Sayt test rejimida ishlamoqda

Кулбашева Хуршида Хасановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Эпоксидланган ўсимлик мойлари асосида поливинилхлорид учун иккиламчи пластификаторлар олиш ва қўллаш», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосида материаллар технологияси (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Т4112.
Илмий раҳбар: Тураев Хайит Худайназарович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, DSc.03/31.01.2023.К/Т.78.01.
Расмий оппонентлар: Бекназаров Ҳасан Сойибназарович, техника фанлари доктори, профессор; Чориева Нигора Бароталиевна, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўсимлик мойларини эпоксидлаш ва поливинилхлорид учун иккиламчи пластификатор сифатида қўллаш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кунгабоқар, кунжут ва зиғир мойларини водород пероксид ёрдамида эпоксидлаш натижасида поливинилхлорид учун иккиламчи пластификатор сифатида ишлатиладиган эпоксидланган мойлар олинган;
катализатор тетраетиламмоний бромид иштирокида ўсимлик мойларини 30% ли водород пероксид билан эпоксидлаш унуми 85% бўлиши аниқланган;
эпоксидланган ўсимлик мойлари асосидаги иккиламчи пластификаторларни бирламчи пластификатор диоктилфталат билан мос ҳолда 20:80 масса нисбатида поливинилхлоридга аралаштириш натижасида олинган поливинилхлорид намунасининг физик-механик хоссалари яхшиланиши аниқланган;
ўсимлик мойларини эпоксидлаш ва поливинилхлорид учун иккиламчи пластификатор сифатида қўллаш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Эпоксидланган оʻсимлик мойлари асосида поливинилхлорид учун иккиламчи пластификатор олиш ва қоʻллаш боʻйича олинган илмий натижалар асосида:
водород пероксид билан ўсимлик мойларини оксидлаб эпоксидланган мойлар олиш технологияси “Муборак газни қайта ишлаш заводи” да иккиламчи пластификаторлар олиш учун амалиётга жорий қилинган (“Муборак газни қайта ишлаш заводи” нинг 2023-йил 5-октябрдаги 18/04-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий хомашёлар асосида арзон, заҳарсиз, импорт ўрнини босувчи иккиламчи пластификаторлар олиш имконини берган;
эпоксидланган ўсимлик мойлари асосига олинган иккиламчи пластификаторлар “Муборак газни қайта ишлаш заводи” да поливинилхлориднинг физик-механик хоссаларини яхшиловчи қўшимча сифатида қўлланилган (“Муборак газни қайта ишлаш заводи” нинг 2023-йил 5-октябрдаги 18/04-сон маълумотномаси). Натижада, иссиқликка чидамли, эластик, физик-механик хоссалари яхшиланган экологик тоза поливинилхлорид материаллар ишлаб чиқариш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish