Sayt test rejimida ishlamoqda

Исломов Алишер Бахтиёр ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 08.00.08 – “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит”.(Иқтисодиёт фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1PhD/Iqt2796.
Илмий раҳбар: Эргашева Шахло Турғуновна, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Холбеков Расул Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Йўлдошева Иноят Зикрияевна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миллий иқтисодиётда бухгалтерия ҳисоби соҳасида ауцорсинг хизматларини такомиллаштиришга доир илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бухгалтерия ҳисоби ишларини юритиш ва молиявий ҳисоботларни тузиш жараёнида бухгалтерия ауцорсинг хизматларидан фойдаланиш асосида иш ўринларини сақлаш харажатларини минималлаштириш, кадрлар алмашинувига боғлиқликни бартараф этиш, юқори малакали мутахассислардан фойдаланиш, асосий бизнес жараёнлари самарадорлиги ва рақобатбардошлигини ошириш натижасида корхона харажатларини икки бараваргача қисқартириш таклифи асосланган;
бухгалтерия ауцорсинг фирмасида мижоз корхона асосий, ёрдамчи ва умумишлаб чиқариш, маъмурий ва бошқа мақсадларга сарфланган хом ашё ва материаллар, меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари аналитик счётларини бирлаштирувчи 3300-“Хом ашё ва материал харажатлар” ва 3400-“Меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари” счётларидан фойдаланиш таклифи асосланган;
бухгалтерия ауцорсинг фирмасида мижоз корхона молиявий ва бошқарув ҳисобини интеграциялашган тизими 3500-“Ижтимоий солиқ ажратмалари”, 3600-“Амортизация ажратмалари”, 3700-“Жами харажатларнинг тақсимланиши синтетик ва тегишли аналитик счётларини, 3800-“Бошқа умумий харажатлар”, 3900-“Бошқа харажатлар” счётларни киритиш орқали такомиллаштирилган;
бухгалтерия ауцорсинг хизматларини кўрсатиш жараёнида хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳолати ва натижалари тўғрисида мустақил ишончли хулоса олиш мақсадида ўрганиш таомилини намоён этувчи дю дилиженс хизматидан фойдаланиш орқали корхона молиявий ҳолатига оқилона баҳо бериш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бухгалтерия ҳисоби соҳасида ауцорсинг хизматларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бухгалтерия ҳисоби ишларини юритиш ва молиявий ҳисоботларни тузиш жараёнида бухгалтерия ауцорсинг хизматларидан фойдаланиш асосида иш ўринларини сақлаш харажатларини минималлаштириш, кадрлар алмашинувига боғлиқликни бартараф этиш, юқори малакали мутахассислардан фойдаланиш, асосий бизнес жараёнлари самарадорлиги ва рақобатбардошлигини ошириш натижасида корхона харажатларини икки бараваргача қисқартириш таклифи Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси, Ўзбекистон аудиторлар палатаси, “Туран оуцоурсинг сервис” МЧЖ томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциациясининг 2023-йил 30-августдаги 41-сонли, Ўзбекистон аудиторлар палатасининг 2023-йил 15-августдаги 30/НК-сонли, “Туран оуцоурсинг сервис” МЧЖнинг 2023-йил 1-июндаги 21/23-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида бухгалтерия ауцорсинг фирмалари мижозлари фаолияти ва уларнинг молиявий-хўжалик фаолиятини самарали ташкил этиш имкони яратилган;
бухгалтерия ауцорсинг фирмасида мижоз корхона асосий, ёрдамчи ва умумишлаб чиқариш, маъмурий ва бошқа мақсадларга сарфланган хом ашё ва материаллар, меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари аналитик счётларини бирлаштирувчи 3300-“Хом ашё ва материал харажатлар” ва 3400-“Меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари” счётларидан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси, Ўзбекистон аудиторлар палатаси, “Туран оуцоурсинг сервис” МЧЖ томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциациясининг 2023-йил 30-августдаги 41-сонли, Ўзбекистон аудиторлар палатасининг 2023-йил 15-августдаги 30/НК-сонли, “Туран оуцоурсинг сервис” МЧЖнинг 2023-йил 1-июндаги 21/23-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида бухгалтерия ауцорсинг фирмаларида мижоз корхоналарнинг молиявий ва бошқарув ҳисобларини юритиб бориш тартибларини соддалаштириш имкони яратилган;
бухгалтерия ауцорсинг фирмасида мижоз корхона молиявий ва бошқарув ҳисобини интеграциялашган тизими 3500-“Ижтимоий солиқ ажратмалари”, 3600-“Амортизация ажратмалари”, 3700-“Жами харажатларнинг тақсимланиши синтетик ва тегишли аналитик счётларини, 3800-“Бошқа умумий харажатлар”, 3900-“Бошқа харажатлар” счётларни киритиш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси, Ўзбекистон аудиторлар палатаси, “Туран оуцоурсинг сервис” МЧЖ томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциациясининг 2023-йил 30-августдаги 41-сонли, Ўзбекистон аудиторлар палатасининг 2023-йил 15-августдаги 30/НК-сонли, “Туран оуцоурсинг сервис” МЧЖнинг 2023-йил 1-июндаги 21/23-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида бухгалтерия ауцорсинг хизматларини кўрсатувчи ауцорсерлар фаолиятини такомиллаштириш ва мижоз корхоналар фаолиятини назорат қилиш имкони яратилган;
бухгалтерия ауцорсинг хизматларини кўрсатиш жараёнида хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳолати ва натижалари тўғрисида мустақил ишончли хулоса олиш мақсадида ўрганиш таомилини намоён этувчи дю дилиженс хизматидан фойдаланиш орқали корхона молиявий ҳолатига оқилона баҳо бериш таклифи Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси, Ўзбекистон аудиторлар палатаси, “Туран оуцоурсинг сервис” МЧЖ томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциациясининг 2023-йил 30-августдаги 41-сонли, Ўзбекистон аудиторлар палатасининг 2023-йил 15-августдаги 30/НК-сонли, “Туран оуцоурсинг сервис” МЧЖнинг 2023-йил 1-июндаги 21/23-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида корхоналар молиявий ҳолатига оқилона баҳо бериш ва инвесторлар учун маълумотлар базасини кенгайтириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish