Sayt test rejimida ishlamoqda

Аблазов Нурилло Хусанбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): 
“Қурилишда бухгалтерия ҳисоби ва аудитни такомиллаштириш”; 
08.00.08 – “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Iqt2230
Илмий раҳбар: Исманов Иброхим Набиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Фарғона политехника институти, PhD.03/27.02.2020.I.106.03.
Расмий оппонентлар: Носиров Илҳом Аббосович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент;
Исаев Фахриддин Икромович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасида қурилиш корхоналарининг бухгалтерия ҳисоби ва аудитни такомиллаштириш бўйича назарий-услубий ҳамда амалий йўналишдаги таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат. 
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қурилиш корхоналари дебитор ва кредиторлик қарзларининг ҳаққоний миқдори тўгʻрисидаги маълумотларни шакллантиришга эришиш мақсадида корхона счётлар режасига 4330-“Шартнома бўйича активлар (олинадиган счётлар)” аналитик счёти ва 6330-“Шартнома бўйича мажбуриятлар (тўланадиган счётлар)” аналитик счётини киритиш таклиф этилган;
қурилаётган обектларнинг таннархи ва солиқ базаларини обектив шакллантириш, харажатлар ҳамда материаллар ҳисоби маълумотларини юритиш шаффофлигини таъминлаш учун материал турларига кўра табиий камайиш меъёрларини ташиш ва сақлаш жараёнларида қўллаш бўйича мезонлар ишлаб чиқилган;
қурилиш корхоналарида дебиторлик ва кредиторлик қарзларини тартибга солиш, яʼни иш бажарувчи ҳамда истеъмолчилар манфаатларини тенг ҳимоя қилиш мақсадида “7260-“Эсcроw” ҳисобварагʻи бўйича узоқ мажбурият” ва “6260-“Эсcроw” ҳисобварагʻи бўйича жорий мажбурият” янги аналитик счётларини киритиш, балансдан ташқари 015 “Улушли шартнома” бўйича “Эсcроw” счётига тушган маблагʻлар счётларини амалиётда фойдаланиш таклиф қилинган;
қурилиш ташкилотларида интеграциялашган назорат муҳити асосида ички аудитнинг обектлари, тамойиллари, тадбирлари, регламентларини тартибга солувчи ички аудитни координациялаш механизми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қурилишда бухгалтерия ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қурилиш корхоналари дебитор ва кредиторлик қарзларининг ҳаққоний миқдори тўғрисидаги маълумотларни шакллантиришга эришиш мақсадида 4330-«Шартнома бўйича активлар (олинадиган счётлар)» ва 6330-«Шартнома бўйича мажбуриятлар (тўланадиган счётлар)» ишчи счётларини киритиш таклифи Фарғона вилоятида фаолият юритаётган қурилиш ташкилотларининг 2022-йил учун ишлаб чиқилган ҳисоб сиёсатларида ўз аксини топган. Мазкур таклифни жорий қилиниши натижасида қурилиш корхоналарида дебитор ва кредиторлик қарзларининг ҳаққоний миқдори тўғрисидаги маълумотларни шакллантиришга эришилган;
қурилиш корхоналарида дебиторлик ва кредиторлик қарзларини тартибга солиш, яъни иш бажарувчи ҳамда истеъмолчилар манфаатларини тенг ҳимоя қилиш мақсадида “7260-«Эсcроw» ҳисобварағи бўйича узоқ мажбурият” ва “6260-«Эсcроw» ҳисобварағи бўйича жорий мажбурият” ишчи счётларини киритиш таклифи Фарғона вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасининг 2022-йил 21 декабрдаги 164 – сон буйруғи билан вилоятдаги қурилиш ташкилотларининг бухгалтерия ҳисоби тизимида жорий қилинган. Натижада, қурилиш корхоналарини объект қурилишида кафолатли маблағ тасарруфига эга бўлишига, буюртмачи ва қурилиш корхоналари ўртасида вужудга келадиган ҳисоблашувларнинг кафолатланишига ҳамда қурилиш ишларининг сифатли бажарилишига эришилган;
қурилаётган обектларнинг таннархини обектив шакллантириш,  маълумотларни шаффофлигини таъминлаш учун қурилиш материаллари бўйича уларни ташиш ва сақлаш жараёнларида табиий камайиш меъёрларини турларига кўра (0,3 фоиздан 6 фоизгача) чегаравий кўрсаткичларни белгилаш таклифи Фарғона вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасининг 2022-йил 21 декабрдаги 164 – сон буйруғи билан смета лойиҳаларини ишлаб чиқишда меъёрий асос сифатида қабул қилинган. Мазкур амалиётга жорий этилган илмий таклиф асосида қурилиш жараёнида табиий камайиш меъёрларни қўллаш тартибини белгилашга хизмат қилиб, корхонага хом-ашё материаллардан самарали фойдаланиш, уларни назорат қилиш, ўғирликларни олдини олиш ва бажарилган ишлар таннархини тўғри аниқлаш имконини берган;
қурилиш ташкилотларида интеграциялашган назорат муҳити асосида ички аудитнинг объектлари, тамойиллари, тадбирлари, регламентларини тартибга солувчи ички аудитни координациялаш механизми бойича берган таклифи Фарғона вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасининг 2023-йил 12 январдаги 17 – сон буйруғи билан тасдиқланган «Ички аудит тўғрисидаги йўриқнома»да  ўз аксини топган. Натижада, ахборотни очиб беришнинг илғор халқаро амалиёт тажрибаларининг қўлланилишига, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ тузиладиган интеграциялашган ҳисоботларнинг тақдим этилишига, корхона мулкдорлари ва ахборотдан фойдаланувчи ташқи ҳамда ички истеъмолчиларнинг қурилиш ташкилотлари менежментига юқори даражадаги ишончини сақланиб қолинишига имконият яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish