Sayt test rejimida ishlamoqda

Гойибова Наргиза Салимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): "Семизлик фонида болаларда буйракларнинг функционал ҳолати ва тузилишининг хусусиятлари", 14.00.09-Педиатрия  (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Tib1899
Илмий рахбар: Гарифулина Лиля Маратовна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/30.12.2019.Tib.102.01
Расмий оппонентлар: Рустамов Мардонкул Рустамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алиева Нигора Рустамовна тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади болаларда семизлик фонида буйракларни функционал ва структур хусусиятларини баҳолаш орқали нефропатияни эрта ташхислашни такомиллаштиришдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор абдоминал семизлиги бўлган болаларда тенг тақсимланган типдаги семизлиги бўлган болаларга нисбатан нефропатия кўринишидаги буйраклар зарарланиши нормал АҚБ фонида, касалликни эрта босқичларида кўпроқ ривожланиши аниқланган (34,8%);
рангли доплер картирлаш натижаларига кўра, семизликни эрта босқичларида, нормал АҚБ фонида, тенг тақсимланган типдаги семизлиги бўлган болаларда майда артерияларда периферик қаршиликни пасайиши ва абдоминал типдаги семизлиги бўлган болаларда эса томир қаршилиги индексининг ошиши билан кечадиган буйраклар гемодинамикасининг бузилиши аниқланган;
абдоминал семизлиги бўлган болаларда буйраклар функциясининг бузилиши цистатин миқдори, цистатин бўйича КФТ ва микроальбуминурия даражаси билан бирга углевод алмашинуви кўрсаткичлари, умумий холестерин, триглицеридлар миқдори ҳамда буйрак ичи гемодинамикасининг ўзгариши билан узвий корреляцион боғлиқлиги аниқланган;  
турли типдаги семизлиги бўлган болаларда нефропатияни субклиник кечишини скрининги учун, буйрак патологиясини хавф омилларини аниқлаш орқали эрта предектив диагностика усули такомиллаштирилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Самарқанд давлат тиббиёт университети 2023 йилдаги 18 ноябрдаги №94-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор абдоминал семизлиги бўлган болаларда тенг тақсимланган типдаги семизлиги бўлган болаларга нисбатан нефропатия кўринишидаги буйраклар зарарланиши нормал АҚБ фонида, касалликни эрта босқичларида кўпроқ ривожланиши (34,8%) аниқланганлиги Қашқадарё вилояти Шахрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмасида 2023 йил 19-августдаги 19-сонли буйруқ билан, Самарқанд шаҳар 1 сон болалар шифохонасида 2023 йил 21 августдаги 12-1-сонли буйруқ билан, Самарқанд шаҳар 8 сон оилавий поликлиникасида  2023 йил 22 августдаги 44-сонли буйруқ билан клиник амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: турли типдаги семизлиги бўлган болаларда буйраклар парциал функциясини комплекс ўрганиш асосида нефропатияни субклиник шаклини ва ривожланиши оқибатларини эрта ташхислаш имконини берган цистатин ва цистатин С миқдорини ўрганиш такомиллаштирилган.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: семизлик нефропатиясини ўз вақтида аниқлаш ва уни буйрак сурункали касалликларини эрта босқичларида аниқлаш билан боғлиқ, семизликдаги нефропатияни эрта субклиник босқичларида стационар даволашда кеч босқичлар билан солиштирилганда, бутун курс давомида битта бемор учун 891345 сўм давлат бюджети маблағларини иқтисод қилиш имконини берган.  
Хулоса: семизлик фонида ривожланган нефропатия билан оғриган болаларда такомиллаштирилган эрта диагностика ва ўз вақтида ўтказилган даволаш чора тадбирларни қўллаш натижасида 1 нафар бемор ҳисобига давлат бюджети маблағларини 891345 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
иккинчи илмий янгилик: рангли доплер картирлаш натижаларига кўра, семизликни эрта босқичларида, нормал АҚБ фонида, тенг тақсимланган типдаги семизлиги бўлган болаларда майда артерияларда периферик қаршиликни пасайиши ва абдоминал типдаги семизлиги бўлган болаларда эса томир қаршилиги индексининг ошиши билан кечадиган буйраклар гемодинамикасининг бузилиши эканлигининг аниқланганлиги Самарқанд вилояти Шахрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмасида 2023 йил 19-августдаги 19-сонли буйруқ билан, Самарқанд шаҳар 1 сон болалар шифохонасида 2023 йил 21 августдаги 12-1-сонли буйруқ билан, Самарқанд шаҳар 8 - сон оилавий поликлиникасида  2023 йил 22 августдаги 44-сонли буйруқ билан клиник амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: семизлиги бўлган болаларда буйраклар зарарланиши скрининги мақсадида рангли доплер картирлаш усулини татбиқ этиш ушбу патологияни даволашни эрта бошлаш имконини берган, бу орқали сурункали буйрак етишмовчилиги ривожланиши ва болаларни катта ёшда ногирон бўлиб қолишини олди олинган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: семизлик нефропатиясини эрта босқичларида бемор болани даволаш 1 кунда 55292 сўмни ташкил этган, бунда ўз вақтида даволаш даволаниш муддатини 7 кунга қисқартириш имконини берган, натижада давлат бюджети маблағларини иқтисод қилиш 1 та болага 387044 сўмни ташкил этган. Хулоса: семизлик фонидаги нефропатияни ўз вақтида аниқлаш нефропатияларни асоратланган шакли ривожланишини бартараф этган, бунда 1 кунда 55292 сўм давлат бюджетини иқтисод қилишга эришилган.   
учинчи илмий янгилик: абдоминал семизлиги бўлган болаларда буйраклар функциясининг бузилишини цистатин миқдори, цистатин бўйича КФТ ва микроальбуминурия даражаси билан бирга углевод алмашинуви кўрсаткичлари, умумий холестерин, триглицеридлар миқдори ҳамда буйрак ичи гемодинамикасининг ўзгариши билан узвий корреляцион боғлиқлиги бўлиши аниқланганлиги Қашқадарё вилояти Шахрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмасида 2023 йил 19-августдаги 19-сонли буйруқ билан, Самарқанд шаҳар 1 сон болалар шифохонасида 2023 йил 21 августдаги 12-1-сонли буйруқ билан, Самарқанд шаҳар 8 сон оилавий поликлиникасида  2023 йил 22 августдаги 44-сонли буйруқ билан клиник амалиётига жорий этилган.
 Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тадқиқотдан олинган натижалар семизлиги бўлган болаларда ташхис қўйишда цистатин, цистатин бўйича КФТ, буйрак ичи гемодинамикаси, микроальбуминурия, углевод ва липид алмашинуви кўрсаткичларини аниқлаш, буйраклар функцияси бузилишини субклиник шаклини скрининги сифатида қўллаш орқали тиббий ёрдам кўрсатиш имконини оширишга эришилган.   
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: семизлиги бўлган болаларда нефропатия касалликларини аниқлаш учун цистатин миқдори, цистатин бўйича КФТ ва микроальбуминурия даражаси билан бирга углевод алмашинуви кўрсаткичлари, умумий холестерин, триглицеридлар, рангли доплер картирлаш текширишларини ўтказилиши, касалликни кечишини олдиндан башорат қилишга эришиш, асоратларни камайтириши билан изоҳланади. Бу ўз навбатида нефропатияни субклиник, эрта шакли бўлган бемор болани стационар даволаш босқичида нефропатияни кечки босқичларида даволаш билан солиштирилганда бир кунда 55292 сўмни ва даволаш муддати 7 кунга қисқартиради, бунда 1 та бола учун 387044 сўм давлат маблағларини иқтисод қилишга эришилган.  
Хулоса: семизлик фонидаги нефропатияни ўз вақтида аниқлаш нефропатияни асоратланган шакли ривожланишини бартараф қилган, бир кунда 55292 сўм давлат бюджети маблағларини иқтисод қилишга эришилган.  
тўртинчи илмий янгилик: турли типдаги семизлиги бўлган болаларда нефропатияни субклиник кечишини скрининги учун, буйрак патологиясини хавф омилларини аниқлаш орқали эрта предектив диагностика усули такомиллаштирилганлиги Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмасида 2023 йил 19-августдаги 19-сонли буйруқ билан, Самарқанд шаҳар 1 сон болалар шифохонасида 2023 йил 21 августдаги 12-1-сонли буйруқ билан, Самарқанд шаҳар 8-сон оилавий поликлиникасида  2023 йил 22 августдаги 44-сонли буйруқ билан клиник амалиётига жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: турли типдаги семизлиги бўлган болаларда, айниқса, абдоминал типида цистатин, цистатин бўйича КФТни аниқлаш ва буйрак функциясини бузилишини субклиник шаклини скрининги мақсадида буйрак ичи гемодинамикасини баҳолаш натижасида буйрак патологиясини эрта аниқлаш учун ишлаб чиқилган алгоритмни қўллаш орқали буйрак касалликларини ривожланишини ва авж олишини олдини олиш билан изоҳланади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: семизлик нефропатиясини ўз вақтида аниқлаш ва уни буйрак сурункали касалликларини эрта босқичларида аниқлаш билан боғлиқ, семизликдаги нефропатияни эрта субклиник босқичларида стационар даволашда кеч босқичлар билан солиштирилганда, бутун курс давомида битта бемор учун 891345 сўм иқтисодий самарадорликка эришилган.
Хулоса: семизлик фонида ривожланган нефропатия билан оғриган болаларда такомиллаштирилган эрта диагностика ва ўз вақтида ўтказилган даволаш чора тадбирларни қўллаш натижасида 1 нафар бемор учун 891345 сўм давлат бюджети маблағларини иқтисод қилиш имконини берган.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Семизлик фонида болаларда буйракларнинг функционал ҳолати ва тузилишининг хусусиятлари” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2023 йил 2 декабрдаги 13765-сонли хати юборилган (Самарқанд давлат тиббиёт университети 2023 йил 18 октябрдаги 94-сон хулосаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish