Sayt test rejimida ishlamoqda

Хидиров Муҳиддин Шермаматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қашқадарё вилояти хизмат кўрсатиш тармоқларида аҳоли бандлигининг ҳудудий хусусиятлари», 11.00.02 – Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Gr161.
Илмий раҳбар: Сафарова Насиба Иранкуловна, география фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Gr.02.07.
Расмий оппонентлар: Турдимамбетов Изимбет Рахметович, география фанлари доктори, профессор; Муҳаммедов Одил Лапасович, география фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қашқадарё вилояти хизмат кўрсатиш тармоқларида аҳоли бандлигининг ҳудудий хусусиятларини аниқлаш ва такомиллаштириш, аҳоли бандлигини таъминлашнинг самарали ечимлари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қашқадарё вилоятида хизмат кўрсатиш соҳаларининг ҳудудий жойлашуви ва ривожланишига таъсир этувчи табиий, ижтимоий-иқтисодий, инфратузилма, сиёсий, экологик омиллари аниқланган; 
АрcГИС 10.8.1 дастурида асосида 1:1140000 масштабда Қашқадарё вилоятида хизмат кўрсатиш тармоқлари ҳудудий жойлашуви ва унда аҳоли бандлиги хариталари яратилган;
Қашқадарё вилоятида хизмат кўрсатиш тармоқлари ривожланишининг ҳолати, асосий муаммолари ва имкониятлари, хизмат кўрсатиш тармоқларида аҳоли бандлиги даражаси социологик сўров асосида баҳоланган ва у билан боғлиқ муаммолар аниқланган; 
Қашқадарё вилояти хизмат кўрсатиш тармоқларида аҳоли бандлигини оширишнинг истиқболли йўналишлари белгиланган ҳамда ҳудудий таркиби такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қашқадарё вилояти хизмат кўрсатиш тармоқларида аҳоли бандлигининг ижтимоий-демографик омиллари ва ҳудудий хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
Қашқадарё вилоятида хизмат кўрсатиш тармоқлари ривожланишининг ҳолати, асосий муаммолари ва имкониятлари, шунингдек, хизмат кўрсатиш тармоқларида аҳоли бандлиги муаммолари ва аҳоли бандлигини социологик сўров асосида баҳолаш Иқтисодиёт ва молия вазирлиги амалий фаолиятида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023-йил 28-июндаги 05-48-6/10 сон маълумотномаси). Натижада, вилоят аҳолисининг бандлик даражасини ошириш ҳамда хизмат кўрсатиш тармоқларнинг ҳудудий ривожланиш ҳолатини тартибга солиш имконини берган;  
Қашқадарё вилоятида хизмат кўрсатиш тармоқлари ҳудудий жойлашуви ва хизмат кўрсатиш тармоқларида аҳоли бандлигининг АрcГИС 10.8.1 дастурида ишланган 1:1 140 000 масштабдаги хариталари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги амалий фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023-йил 28-июндаги 05-48-6/10 сон маълумотномаси). Натижада, хизмат кўцатиш тармоқларининг ҳудудий ҳолати, аҳолига кўрсатилаётган хизматларнинг ривожланганлик даражаси, аҳолининг хизмат кўрсатиш тармоқларида бандлигини режалаштириш имконини берган; 
Қашқадарё вилоятида хизмат кўрсатиш соҳаларининг ҳудудий жойлашуви ва ривожланишига таъсир этувчи аниқланган омиллар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги амалий фаолиятида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023-йил 28-июндаги 05-48-6/10 сон маълумотномаси). Натижада, хизмат кўрсатиш тармоқларида аҳоли бандлигини оширишнинг устувор йўналишларини янада аниқлаштириш имконини берган;
Қашқадарё вилоятида хизмат кўрсатиш тармоқларида аҳоли бандлигини оширишнинг устувор йўналишларини белгилаш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги амалиётида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023-йил 28-июндаги 05-48-6/10 сон маълумотномаси). Натижада, Қашқадарё вилоятида хизмат кўрсатиш тармоқларини кенгайтириш ва аҳоли бандлиги муаммосини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар режасини такомиллаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish