Sayt test rejimida ishlamoqda

Матякубов Хамид Нуруллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда холедохнинг кистоз трансформациясини хирургик даволаш усулларини такомиллаштириш», 14.00.40 – Шошилинч тиббиёт (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Tib1061.
Илмий раҳбар: Акилов Хабибулло Атауллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.63.01.
Расмий оппонентлар:Хаджибаев Фарход Абдухакимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Эргашев Бахтиёр Бердалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади болаларда холедохнинг кистоз трансформациясини турли шаклларини ташхислаш ва даволаш натижаларини яхшилашга юқори информацион диагностика усулларини қўллаш ва янги ташхислаш ва даволаш алгоритмини ишлаб чиқиш орқали эришишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
холедохнинг кистоз трансформациясини ташхислаш, ўт йўлларининг зарарланиш даражаси ва ҳажмини, ён анатомик аъзоларнинг иштирок этиш даражасини аниқлаш учун янгича ёндашув асосланган;
беморларнинг болалар контингентида биринчи марта ХКТсининг асоратланган шаклларида тери ости ва жигар ости орқали антеград эндобилиар аралашувларнинг диагностик ва терапевтик имкониятлари аниқланган;
ташқи металл халқа ёрдамида болаларда холедохнинг кистоз ўзгаришларини жарроҳлик йўли билан даволашнинг янги усули ишлаб чиқилган бўлиб, унинг самарадорлиги ва хавфсизлиги исботланган;
болаларда ХКТсида бирламчи радикал аралашувлар учун кўрсатмаларни кенгайтиришнинг мақсадга мувофиқлиги исботланган ва касалликнинг асоратланган шакллари учун икки босқичли жарроҳлик тактикасининг афзалликлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 04 январдаги № 8н-д/10-сонли маълумотномаси ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг 2023 йил 07декабрдаги № 6-сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: болаларда холедох кистоз трансформациясини асоратланган ва асоратланмаган шаклларининг структураси ва клиник кечиш хусусиятлариРШТЁИМнингСамарқанд вилояти филиали бўйича 22.12.2022 йилдаги амалиётга жорий қилиш акти, ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон вилояти филиали бўйича 15.11.2022 йилдаги амалиётга жорий қилиш акти билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлигинатижаларнинг қиёсий таҳлили шуни кўрсатдики, жарроҳлик амалиётидан кейинги асоратларнинг кўрсаткичи 28,6% дан - 17,0% гача ва ўлим кўрсаткичи 4,1% дан - 2,1% гача камайиши кузатилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Замонавий нур ва эндобилиар усулларни болаларда холедох кистоз трансформацияси асоратланган шаклларида кенг қўлланилиши, радикал жарроҳлик амалиётлар улушининг ортишига, жарроҳлик амалиётидан асоратларнинг частотаси 28,6% дан - 17,0% гача камайишига ва бу ўз навбатида, қайта беморларни госпитализация қилинишини олдини олади ва 1 нафар бемор учун қуйидагича иқтисод бўлишига олиб келди: таклиф этилган тавсиялар холедохнинг кистоз трансформациясини асорталанган шаклларида, терапевтик ва диагностика тактикасини оптималлаштириш ва металл халқадан кенг фойдаланиш болаларда холедохнинг кистоз трансформациясида билиодигестив анастомозларида 1 та беморда - 14 070 789,56 сўм. Палиатив жарроҳлик амалиётидан кейин қайта реконструктив радикал жарроҳлик амалиёти учун шифохонага госпитализация қилиниши қуйидагича иқтисод бўлишига олиб келди: қайта госпитализация - 3 837 306 сўм; қайта лабаротор ва рентгенологик текширувлар – 1 308 424,94 сўм; қайта жарроҳлик амалиёти - 2 638 249,58 сўм; жароҳатнинг боғлов ҳаражатлари – 165 000 сўм; дори – дармонлар ҳаражати – 642 417,11 сўм (умумий сарф қилинган ҳаражат 8 591 397,62 сўм, палиатив жарроҳлик амалиёти билан бирга ҳисобланса - 22 662 187,18 сўмни ташкил қилади). Холедохнинг кистоз трансформациясини асоратланган шаклларида беморларга икки босқичли ёндашув қилинганда иқтисодий самарадорлик 1 бемор учун 14 070 789,56 сўмни ташкил қилди.
иккинчи илмий янгилик: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази материалларини ретроспектив таҳлил қилиш асосида болаларда холедох кистоз трансформациясини ташхислашда анъанавий ва замонавий усулларнинг самарадорлиги аниқланган мезонлари РШТЁИМнинг Самарқанд вилояти филиали бўйича 22.12.2022 йилдаги амалиётга жорий қилиш акти, ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон вилояти филиали бўйича 15.11.2022 йилдаги амалиётга жорий қилиш акти билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: татқикотнинг алоҳида натижаларидан магистрлар, клиник ординаторлар ва курсантлар учун холедохнинг кистоз трансформацияси билан туғилган беморларни ташхислаш ва даволаш бўйича ўқув дастурининг мазмуни ва тузилишини яхшилаш учун фойдаланиш мумкин. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлигитаклиф этилган тавсиялар холедохнинг кистоз трансформацияси билан касалланган беморларда умумий ўт йўллари магнитли резонас холангиографияси 1 нафар бемор учун 90 782,80 сўм (мультиспирал компьютер томографияси контраст билан текшириш эндоскопик ретроград холангиографиядан кейин 1 нафар беморга 4 952 160,42 сўм) иқтисод қилинди. Бундан йиллик иқтисодий самарадорлик 4 861 377,62 (1 нафар бемор учун) сўмга иқтисод қилинади. Хулоса:болаларда холедохнинг кистоз трансформацияси билан туғилган беморларни ташхислаш ва даволаш тактикасини танлаш дастури жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобидан бюджет маблағларини 4 861 377,62 сўмга тежаш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: болаларда холедохнинг кистоз трансформация-сининг асоратланмаган ва асоратланган шаклларида беморларда даволаш жараёнини оптималлаштириш мақсадида каминвазив аралашувлар аниқланган мезонлари РШТЁИМнинг Самарқанд вилояти филиали бўйича 22.12.2022 йилдаги амалиётга жорий қилиш акти, ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон вилояти филиали бўйича 15.11.2022 йилдаги амалиётга жорий қилиш акти билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: холедохнинг кистоз трансформациясини асоратланган шаклларида беморларга икки босқичли ёндашув, беморларда радикал жарроҳлик амалиётини кенг қўлланилишига, бу эса ўз навбатида беморларни паллиатив жарроҳлик амалиётидан кейин қайта реконструктив радикал жарроҳлик амалиёти учун шифохонага госпитализация қилинишини олдини олди ва холедохнинг кистоз трансформациясини асоратланган шаклларида беморларга ёрдам сифатини оширди ва даволаш натижаларини яхшилади.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги таклиф этилган тавсиялар холедохнинг кистоз трансформациясини асорталанган шаклларида терапевтик ва диагностика тактикасини оптималлаштириш, операциядан кейинги асоратлар частотасини, беморларни қайта госпитализация ва ногиронлик даражасини камайтириш имконини берди, Холедохнинг кистоз трансформациясини асоратланган шаклларида беморларга икки босқичли ёндашув қилинганда иқтисодий самарадорлик 1 бемор учун 9 464 543,77 сўм ташкил қилди, йиллик қайталанган беморлар сони 2, умумий иқтисодий самарадорлик эса 18 929 087,54 сўм миқдорда бюджет маблағларини иқтисот қилишга эришилади.Хулоса:холедохнинг кистоз трансформациясини асоратланган шаклларида беморларга икки босқичли ёндашув, беморларда радикал жарроҳлик амалиётини кенг қўлланилиши 1 бир нафар бемор учун 9 464 543,77 сўм ва мос равишда йилига (2 нафар беморда) 18 929 087,54 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
тўртинчи илмий янгилик: болаларда холедохнинг кистоз трансформациясини жарроҳлик амалиётида билиодигистив анастомозга ташқи металл халқа ўрнатиш усули РШТЁИМнинг Самарқанд вилояти филиали бўйича 22.12.2022 йилдаги амалиётга жорий қилиш акти, ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон вилояти филиали бўйича 15.11.2022 йилдаги амалиётга жорий қилиш акти билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: болаларда холедохнинг кистоз трансформациясида жарроҳлик амалиётида билиодигестив анастомозларни шакллантиришда ташқи металл халқадан фойдаланиш, анастомознинг ишончлилигини оширади ва анастомознинг чандиқли торайишининг ривожланишига тўсқинлик қилади, бу эса ўз навбатида қайта реконструктив радикал жарроҳлик амалиёти учун шифохонага госпитализация қилинишини олдини олди ва беморларга ёрдам сифатини оширди ва даволаш натижаларини яхшилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган ташқи металл халқадан фойдаланиш болаларда холедохнинг кистоз трансформациясида билиодигестив анастомозларни шакллантиришда жарроҳлик амалиётида техник жиҳатдан қулай, анастомознинг ишончлилигини оширади ва анастомознинг чандиқли торайишининг ривожланишига тўсқинлик қилади, 1 нафар беморга 8 549 611,42 сўм иқтисод қилинди (тажриба ва адабиётларда кўрсатилишига кўра 25,0 фоиз беморларда анастомознинг чандиқли торайиши кузатилади ва бу қайта жарроҳлик (иккинчи жарроҳлик) амалиёти оширилишига олиб келади), жарроҳлик амалиётидан кейинги асоратлар частотасини камайтириш, шунингдек, ушбу тоифадаги беморларда ногиронлик фоизини камайтириш имконини берди. Демак, бир нафар бемордан 8 549 611,42 сўм иқтисод қилинса йиллик иқтисодий кўрсаткич 17 099 222,84 сўмни (2 нафар бемор учун) ташкил этади.Хулоса: болаларда холедохнинг кистоз трансформациясида билиодигестив анастомозларни шакллантиришда ташқи металл халқани жарроҳлик амалиётига жорий қилиниши бир бемор учун бюджет маблағларидан 8 549 611,42 сўм иқтисод қилинса, йиллик иқтисодий самарадорлик 17 099 222,84 (2 нафар бемор учун) ташкил этади.
бешинчи илмий янгилик: болаларда холедох кистоз трансформацияларининг асоратланмаган ва асоратланган шаклларини ташхислаш ва даволаш тактикасида янги алгоритм яратилган ва клиник амалиётга жорий этилган мезонлари РШТЁИМнинг Самарқанд вилояти филиали бўйича 22.12.2022 йилдаги амалиётга жорий қилиш акти, ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон вилояти филиали бўйича 15.11.2022 йилдаги амалиётга жорий қилиш акти билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ишнинг алоҳида натижаларидан магистрлар, клиник ординаторлар ва курсантлар учун холедохнинг кистоз трансформацияси билан туғилган беморларни ташхислаш ва даволаш бўйича ўқув дастурининг мазмуни ва тузилишини яхшилаш учун фойдаланиш мумкин.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлигиқуйидагилардан иборат: таклиф этилган тавсиялар холедохнинг кистоз трансформацияси билан туғилган беморларда терапевтик ва диагностик тактикани оптималлаштириш натижасига кўра 1 нафар беморнинг шифохонадаги даври учун иқтисодий кўрсаткич: беморнинг шифохонада қолиш муддатини 18.1 кундан 13.3 кунгача (4-5 кунга) қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 7 039 683,39 сўмга камайтирди, жами йиллик иқтисодий самарадорлик (2 та бемор учун) 7 039 683,39*2=14 079 366,78 сўмни ташкил этади.
Хулоса: болаларда холедохнинг кистоз трансформацияси билан туғилган беморларни ташхислаш ва даволаш тактикасини танлаш дастури жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобидан бюджет маблағларини – 7 039 683,39 сўмга иқтисод қилиниши имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish