Sayt test rejimida ishlamoqda

Исаков Ахмадали Эсанбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): « Тадбиркорлик субъэктлари фаолиятида инвестициялардан самарали фойдаланиш (Наманган вилояти мисолида)», 08.00.15 – Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Iqt1949.
Илмий раҳбар: Абдугафаров Абдуҳалил ХХХ, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/27.05.2020.I.66.03.
Расмий оппонентлар: Махмудов Бахриддин Жураевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Баймирзаев Дилмурод Нематович, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори  (PhD),доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона Давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: тадбиркорлик фаолияти субъектларида инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ҳудуддаги тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишга масъул идоралар томонидан бозор конъюнктурасининг ўзгариб турувчи шароитида хусусий инвестициялардан фойдаланишни бошлаш, давом эттириш ёки муддатидан олдин тўхтатишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги ҳамда самарали трансформациялашга оид тавсиявий хулосалар берувчи таҳлил-экспертиза-консалтинг гуруҳлари фаолиятини йўлга қўйиш таклифи асосланган;  
рақобат муҳитида тадбиркорлик фаолияти самарадорлигини ошириш учун инвестициялар жалб қилиш рақобатбардошлигини аниқлашнинг миллий иқтисодиёт ҳолатидан келиб чиққан ҳолда тадбиркорлик учун “паст даражада рақобатбардош” (0,4<Р<0,6); “ўрта даражада рақобатбардош” (0,5<МБ<0,8); “юқори даражада рақобатбардош” (1,67<ТҚ<2,5) мезонлари ишлаб чиқилган;
ҳудуддаги тадбиркорлик фаолиятида иқтисодиёт тармоқлари ва соҳалари кесимида инвестициялардан фойдаланишнинг узоқ муддатли тажрибаси давомида шаклланган инвестиция жараёнларини ташкил этиш ва амалга оширишнинг оптимал меъёрлари ва чегаралари асосида инвестициялардан самарали фойдаланишнинг “намунавий лойиҳа (эталон)лари”ни жорий этиш таклифи асосланган;   
Наманган вилоятида тадбиркорлик фаолияти самарадорлигини оширишда инвестициялардан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш асосида тадбиркорлик субъектлари маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг 2028 йилга қадар кўп омилли прогнози ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тадбиркорлик фаолияти субъектларида инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигининг масалалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳудуддаги тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишга масъул идоралар томонидан бозор конъюнктурасининг ўзгариб турувчи шароитида хусусий инвестициялардан фойдаланишни бошлаш, давом эттириш ёки муддатидан олдин тўхтатишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги ҳамда самарали трансформациялашга оид тавсиявий хулосалар берувчи таҳлил-экспертиза-консалтинг гуруҳлари фаолиятини йўлга қўйиш таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирликлари томонидан “Ҳудудларда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида инвестициялардан фойдаланишни ривожлантириш дастурлари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2023 йил 15 декабрдаги 02-11-2-15433-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида вилоятда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларида инвестиция муҳитининг шаклланиши, инвестицион жозибадорликни ошириш, ҳудудий-иқтисодий ўсиш ва рақобатбардошлик даражасини оширишни таъминлаш имкони яратилган;
рақобат муҳитида тадбиркорлик фаолияти самарадорлигини ошириш учун инвестициялар жалб қилиш рақобатбардошлигини аниқлашнинг миллий иқтисодиёт ҳолатидан келиб чиққан ҳолда тадбиркорлик учун “паст даражада рақобатбардош” (0,4<Р<0,6); “ўрта даражада рақобатбардош” (0,5<МБ<0,8); “юқори даражада рақобатбардош” (1,67<ТҚ<2,5) мезонларидан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирликлари томонидан “Ҳудудларда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида инвестициялардан фойдаланишни ривожлантириш дастурлари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2023 йил 15 декабрдаги 02-11-2-15433-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2022 йилда Наманган вилояти бўйича 341 та тадбиркорлик фаолиятига молиявий кўмак бериш мумкинлиги аниқланиб, вилоят иқтисодиётига жалб қилинаётган инвестиция ҳажмини 2022 йилда 2021 йилга нисбатан 18,7 фоизга қўшимча ошиши ва вилоятда ўзлаштирилган инвестиция ҳажмини 12,1 фоизга ўсиши имкони яратилган;
ҳудуддаги тадбиркорлик фаолиятида иқтисодиёт тармоқлари ва соҳалари кесимида инвестициялардан фойдаланишнинг узоқ муддатли тажрибаси давомида шаклланган инвестиция жараёнларини ташкил этиш ва амалга оширишнинг оптимал меъёрлари ва чегаралари асосида инвестициялардан самарали фойдаланишнинг “намунавий лойиҳа (эталон)лари”ни жорий этиш таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирликлари томонидан “Ҳудудларда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида инвестициялардан фойдаланишни ривожлантириш дастурлари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2023 йил 15 декабрдаги 02-11-2-15433-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудлардаги тадбиркорлик фаолиятида инвестициялардан самарали фойдаланиш, келгусидаги ривожланиш истиқболларини баҳолаш имкониятларини кенгайтирилиб, Наманган вилоятида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришнинг истиқболли дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган. 
Наманган вилоятида тадбиркорлик фаолияти самарадорлигини оширишда инвестициялардан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш асосида тадбиркорлик субъектлари маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг 2028 йилга қадар ишлаб чиқилган кўп омилли прогнози маълумотларидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирликлари томонидан “Ҳудудларда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида инвестициялардан фойдаланишни ривожлантириш дастурлари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2023 йил 15 декабрдаги 02-11-2-15433-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудлардаги тадбиркорлик фаолиятида инвестициялардан самарали фойдаланиш, келгусидаги ривожланиш истиқболларини баҳолаш имкониятларини кенгайтирилиб, Наманган вилоятида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришнинг истиқболли дастурини параметрларини ўзаро мувофиқлигини таъминлаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish