Sayt test rejimida ishlamoqda

Уринов Жамол Чоршанбиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Коллектор-зовур сувларидан қайта фойдаланишда биологик усулларнинг қўлланишини такомиллаштириш, 06.01.02–“Мелиорация ва суғорма деҳқончилик” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Т2579
Илмий рахбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Қувватов Дилшод Ашуралиевич, техника фанлари фалсафа доктори доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: "ТИҚХММИ" Миллий тадқиқот университетининг Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.04/30.04.2021.Т.111.04 рақамли Илмий кенгаш асосида ташкил этилган бир марталик Илмий Кенгаш 
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Хужақулов Рустам; қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор Исаев Сабиржан Хусанбаевич 
Етакчи ташкилот – “Термиз муҳандислик-технология институти”
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Юксак сув ўсимликлари каролина азолласи (Азолла cаролиниана Wиллд.), пистия (Пистиа стратиотес Л.) ва эйхорния (Эичҳорниа cрассипес Солмс.) ўсимликлари ёрдамида Қашқадарё вилояти шароитида турли хил минераллашган коллектор-зовур сувлари сифатини яхшилаш ҳамда ушбу сувлардан қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда фойдаланиш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қашқадарё вилоятида илк бор лаборатория ва дала шароитида турли минераллашган коллектор-зовур сувларида каролина азолласи (Азолла cаролиниана Wиллд.), пистия (Пистиа стратиотес Л.) ва эйхорния (Эичҳорниа cрассипес Солмс.) юксак сув ўсимликларининг ўсиши, ривожланиши ва фенологик хусусиятлари ўзгариши ҳамда зовур сувларининг гидрокимёвий таркибига таъсири аниқланган;
юксак сув ўсимликлари каролина азолласи (Азолла cаролиниана Wиллд.), пистия (Пистиа стратиотес Л.) ва эйхорния (Эичҳорниа cрассипес Солмс.) ўсимликлари ёрдамида сифати яхшиланган коллектор-зовур сувларидан ғўзани суғоришда ўсимликнинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсири аниқланган;
минераллашган зовур сувларидан фойдаланишнинг суғориладиган майдонлар мелиоратив ҳолатига таъсири сув-туз баланси тенгламаларини ечиш ҳамда сувнинг минерализацияси ўзгариш жараёнларини тавсифловчи математик модел ҳисоблари ёрдамида аниқланган.
Қашқадарё вилояти шароитида турли хил минераллашган сувлар сифатини яхшилашга биологик усуллардан, жумладан юксак сув ўсимликларидан фойдаланиш орқали эришиш юзасидан илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сув тақчил шароитда коллектор-зовур сувларидан қайта фойдаланишда биологик усулларнинг қўлланишини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида коллектор-зовур сувларида лаборатория шароитида Пистия (Пистиа стратиотес) ва азолла (Азолла cаролиниана) ва эйхорния (Эичҳорниа cрассипес Солмс.) сув ўсимликларини ўсиши, ривожланиши, биомасса ҳосил қилиши аниқланган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 - йил 25 - феврал 03/26-628-сон маълумотномаси). Натижада сув ўсимлигининг турига боғлиқ равишда зовур суви минерализациясининг камайиш миқдорини аниқлаш имконияти яратилган.
тажрибаларда коллектор-зовур сувларига эйхорния (Эичҳорниа cрассипес Солмс.) сув ўсимлиги экилган коллектор-зовур сувидаги хлор иони миқдори тажриба бошига нисбатан 15 % гача камайиб 0,08 г/л га тенг бўлганлиги маълум бўлган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 - йил 25 - феврал 03/26-628-сон маълумотномаси). Натижада коллектор-зовур сувларининг минерализациясига ижобий таъсирини баҳолаш имконияти яратилган;
сув ўсимликларининг коллектор-зовур сувлари таркибидаги сулфат иони миқдорига таъсири аниқланганда Пистия (Пистиа стратиотес) сув ўсимлиги экилган коллектор-зовур сувларидаги сулфат иони миқдори 15% гача камайиши, азолла (Азолла cаролиниана) сув ўсимлиги экилган сувларда 13% гача камайиши натижаларига эришилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 - йил 25 - феврал 03/26-628-сон маълумотномаси). Натижада минераллашган сувларнинг гидрокимёвий таркибидаги ўзгаришларни аниқлаш имконияти яратилган. 
пистия сув ўсимлиги ёрдамида минераллашганлигини камайтириб, ғўза ўсимлиги суғорилганда ўртача ҳосилдорлик 39,4 с/га тенг бўлганлиги аниқланди (Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелиоратив экспедиция 10.08.2022 йилдаги далолатномаси). Натижада биологик усулда минерализацияси пасайтирилган коллектор-зовур сувларида ғўзани суғориш тартибининг иқтисодий самарадорлигини ошириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish