Sayt test rejimida ishlamoqda

Данияров Сайлаубай Сапарбай улининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидаги хавфларнинг ҳудудий озиқ-овқат хавфсизлигига таъсири (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)”, 08.00.04 – Қишлоқ хўжалиги иқтисодийоти (иқтисодийот фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.И.PhD/Iqt2724.
Илмий раҳбар: Сауханов Жанибек Казийевич, иқтисодийот фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Убайдуллайев Кайрулла, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллойев Аслиддин Жунайдуллоевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация ёʻналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида хавфларнинг ҳудудий озиқ-овқат хавфсизлигига таъсири билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолийатининг иқтисодий истиқболларига ижобий таъсир етувчи таклиф ва тавсийалар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
озиқ-овқат мустақиллигида истеъмол қилинадиган асосий маҳсулотлар ҳажмида миллий маҳсулотлар улушига кўра аҳолини маҳсулотларга бўлган истеъмол талабларига таъсир етувчи омиллар тавсифига йондашув озиқ-овқат маҳсулотлари таъминотида, жумладан уларни истеъмолчиларга йетказиб беришнинг мақбул каналлари асосида такомиллаштирилган;
қишлоқ хўжалигида хавфларни бартараф етишнинг муҳим бозор инфратузилмаси бўлган суғурта хизматлари истиқболлари йўналишлари суғурталашни монополсиз бозорга кўра ташкил қилиш, шартномалаш амалийотини “вақтида шартнома, вақтида тўлов” асосида ташкил қилиш ва тартиб-қоида талабларини соддалаштириш асосида аниқлаштирилган;
Қорақалпоғистон Республикасида 2028-йилгача бўлган даврга аҳоли сонини прогноз модели асосланиб, унга кўра аҳоли динамикасининг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;  
Қорақалпоғистон Республикасида 2028-йилгача бўлган даврга аҳоли жон боши динамикасига кўра деҳқончилик маҳсулотлари бўйича прогноз параметрлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидаги хавфларнинг ҳудудий озиқ-овқат хавфсизлигига таъсири бўйича олинган илмий натижалар асосида:
озиқ-овқат мустақиллигида истеъмол қилинадиган асосий маҳсулотлар ҳажмида миллий маҳсулотлар улушига кўра аҳолини маҳсулотларга бўлган истеъмол талабларига таъсир етувчи омиллар тавсифига йондашув озиқ-овқат маҳсулотлари таъминотида, жумладан уларни истеъмолчиларга йетказиб беришнинг мақбул каналлари асосида такомиллаштириш бўйича таклиф Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққийот ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан “Қорақалпоғистон Республикасини 2020-2023-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққийот ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2023-йил 18-августдаги 02/360-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда истеъмолчилар талабларини ҳисобга олиш, улар учун қулай бўлган сотув каналларини ривожлантириш, ҳар бир сотув каналининг камчиликларини аниқлаш ва уларни бартараф етиш йўлларини асослашга муаййан даражада хизмат қилган;
қишлоқ хўжалигида хавфларни бартараф етишнинг муҳим бозор инфратузилмаси бўлган суғурта хизматлари истиқболли йўналишларини суғурталашни монополсиз бозорга кўра ташкил қилиш, шартномалаш амалийотини “вақтида шартнома, вақтида тўлов” асосида ташкил қилиш ва тартиб-қоида талабларини соддалаштириш таклифлари Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққийот ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан “Қорақалпоғистон Республикасини 
2020-2023-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққийот ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2023-йил 18-августдаги 02/360-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар ҳудудда қишлоқ хўжалигида хавф-хатарларни бартараф етишда суғурта хизматлари самарасини оширишга ва истиқболда қишлоқ хўжалиги ва суғурта хизматини уйғун ривожлантиришга муаййан даражада хизмат қилган;
Қорақалпоғистон Республикасида 2028-йилгача бўлган даврга аҳоли сонини прогноз модели асосланиб, унга кўра аҳоли динамикасининг прогноз кўрсаткичлари Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққийот ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан “Қорақалпоғистон Республикасини 2020-2023 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққийот ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2023-йил 18-августдаги 
02/360-сон маълумотномаси). Мазкур прогноз натижалари минтақада прогноз даврида аҳоли ўсиш суръатларининг аниқлигига кўра қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари истиқболдаги кўрсаткичларининг аниқлик даражаси юқорилигини таъминлашга муаййан даражада хизмат қилган;
Қорақалпоғистон Республикасида муҳим озиқ-овқат маҳсулотларини аҳоли жон боши динамикасига кўра 2027-йилгача бўлган даврга прогноз қийматлари бўйича таклиф Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққийот ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан “Қорақалпоғистон Республикасини 2020-2023-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг йўл ҳаритаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққийот ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2023-йил 18-августдаги 02/360-сон маълумотномаси). Мазкур прогноз натижалари истиқболдаги даврда ҳудудда ички имконийатларни ишлаб чиқариш жарайонига жалб қилиш ва бошқа омилларга кўра аҳолини (аҳоли жон бошини) маҳсулотлар билан таъминлаш даражасининг ортишига кўра озиқ-овқат хавсизлигини таъминлашга муаййан даражада хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish