Sayt test rejimida ishlamoqda

Матекеев Абил Аманиязовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Инвестиция муҳитини яхшилашда эркин иқтисодий зоналар фаолиятини молиялаштириш йўллари», 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3. PhD/Iqt2440
Илмий раҳбар: Исмаилов Алишер Агзамович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қарақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Кимё халқаро университети, PhD.03/29.12.2022. I.133.02.
Расмий оппонентлар: Тошмуродова Бибисора Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Йулдошев Олим Абдирайимович, иқтисод фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади инвестиция муҳитини яхшилашда эркин иқтисодий зоналар фаолиятини молиялаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қорақалпоғистон Республикасида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни хорижий давлатларга экспорт қилиш ҳамда экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун харид қилинган хомашёни республика бўйлаб ташишда транспорт харажатларининг 70 фоизини Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қоплаб бериш орқали ҳудудларнинг инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш таклифи асосланган;
“Нукус технопарки” махсус саноат зонасининг инвестиция муҳитини яхшилашда марказлаштирилган молиялаштириш манбалари ҳисобидан муҳандислик-коммуникaция инфратузилмаси учун капитал қўйилмалар лимитлари ажратиш таклифи асосланган;
Нукус шаҳрида «Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган кичик саноат зонаси» ва «Мебелчилик кичик саноат зонаси» ташкил этиш ҳисобига қурилиш материаллари ҳамда мебел маҳсулотлари ишлаб чиқариш кластерларини барпо қилиш асосида ҳудудга инвестицияларни фаол жалб қилиш таклифи ишлаб чиқилган;
Қорақалпоғистон Республикасида  фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича солиқ ставкаларини 50 фоизга камайтириш орқали ҳудуднинг инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Инвестиция муҳитини яхшилашда эркин иқтисодий зоналар фаолиятини молиялаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида: 
Қорақалпоғистон Республикасида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни хорижий давлатларга экспорт қилиш ҳамда экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун харид қилинган хомашёни республика бўйлаб ташишда транспорт харажатларининг 70 фоизини Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қоплаб бериш орқали ҳудудларнинг инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 августдаги ПФ-213-сон “Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик, инновaцион технологиялар ва инфратузилмаларни жадал суръатларда ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” Фармонида инобатга олинган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2022 йил 19 декабрдаги 02-06/9-12/929-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларнинг инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришнинг молиявий имтиёзларни қўллаш механизми такомиллаштириш имкони яратилган;
“Нукус технопарки” махсус саноат зонасининг инвестиция муҳитини яхшилашда марказлаштирилган молиялаштириш манбалари ҳисобидан муҳандислик-коммуникaция инфратузилмаси учун капитал қўйилмалар лимитлари ажратиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июлдаги ПҚ-306-сон “Қорақалпоғистон Республикасида “Нукус технопарки” махсус саноат зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорида инобатга олинган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2022 йил 19 декабрдаги 02-06/9-12/929-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натиажасида “Нукус технопарки” махсус саноат зонасининг инвестицион жозибадорлигини ошириш имкони яратилган;
Нукус шаҳрида «Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган кичик саноат зонаси» ва «Мебелчилик кичик саноат зонаси» ташкил этиш ҳисобига қурилиш материаллари ҳамда мебел маҳсулотлари ишлаб чиқариш кластерларини барпо қилиш асосида ҳудудга инвестицияларни фаол жалб қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 155-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳудудларда аҳоли билан ўтказилган учрашувлар давомида билдирилган таклифлар ва аҳолини узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган мавжуд муаммоларни тезкор бартараф этишга қаратилган ҳамда амалий тадбирларни ўз ичига олган “Йўл харитаси””да инобатга олинган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2022 йил 19 декабрдаги 02-06/9-12/929-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натиажасида кичик саноат зоналарини ташкил этиш орқали Нукус туманинг инвестиция муҳитини  яхшилаш имкони яратилган;
Қорақалпоғистон Республикасида  фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича солиқ ставкаларини 50 фоизга камайтириш орқали ҳудуднинг инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 августдаги ПФ-213-сон “Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик, инновaцион технологиялар ва инфратузилмаларни жадал суръатларда ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида инобатга олинган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2022 йил 19 декабрдаги 02-06/9-12/929-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларнинг инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришнинг молиявий имтиёзларни қўллаш механизми такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish