Sayt test rejimida ishlamoqda

Уринов Нодир Насиллоевичнинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Металл кесиш дастгоҳларининг кесиш траекториясини ва режимларини ростлаш орқали энергия самарадорлигини ошириш” (“Повышение энергетической эффективности металлорежущих станков путем регулирования траектории и режимов резания”), 05.05.01 – “Энергетика тизимлари ва мажмуалари” ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2PhD/Т1625
Илмий раҳбар: Садуллаев Насилло Негматович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий Кенгаш рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Энергетика муаммолари институти ҳузуридаги DSc.02/30.12.2021.Т.143.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Қаршибаев Асқарбек Илашевич, техника фанлари доктори, профессор.
Бердиев Усан Турдиевич, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: металл кесиш дастгоҳларининг траектория ва кесиш чуқурлигини инобатга олиб частотали ростланадиган асинхрон электр юритма асосида энергия самарадорлигини ошириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
металл кесиш дастгоҳидаги электр энергия истъемолининг математик модели траектория ва кесиш чуқурлиги асосида ишлаб чиқилган;
металл кесиш технологик параметрларини ҳисобга олган ҳолда «асинхрон мотор – металл кесиш дастгоҳи» тизими ва математик модели ишлаб чиқилган;
    «асинхрон мотор – металл кесиш дастгоҳи» тизимининг қувват коеффициентини компенсация қилиш асосида автоматик бошқариладиган тузилма ишлаб чиқилган ва энергия сиғими бошқаришининг автоматлаштириш алгоритми тузилган;
    частотали ростланадиган асинхрон электр юритмасининг функсионал схемасини траектория ва кесиш чуқурлигини инобатга олиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Асинхрон электр юритмали металл кесиш дастгоҳининг самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
траектория ва кесиш чуқурлигини инобатга олиш частота орқали ростланувчи электр юритма “Трубодетал” унитар корхонасида жорий этилди (Маълумотнома №01-03-42/1064, 18 октябр 2023 йил). Натижада йиллик иқтисодий самарадорлик 65 850 000 (олтмиш беш миллион саккиз юз эллик минг) сўм тежашга эришилган;
реактив энергияни компенсация қилиш усули “Трубодетал” унитар корхонасида жорий этилди (Маълумотнома №01-03-42/1064, 18 октябр 2023 йил). Натижада электр энергия самарадорлигини 4% ошириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish