Sayt test rejimida ishlamoqda

Шобоев Алишер Ҳикматиллоевичнинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Дисaсертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Донни қайта ишлаш корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш”, 05.05.01 – “Энергетика тизимлари ва мажмуалари”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4PhD/T93.
Илмий раҳбар: Садуллаев Насулло Нематович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро мухандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: ЎзР ФА Энергетика муаммолари институти, DSc.02/30.12.2021.Т.143.01.
Расмий оппонентлар: Исаков Абдусаид Жалилович - техника фанлари доктори, профессор.Болтаев Отабек Ташмухамматович - техника фанлари бўйича фалсафа доктори PhD, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: донни қайта ишлаш корхоналарида энергия самарадорлигини ошириш бўйича ҳисоблашларни автоматлаштириш учун корхона электр таъминоти тизимини кўп ўлчовли матрица кўринишидаги рақамли моделини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ишлаб чиқилган корхона электр таъминоти тизимининг матрицавий моделида кўп вариантли оптималлаш методларини ҳисобга олган ҳолда минимал исрофларни таъминловчи электр таъминоти схемасининг оптимал параметрлари аниқланган;
донни қайта ишлаш корхонаси электр таъминоти тизими истемолочилар гуруҳини уланиш схемасига мувофиқ кўп ўлчамли матрица кўринишида ифодалаш ҳисобига электр таъминоти тизимининг матрицавий маълумотларни қатъий тартиблаш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
донни қайта ишлаш корхонаси электр истеъмол кўрсаткичларини самаралироқ аналитик тадқиқ қилиш асосида қайдлов тизимлари ахборот инфратузилмасига интеграциялаш имконини берувчи кўп ўлчовли матрица кўринишидаги компьютер модели ишлаб чиқилган;
корхона электр таъминоти схемасининг матрицавий моделида ҳар хил турдаги (радиал, магистрал ва аралаш) тармоқларни ҳисобга олган ҳолда ягона автоматлаштирилган ҳисоблаш тизимига мувофиқлаштирувчи алгоритм ва автоматлаштирилган ҳисоблаш дастури ишлаб чиқилган;
корхона ички электр таъминоти кабель йўлларида энергия тежаш заҳираларини комплекс тақиқ қилиш ҳисобига электр таъминоти схемасининг рационал параметрларини матрицавий ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Илмий тадқиқот натижалари донни қайта ишлаш корхоналари энергетик текширувларида тадбиқ этилди ва қуйидаги натижалар олинди:
электр таъминоти тизимининг кўп ўлчовли матрица кўринишидаги математик модели «Бухородонмахсулотлари» АЖ АО  (маълумотнома № 6-1-2/69- 358 2023 йилнинг 10 май “Уздонмахсулот” АК) корхонасида энергетик текширувларда фойдаланилди ва йиллик 86,45 млн.сўм  иқтисодий самарадорликка эришилди. Корхона электр таъминоти тизимида компютер моделини қўллаш натижасида энергетик тадқиқотларнинг ҳисоблаш қисми автоматлаштирилди, шунингдек текширувларга кетадиган вақт ва ҳаражатлар қисқарган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish