Sayt test rejimida ishlamoqda

Холмуродов Жамшидбек Эркиновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Донадор аммоний сулфат олишнинг энергиятежамкор технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Т3439.
Илмий раҳбар: Намазов Шафоат Саттарович, техника фанлар доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Наманган муҳандислик-технология институти, Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, DSc.03/29.08.2023.К/Т.66.02.
Расмий оппонентлар: Дехканов Зулфикахар Киргизбаевич, техника фанлари доктори, профессор; Расулов Аъзамжон Авазжонович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий табиий гипс ва фосфогипсни аммоний карбонатли конверсия қилиш йўли билан донадор аммоний сулфат олишнинг энергиятежамкор технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аммоний карбонат эритмасини реаксион зонага босқичли киритилиши натижасида, компонентлар та'сирлашув вақти 30 дақиқагача камайтирилган ва калсий сулфатни конверсия даражаси 97-98% шунча юқори бўлиши аниқланган;
аммоний сулфат эритмаси иштирокида реакция массасини айланма оқимини ҳосил қилиш натижасида яхши филтрланадиган 1824 кг/м2·соат ва 1058 кг/м2·соат калсий карбонат кристалларини ҳосил бўлиши аниқланган;
аммоний сулфатни 33-35%ли конверсион эритмасини ички реаксион иссиқлик я'ни, сулфат кислотани аммиак билан нейтраллаш жараёнида ҳосил бўладиган иссиқлик асосида 46-51% ли тўйинган ҳолатигача ўтказилиши аниқланган;
рентгенафазали, ИҚ-спектроскопик ва физик-кимёвий таҳлил усуллари ёрдамида донадорланган аммоний сулфат олишнинг мақбул таркиби аниқланган;
донадор аммоний сулфат олишнинг моддий сарф ҳисоби тузилган, донадорлаш, қуритиш ва совутиш жараёнларини оптималлаш орқалиинтеграциялашган технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Маҳаллий табиий гипс ва фосфогипсни аммоний карбонатли конверсия қилиш усулида донадор аммоний сулфат олиш технологияларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
табиий гипсни аммоний карбонат эритмаси билан конверсия қилиш асосида донадор аммоний сулфат олиш технологияси "Электрокимёзавод" АЖ-ҚКнинг “2023-2024 йилларда жорий этиладиган истиқболли илмий ишланмалари рўйхати”га киритилган (“Электрокимёзавод” АЖ-ҚКнинг 2023 йил 23 майдаги 95-сон ма'лумотномаси). Натижада, донадор шаклдаги азот ва олтингугуртли ўғит ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш учун хом ашё калсий карбонат (бўр) ишлаб чиқариш имконини беради;
фосфогипсни аммоний карбонат эритмаси билан конверсия қилиш йўли билан донадор аммоний сулфат олиш технологияси "Электрокимёзавод" АЖ-ҚКнинг “2023-2024 йилларда жорий этиладиган истиқболли илмий ишланмалари рўйхати”га киритилган (“Электрокимёзавод” АЖ-ҚКнинг 2023 йил 23 майдаги 95-сон ма'лумотномаси). Натижада, донадор шаклдаги Н-С таркибли озуқа моддаларини сақловчи минерал ўғит  ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш учун хом ашё калсий карбонат (фосфорли бўр) ишлаб чиқариш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish