Sayt test rejimida ishlamoqda

Нормуродов Улуғбек Эркиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тупроққа ишлов берувчи машиналарнинг нинасимон ротацион юлдузчаларини ейилишга бардошлилигини ошириш мақсадида юза қатламини мустаҳкамлаш технологиясини такомиллаштириш”, 05.02.01 – “Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси. Камёб, нодир ва радиоактив элементлар технологияси (Қуймачилик ва металларга ишлов бериш йўналиши бўйича)” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Т1430.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети хузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.03.04. рақамли Илмий Кенгаш.
Илмий раҳбар: Тилабов Баходир Қурбанович, техника фанлари доктори, доцент.
Расмий оппонентлар: Никалай Сергиевич Дуняшин, техника фанлари доктори, профессор; Юсупов Абдулазиз Абдуллажонович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСиС”нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ерга ишлов берувчи машиналарнинг қуйма пўлат ротацион нинасимон юлдузчаларига кимёвий термик ишлов бериш – нитроцементациялаш усули билан ташқи юза қатламини ҳосил қилиш ва совитиб тоблаш ҳамда паст ҳароратли бўшатиш услуби билан шу деталларнинг қаттиқлиги ва ейилишга бардошлилигини оширишнинг илмий асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: ер қолипларга қуйиш йўли билан маҳаллий хомашёдан ерга ишлов берадиган машиналар ва механизмларнинг янги такомиллашган қуйма пўлат универсал ротацион нинасимон юлдузчалари – юмшатгичини тайёрлаш технологияси ишлаб чиқилган, бу қуймани олишда  геометрик ўлчамларининг аниқлигини 15-20% ошириш имконини берган;  
“Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖда маҳаллий хомашёдан эритилган углеродли пўлатнинг кимёвий таркиби такомиллаштирилган (%): универсал ротацион юлдузчалар учун C=2,5-3,0; Си=0,5-0,8; Мн=0,5-1,0; Cр=10-15; Ни=0,4-0,8; П=0,03; С=0,03, у детал қуймаларини тайёрлаш унумдорлигини 15-20% га оширади ва яроқсиз қуймалар чиқиши сонини 10-15% га камайтирган;
кимёвий-термик ишлов бериш – нитроцементациялаш ва кейинчалик (совутиш билан 825°C да тоблаш, 170°C да паст ҳароратли бўшатиш ва ҳавода совитиш) оптимал режимлари ишлаб чиқилган, майда донали структуралар ҳосил қилинган ва бу тайёр пўлат деталларнинг юза қаттиқлигини 58ҲРCга ва ейилишга бардошлилигини 2-3 мартага ошириш имконини берган;   
ерга ишлов берувчи машиналар ва механизмларда қўллаш учун юза қопламасига эга бўлган универсал ротацион нинасимон юлдузчаларни яратиш учун Ўзбекистон Республикасидаги маҳаллий хомашёдан ишланган конструксион мўлжалланишли углеродли пўлатдан фойдаланиш асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: ер қолипга қуйиш билан қуйма пўлат ротацион нинасимон юлдузчаларни тайёрлаш учун “Агрегат заводи” АЖ га жорий қилинган (“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ нинг 2020 йил 23 январдаги №03-22/178 сонли маълумотномаси). Жорий қилиш натижасида қуйманинг геометрик параметрлари аниқлиги 15-20% ошган;  
универсал нинасимон юлдузчаларни олиш учун “Агрегат заводи” АЖ га жорий қилинган (“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖнинг 2020 йил 23 январдаги №03-22/178 – сонли маълумотномаси). Жорий қилиш натижасида детал қуймаларини тайёрлаш унумдорлигини 15-20% га ошди ва яроқсиз қуймалар чиқиши мумкинлиги сонини 10-15% га камайган;
кимёвий-термик ишлов бериш режимлари – нинасимон юлдузчали деталлар учун “Агрегат заводи” АЖ га жорий қилинган (“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖнинг 2020 йил 23 январдаги №03-22/178 сонли маълумотномаси). Жорий қилиш натижасида қаттиқлиги 58-60 ҲРC, ейилишга бардошлилиги ва узоқ муддат ишлаши эса 2-3 мартага ошган,
универсал нинасимон юлдузчаларни олиш учун“Агрегат заводи” АЖ га жорий қилинган. (“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖнинг 2020 йил 23 январдаги №03-22/178 – сонли маълумотномаси) Жорий қилиш натижасида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга кетадиган харажатлар 1,3-1,5 мартага қисқарган ва тобланган деталларнинг қаттиқлиги ва ейилишга бардошлилиги 20-25% га ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish