Sayt test rejimida ishlamoqda

Эгамқулов Ҳусниддин Эркабоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Сирдарё вилоятининг нозоекологик вазияти ва аҳоли саломатлигини ҳудудий хусусиятлари (Боёвут тумани мисолида)», 11.00.02 - Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Gr199.
Илмий раҳбар: Комилова Нилуфар Каршибоевна, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Gr.02.07.
Расмий оппонентлар: Турдимамбетов Изимбет Раҳметович, география фанлари доктори, профессор; Равшанов Алиқул Худойбердиевич, география фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
ссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сирдарё вилояти ва унинг муҳим маъмурий-ҳудудий бирликларидан бири ҳисобланган Боёвут тумани нозоекологик ҳолатини баҳолаш ва прогноз қилиш асосида вилоят аҳолиси саломатлик ҳолатини яхшилаш билан боғлиқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба яратилган Ўзбекистоннинг тиббий географик wеб атласи таркибида Сирдарё вилояти нозоекологик вазиятини асословчи туркум хариталар яратилган;
Сирдарё вилояти нозоекологик ҳолати ва аҳоли саломатлиги, касалликларнинг ҳудудий таркиби баҳоланган, улар ўртасидаги корреляцион алоқадорлик (вилоят ва Боёвут тумани мисолида) очиб берилган;
Боёвут тумани нозоекологик вазияти социологик тадқиқот орқали аниқланган, аҳоли саломатлик даражаси оилавий поликлиника (ОП) ва оилавий шифокорлик пунктлари (ОШП) кесимида баҳоланган;
Сирдарё вилояти ҳамда Боёвут тумани аҳолиси касалликлари ҳудудий таркибининг 2026-йилгача (ўрта муддатли) прогнози ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Сирдарё вилоятининг нозоекологик вазияти ва аҳоли саломатлигини ҳудудий хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистоннинг тиббий географик wеб атласи таркибида Сирдарё вилояти нозоекологик вазиятини асословчи карталари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023-йил 29-августдаги 20943-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Миллий университетининг 2023-йил 17-майдаги 04/11-2971 маълумотномаси). Натижада, мазкур вилоят ва унинг туманлари кесимида касалликлар тур ва таркиби мавзусидаги карталарнинг маълумотлар базасини бойитиш имконини берган;
Сирдарё вилояти нозоекологик ҳолати ва аҳоли саломатлиги, касалликларнинг ҳудудий таркиби ҳамда улар ўртасидаги аниқланган корреляцион алоқадорликлардан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023-йил 29-августдаги 20943-сон маълумотномаси). Натижада, вилоят туманлари кесимида табиий иқлим шароитнинг аҳоли саломатлиги ва касалликлар ҳудудий таркибига таъсирини қиёсий равишда миқдорий кўрсаткичларда баҳолаш имконини берган;
аҳоли саломатлигининг интеграл диагностикаси ва рейтингига доир хулосалари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023-йил 29-августдаги 20943-сон маълумотномаси). Натижада, ҳудудлардаги аҳоли саломатлик ҳолатини комплекс баҳолашда расмий статистик маълумотлардан ташқари социологик маълумотлардан ҳам унумли фойдаланиш имконини берган;
2026-йилгача ишлаб чиқилган прогнозлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023-йил 29-августдаги 20943-сон маълумотномаси). Натижада, улар асосида вилоятда истиқболли тиббий хизмат кўрсатиш тизимини йўлга қўйишга имкон яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish