Sayt test rejimida ishlamoqda

Ешмуратов Анвар Балтабаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Обсад колонналарни цементлашда колонна ортидаги цемент ҳалқасини мустҳкамлигини оширишнинг чора-тадбирларини ишлаб чиқиш», 04.00.11 – Қудуқларни бурғилаш ва ўзлаштириш технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Т3070.
Илмий раҳбар: Умедов Шерали Халлоқович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “ЎЗЛИТИНЕФТГАЗ” АЖ ҳузуридаги DSc.23/25.08.2021.Т.136.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий  кенгаш.
Расмий оппонентлар: Рахимов Акбарходжа Комилович, техника фанлари доктори, профессор; Нурматов Усан Даурович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: скважиналарни мустаҳкамлаш сифатини ошириш ҳамда қатламларни самарали ажратиш учун юқори мустаҳкамли тампонаж қоришмасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
порфирит ёрдамида алоҳида цементлаш орқали кўп қатламли уюмларни бир-биридан сифатли ажратиш технологияси яратилган;
порфиритни ўз ичига олган юқори мустаҳкамли тампонаж қоришмаси ёрдамида тампонаж тошининг ўтказувчанлигининг пасайиши аниқланган;
порфирит ва калций оксидини тампонаж қоришмасига қўшиш орқали тампонаж тошининг обсад колонна ва скважина деворларига ёпишиши яхшиланиши ниқланган;
Устюрт минтақасининг кўп қатламли уюмлари шароитида ишлатиш колонналарини цементлашда кенгаювчи тампонаж қоришмасидан фойдаланиш илмий асосланган;
тампонаж тошининг мустаҳкамлигини оширадиган порфирит ҳамда кенгайтирувчи қўшимча сифатида калций оксиди асосида тампонаж қоришмасининг самарали таркиби ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Обсад колонналарни цементлашда колонна ортидаги цемент ҳалқасини мустаҳкамлигини оширишнинг чора-тадбирларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:  
порфиритни қўллаш орқали юқори самарали тампонаж қоришмасининг таркиби “Устюрт УРБ” МЧЖ майдонининг Аралик 1-сонли скважинасида жорий қилинган (“Ўзбекнефтгаз” Ажнинг 2023 йил 9 январдаги 04-24-12-сонли маълумотномаси). Натижада, ОППни қўллаш  ёрдамида обсад колонналарини цементлаш ҳалқа муҳитининг герметиклигини 5% га, тампонаж тошининг мустаҳкамлигини 2-3 марта оширишга имкон берган;
кўп қатламли уюмларни цементлашда ўтказувчан қатламларни ажратиш учун кенгаювчи тампонаж цементи “Устюрт УРБ” МЧЖ майдонининг Шимолий Урга 2-сонли скважинасида жорий этилди  (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2023 йил 9 январдаги 04-24-12-сонли маълумотномаси). Натижада, калций оксиди тампонаж тошининг коррозияга чидамлилигини 11-13% га, шунингдек, обсад колонна ва тоғ жинси билан ёпишишини 7% га ошириб, 55 млн сўм иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish