35089, ДОИ:10.1039/D0RA06811J ИФ- 3.24; Ж. Ҳербмед Пҳармаcол, 2021, 10, 486-499, ДОИ:10.34172/jhp.2021.56 ИФ- 1.84 журналларда ҳаволалар келтирилган. Натижада, мутахассисларга Делпҳиниум туркум ўсимликларининг кимёвий таркиби ҳақида қўшимча маълумотлар олиш имкони яратилган.