Sayt test rejimida ishlamoqda

Маҳмудова Моҳинисо Мизроф қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Бевосита ва ўзаро динамик боғланган ғовак муҳитларда газлар филтрация жараёнларини математик моделлаштириш», 05.01.07 - Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Т3464
Илмий раҳбар: Неъматов Абдуғани, физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий кенгаш рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.01.
Расмий оппонентлар: Джуманов Жамолжон Худайкулович, техника фанлари доктори, профессор;
Нормуродов Чори Бегалиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзаро динамик ва бевосита боғланган алоқага эга кўп қатламли газ конларида ностационар филтрация жараёнларининг математик моделлари, ечишнинг сонли усуллари ва самарали ҳисоблаш алгоритмларини ишлаб чиқиш, шу билан бирга ҳисоблаш тажрибалари сонли натижаларини тақдим этишнинг дастурий мажмуасини яратиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
суст ўтказувчан қатламларга эга ўзаро динамик алоқадаги газ конлари тизими учун босим ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда ностационар филтрация жараёнининг бир ва икки ўлчовли математик модели ишлаб чиқилган;
кўп қатламли суст ўтказувчан қатламларга эга газ филтрация чегаравий масаласини ўзгарувчан йўналишлар схемаси асосида ечишнинг ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилган;
бевосита боғланган уч қатламли ғовак муҳитда газнинг ностационар филтрация жараёнининг уч ўлчовли математик модели ишлаб чиқилган ва сонли моделлаштирилган ҳамда чекли айирмалар схемаси ёрдамида ечишнинг ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилган;
ғовак муҳитда уч қатламли бевосита ва ўзаро динамик алоқага эга газ конлари асосий кўрсаткичларини аниқловчи ва башорат қилувчи дастурий мажмуа функсионал тузилмаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Бевосита ва ўзаро динамик алоқадаги кўп қатламли ғовак муҳитда газ филтрация жараёнининг икки ва уч ўлчовли математик моделлари, ечиш алгоритмлари ҳамда яратилган дастурий мажмуа асосида:
“Кўп ўлчовли ғовак муҳитларда нефт-газ филтрация жараёнларининг асосий кўрсаткичларини ҳисоблашда самарали алгоритмларни қўллаш ва сонли натижаларни визуаллаштириш” дастурий таъминоти “Гео Интерпретатион Гроуп” МЧЖ га жорий этилган(Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023 йил 4 декабрдаги 33-8/8673-сонли маълумотномаси). Натижада, асосий кўрсаткичларни ҳисоблашдаги ўзгаришларни реал вақтда 3Д график кўринишларда кузатиш имконияти яратилган, олинган натижаларнинг аниқлиги ва ишончлилиги ошган ҳамда ҳисоблашга кетган вақтнинг камайиши ҳисобига меҳнат самарадорлиги ошишига эришилган.
“Икки қатламли ғовак муҳитларда газ филтрация жараёнини компютерли моделлаштириш” дастурий таъминоти “Эпсилон Девелопмент Cомпанй” МЧЖ обектида жорий қилинган(Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023 йил 4 декабрдаги 33-8/8673-сонли маълумотномаси). Ишлаб чиқилган математик моделлар, ҳисоблаш алгоритмлари ва дастурий таъминотни жорий этиш орқали сонли натижаларнинг ўзгаришини реал вақтда 2Д ва 3Д график кўринишларида кузатиш ва олинган натижаларни аниқлиги, ишончлилиги ва хатоликларнинг камайишига эришилган. Унда ҳисоблашга кетган вақт 8-10 % қисқарган ва ишлаб чиқариш самарадорлиги 7 % га ошган.
“Кўп қатламли ғовак муҳитда газ филтрация жараёнини сонли моделлаштириш” дастурий таъминоти “Гиссарнетгаз” МЧЖ обектларига жорий қилинган(Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023 йил 4 декабрдаги 33-8/8673-сонли маълумотномаси). Олинган натижалар ўзаро динамик алоқадаги кўп қатламли газ конларини ўзлаштириш ва таҳлил қилиш учун фойдали бўлиб, газ  конларининг ишлаш самарадорлигини 5-6 % га оширишга эришиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish