Sayt test rejimida ishlamoqda

Очилов Ғолибжон Эрназар ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Шимолий Томдитов эоцен гилларининг кўпчиш хусусиятлари ва уларнинг деформацияларини моделлаштириш», 04.00.04 - Гидрогеология ва муҳандислик геологияси (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/GM164.
Илмий раҳбар: Закиров Мираббас Мирсаатович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети..
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти, DSc.24/30.12.2019.GM.96.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Ботиржон Дадажонович, геология-минералогия фанлари доктори; Бимурзаев Гани Амиргалиевич, геология-минералогия фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: “Ўзбекгидрогеология” ДМ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Шимолий Томдитов эоцен гилларининг кўпчиш хусусиятларини аниқлаш ва уларнинг деформацияларини моделлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ер юзасида ҳамда бино ва иншоотларда дарзлик ҳосил бўлиш жараёнининг ривожланишига таъсир қилувчи омиллар мажмуаси аниқланган;
табиий ва ўзгартирилган бентонитли гил намуналарининг таркиби ва деформацион хоссалари корреляцион боғлиқликларига асосланган муҳандислик-геологик параметрларни соддалаштирилган баҳолаш усули ишлаб чиқилган;
қайта такрорланувчи гипергеник жараёнларнинг кўпчувчан бентонитли гиллар моддий таркибига ва деформацион хусусиятларига таъсири аниқланган, кесимда муҳандислик-геологик хусусиятлари турлича бўлган учта (кучли, ўртача ва кам ўзгарган) зона мавжудлиги исботланган;
интенсив иссиқлик–массаалмашув ва деформацион жараёнларнинг фаоллашуви билан кечадиган табиий-иқлим шароитларининг таъсирига қараб, Шимолий Томдитов кўпчувчан эоцен гилларидан ташкил топган асосларнинг силжиши ва деформациялари модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Шимолий Томдитов эоцен гилларининг кўпчиш хусусиятлари ва уларнинг деформацияларини моделлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
дарзлик ҳосил бўлиш жараёнининг ривожланишига таъсир этувчи аниқланган комплекс омиллар “Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри лойиҳа илмий-тадқиқот институти – O‘ZGASHKLITI” Қорақалпоқ филиали ишлаб чиқаришига жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш вазирлигининг 2022 йил 16 декабрдаги 04-07/01-2758-сонли маълумотномаси). Натижада ҳам ер юзасида, ҳам бино ва иншоотларда деформацияларни ўрганиш бўйича муҳандислик-геологик изланишларнинг асосий йўналишларини аниқлаш имкони яратилган;
комплекс ва муфассал таҳлил қилиш натижасида олинган корреляцион ўзаро боғлиқликлар “Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри лойиҳа илмий-тадқиқот институти – O‘ZGASHKLITI” Қорақалпоқ филиали ишлаб чиқаришига жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш вазирлигининг 2022 йил 16 декабрдаги 04-07/01-2758-сонли маълумотномаси). Натижалар кўпчувчан бентонитли гилларнинг деформацион кўрсаткичларини содда баҳолаш имконини берган;
ҳозирги замон гипергенез жараёни таъсирида кўпчувчан гилларнинг моддий таркиби, муҳандислик-геологик ва сейсмик хусусиятларининг ўзгариш турлари бўйича геологик кесим юқори қисмини ажратишнинг принципиал схемаси “Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри лойиҳа илмий-тадқиқот институти – O‘ZGASHKLITI” Қорақалпоқ филиали амалиётига жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш вазирлигининг 2022 йил 16 декабрдаги 04-07/01-2758-сонли маълумотномаси). Натижалар кучли ўзгарган, ўртача ўзгарган ва кам ўзгарган зоналарни ажратиш имконини берган;
Шимолий Томдитов тоғ олди текислигида кўпчувчан бентонитли гилларнинг тарқалиш ҳудудларини муҳандислик-геологик районлаштириш схематик картаси “Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри лойиҳа илмий-тадқиқот институти – O‘ZGASHKLITI” Қорақалпоқ филиали ишлаб чиқаришига жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш вазирлигининг 2022 йил 16 декабрдаги 04-07/01-2758-сонли маълумотномаси). Натижада, сейсмик микрорайонлаштириш учун муҳандислик-геологик асосни такомиллаштириш, инструментал-геофизик тадқиқотлар нуқталарини танлашнинг аниқлигини таъминлаш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish