Sayt test rejimida ishlamoqda

Тамамбетова Шахигул Байратдиновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Қорақалпоқ Устюртида Эупҳорбиа сcлероcятҳиум Коровин & Попов сенопопулятсияларининг замонавий ҳолати», 03.00.05 – Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/B945.
Илмий раҳбар: Адилов Беҳзод Абдуллаевич, биология фанлари доктори (DSc), катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ботаника институти, DSc.02/30.12.2019.B.39.01.
Расмий оппонентлар: Рахимова Ташханим, биология фанлари доктори, профессор; Мамутов Низаматдин Караматдинович, биология фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоқ Устюртида тарқалган Эупҳорбиа сcлероcятҳиум сенопопулятсияларининг замонавий ҳолатини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Қорақалпоқ Устюртида тарқалган Эупҳорбиа сcлероcятҳиумнинг Қорабавур, Шахпахта ва Қоплонқир географик ҳудудларидаги 5 та сенотик популятсиялари аниқланган;
тур сенопопулятсияларининг турли эко-географик ҳудудлардаги фитотсенозларда тарқалиши ва ҳаётчанлигига турли экологик омилларнинг таъсири баҳоланган;
сенопопулятсияларнинг онтогенетик структуралари ҳамда ёш типлари очиб берилган;
организм ва популятсион белгилар асосида сенопопулятсияларнинг замонавий ҳолати баҳоланган;
келажакдаги иқлим ўзгариши стсенарийлари таъсирда Эупҳорбиа сcлероcятҳиумнинг потентсиал тарқалиш хусусиятлари баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
«Қорақалпоқ Устюртида Эупҳорбиа сcлероcятҳиум сенопопулятсияларининг замонавий ҳолатини тадқиқ қилиш доирасида олинган натижалар асосида:
Эупҳорбиа сcлероcятҳиумнинг Қорақалпоқ Устюртининг географик пунтктларида тарқалган сенопопулятсияларининг тузилиши ва виталитет кўрсаткичлари Қорақалпоғистон Республикаси Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Қўнғирот тумани бўлими амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2023 йил 28 июлдаги 01/18-121-сон маълумотномаси). Натижада, Эупҳорбиа сcлероcятҳиумнинг Жанубий Устюрт Миллий табиат боғи ҳудудларидаги популятсиялари устидан доимий назоратни ўрнатиш ва инқирозга мойил популятсияларини сақлаб қолиш имконини берган. 
Эупҳорбиа сcлероcятҳиумнинг ажратилган сенопопулятсияларининг локалитетлари ва ҳолати бўйича маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институтининг Ф5-ФА-0-13289-рақамли “Чўлланиш жараёнида Устюрт ўсимлик ва ҳайвонот олами ривожланишининг замонавий тендентсиялари” (2017-2020) мавзусидаги фундаментал лойиҳада Қорақалпоқ Устюртида тарқалган камёб ўсимлик турларини аниқлаш, популятсиялари ҳолатини баҳолашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2023 йил 12 апрелдаги №4/1255-780-сон маълумотномаси). Натижада, ҳудуддаги иқлимни ўзгариши ва нефт-газ саноатини ривожланиши ҳамда йўл қурилишини Эупҳорбиа сcлероcятҳиум популятсияларига таъсирини баҳолаш имконини берган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish