Sayt test rejimida ishlamoqda

Бозаров Боходир Зухридиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кичик бизнес субъектлари саноат ишлаб чиқаришини диверсификациялаш асосида самарадорлигини ошириш (Наманган вилояти мисолида)», 08.00.15 – Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Iqt2499.
Илмий раҳбар: Байхонов Баходиржон Турсунбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/27.05.2020.I.66.03.
Расмий оппонентлар: Отажонов Умид Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент; Бустонов Мансуржон Мардонакулович,  иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини таркибий ўзгаришлар асосида самарадорлигини оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
саноат ишлаб чиқариши турли тармоқлари хусусиятлари ҳамда улардан фойдаланиш бўйича халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда муайян тармоқда рақобат муҳитини юзага келтириш учун тақозо этиладиган кичик бизнес субъектларининг меъёрдаги салмоғига эришишда йирик корхоналар ишлаб чиқариш ҳажмининг 10 фоизига қадар қисмини кичик корхоналарга ажратиш амалиёти орқали диверсификациялашни рағбатлантириш асосланган;
ҳудуддаги тадбиркорлик фаолиятини мувофиқлаштирувчи идоралар томонидан иқтисодиётнинг етакчи саноат тармоқлари ҳудудий бошқармалари билан ҳамкорликда кичик бизнес корхоналаридаги асосий ихтисослашув билан боғлиқ бўлмаган янги товарларни ишлаб чиқаришнинг тавсиявий истиқболли диверсификациялаш лойиҳаларини тақдим этиш орқали самарадорлигини ошириш таклифи асосланган;   
кичик бизнес субъектлари саноат ишлаб чиқаришини диверсификациялаш стратегиясини амалга ошириш механизми бозор конъюнктураси ўзгаришидан келиб чиққан ҳолда корхонадаги мавжуд ишлаб чиқариш технологиясини “диверсификациялаш ресурслари марказлари” ҳисобига қисқа муддат ва кам харажат билан ўзгартириш имконини яратиш орқали ишлаб чиқариш узлюксизлигини таъминлаш асосланган;
кичик бизнес субъектлари саноат ишлаб чиқаришини диверсификациялаш асосида самарадорлигини ошириш ва доимий талабга эга бўлган ассортиментлар сонининг 2027 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини таркибий ўзгаришлар асосида самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
саноат ишлаб чиқариши турли тармоқлари хусусиятлари ҳамда улардан фойдаланиш бўйича халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда муайян тармоқда рақобат муҳитини юзага келтириш учун тақозо этиладиган кичик бизнес субъектларининг меъёрдаги салмоғига эришишда йирик корхоналар ишлаб чиқариш ҳажмининг 10 фоизига қадар қисмини кичик корхоналарга ажратиш амалиёти орқали диверсификациялашни рағбатлантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан “Ҳудудлардаги кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 24 мартдаги 11/03-15-3200-сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида кичик бизнес субъектларида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 13,8 фоизга қўшимча ошиб, маҳсулот экспорти 8,2 % кўпайиши таъминланган;
ҳудуддаги тадбиркорлик фаолиятини мувофиқлаштирувчи идоралар томонидан иқтисодиётнинг етакчи саноат тармоқлари ҳудудий бошқармалари билан ҳамкорликда кичик бизнес корхоналаридаги асосий ихтисослашув билан боғлиқ бўлмаган янги товарларни ишлаб чиқаришнинг тавсиявий истиқболли диверсификациялаш лойиҳаларини тақдим этиш орқали самарадорлигини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан “Ҳудудлардаги кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 24 мартдаги 11/03-15-3200-сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида вилоятда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларида маҳсулот ассортиментларини 21,3 %га оширишга, объект сифатида танланган қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришда янги учта (шлакоблок, брусчатка ва темир бетон плитаси) ишлаб чиқариш йўлга қўйилган;
кичик бизнес субъектлари саноат ишлаб чиқаришини диверсификациялаш стратегиясини амалга ошириш механизми бозор конъюнктураси ўзгаришидан келиб чиққан ҳолда корхонадаги мавжуд ишлаб чиқариш технологиясини “диверсификациялаш ресурслари марказлари” ҳисобига қисқа муддат ва кам харажат билан ўзгартириш имконини яратиш орқали ишлаб чиқариш узлюксизлигини таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан “Ҳудудлардаги кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 24 мартдаги 11/03-15-3200-сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида келгусида вилоят ва қўшни ҳудудлар аҳолиси эҳтиёжини эътиборга олган ҳолда, кичик иқтисодий зона ҳудудида янги маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда янги иш ўринларини яратиш бўйича “Йўл харитасини ишлаб чиқиш имкони яратилган;
кичик бизнес субъектлари саноат ишлаб чиқаришини диверсификациялаш асосида самарадорлигини ошириш ва доимий талабга эга бўлган ассортиментлар сонининг 2027 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан “Ҳудудлардаги кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 24 мартдаги 11/03-15-3200-сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2022-2026 йилларда Наманган вилояти кичик бизнес субъектлари фаолиятини ривожлантириш консепсиясини ишлаб чиқишда истиқбол параметрларининг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish