Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухитдинова Камола Алишеровнанинг
иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Саноат корхоналари инвестицион салоҳиятини оширишнинг ташкилий-иқтисодий методологиясини такомиллаштириш», 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2022.4.DSc/Iqt565.
Илмий маслаҳатчи: Махкамов Бахтиёр Шухратович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.I.03.05.
Расмий оппонентлар: Гулямов Саидахрор Саидахмедович, академик, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Муратова Шохиста Нигматуллаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Хамидова Фаридахон Абдукаримовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
     Етакчи ташкилот: «МИСиС» миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади саноат корхоналари инвестицион салоҳиятини оширишнинг ташкилий-иқтисодий методолигиясини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«Олмалиқ КМК» АЖ инвестицион салоҳиятини молиявий мониторинг қилиш ёндашуви ишлаб чиқаришнинг технологик мониторинг натижаларига устуворлик берган ҳолда инвестициялар молиявий самарадорлиги коррекцияларига кўра  такомиллаштирилган; 
ҳудудларни барқарор ва жадал ривожлантиришга ёндашув ишлаб чиқаришда техник-технологик ва ижтимоий-иқтисодий тизимлар мутаносиблиги ҳамда хорижий инвесторлар мандатини ягона экотизмига кўра баҳолаш такомиллаштирилган;
саноат хавфсизлигини юқори даражада таъминлаш, ишлаб чиқариш харажатларини минималлаштириш бўйича зарарли меҳнат детерминантларини камайтириш механизми саноат корхоналарида инсон капитали самарадорлигини оширишда яшил инвестицияларни сунъий интеллектга жалб қилишга кўра такомиллаштирилган;
«Олмалиқ КМК» АЖ инвестицион самарадорлигини маҳсулот ишлаб чиқариш тузилмасини такомиллаштириш, инфратузилмани ривожлантириш ва меҳнат салоҳиятидан унумли фойдаланишга кўра ошириш асосланган;
стратегик инвестиция лойиҳаларини амалга оширувчи давлат бошқаруви органлари ҳамда устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик юритувчи субъектлар тизимида ҳар бир стратегик инвестиция лойиҳаси бўйича алоҳида лойиҳа бошқарувчиларини тайинлашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Саноат корхоналари инвестицион салоҳиятини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
«Олмалиқ КМК» АЖ инвестицион салоҳиятини молиявий мониторинг қилиш ёндашуви ишлаб чиқаришнинг технологик мониторинг натижаларига устуворлик берган ҳолда инвестициялар молиявий самарадорлиги коррекцияларига кўра  такомиллаштириш таклифи «Олмалиқ КМК» АЖда ишлаб чиқаришга жорий қилинган («Олмалиқ КМК» АЖ 2023-йил 14 сентябрдаги 63-465-сонли маълумотномаси). Натижада, корхонага жалб этилган инвестициялар ҳажмини 1,5% ошириш имконини берди;
ҳудудларни барқарор ва жадал ривожлантиришга ёндашув ишлаб чиқаришда техник-технологик ва ижтимоий-иқтисодий тизимлар мутаносиблиги ҳамда хорижий инвесторлар мандатини ягона экотизмига кўра баҳолаш таклифи «Олмалиқ КМК» АЖда ишлаб чиқаришга жорий қилинган («Олмалиқ КМК» АЖ 2023-йил 14 сентябрдаги 63-465-сонли маълумотномаси). Таклифни амалиётга жорий қилиниши натижасида, корхонанинг 2022-йилда 3% самарадорликка эришиши ва 18 млн.сўм маблағни тежашга имкон берган;
«Олмалиқ КМК» АЖ инвестицион самарадорлигини маҳсулот ишлаб чиқариш тузилмасини такомиллаштириш, инфратузилмани ривожлантириш ва меҳнат салоҳиятидан унумли фойдаланишга кўра ошириш таклифи «Олмалиқ КМК» АЖда ишлаб чиқаришга жорий қилинган («Олмалиқ КМК» АЖ 2023-йил 14 сентябрдаги 63-465-сонли маълумотномаси). Натижада, корхона инвестицион салоҳиятини ички ва ташқи имкониятларидан самарали фойдаланиш даражасини оширишга, жумладан рангли металлургия соҳасини самарали ривожлантириш имкониятларини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
саноат хавфсизлигини юқори даражада таъминлаш, ишлаб чиқариш харажатларини минималлаштириш бўйича зарарли меҳнат детерминантларини камайтириш механизми саноат корхоналарида инсон капитали самарадорлигини оширишда яшил инвестицияларни сунъий интеллектга жалб қилишга кўра такомиллаштириш таклифи «Олмалиқ КМК» АЖда ишлаб чиқаришга жорий қилинган («Олмалиқ КМК» АЖ 2023-йил 14 сентябрдаги 63-465-сонли маълумотномаси). Натижада инсон капитали самарадорлигини 0,8 фоизга ошишига эришилган; 
стратегик инвестиция лойиҳаларини амалга оширувчи давлат бошқаруви органлари ҳамда устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик юритувчи субъектлар тизимида ҳар бир стратегик инвестиция лойиҳаси бўйича алоҳида лойиҳа бошқарувчиларини тайинлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-72-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини тасдиқлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини бошқаришнинг янги ёндашув ва механизмларини жорий этиш тўғрисида»ги қарорида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлигининг 2023-йил 26 июндаги 02-95-253-1-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий қилиниши инвестиция лойиҳа мониторинги сифатини таъминлашга кўра уларнинг самарадорлигини таъминлашга муайян даражада хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish