Sayt test rejimida ishlamoqda

Туробов Шерзод Алишеровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Томорқа хўжаликлари фаоллиги ва самарадорлигини ошириш йўллари”, 08.00.04–“Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Iqt455
Илмий раҳбар: Хуррамов Азамат Файзуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, DSc.03/30.01.2020.I.10.03.
Расмий оппонентлар: Эгамбердиев Фармонқул Турсунқулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бекмирзаев Мирзохид Адашалиевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади томорқа хўжаликлари фаоллиги ва самарадорлигини ошириш бўйича илмий тавсиялар ва амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“Бир маҳалла бир маҳсулот” тамойилига асосланган маҳсулот етиштириш тизими ҳудудларнинг табиий-иқлим шароитларига мос ҳолда 4 босқичли (баҳолаш, режалаш, парваришлаш ва сотиш) жараёнларни қамраб олиш ҳисобига эртаки, ўртаки ва кечки экинларни мақбул жойлаштириш асосида такомиллаштирилган ҳамда уни амалга ошириш механизми таклиф этилган;
томорқа хўжаликларига агро ва ветеренария хизматларини кўрсатувчи “Томорқа хўжалиги - таъминот-сервис” хизматини ташкил этиш асосида “Томорқа хизмати” МЧЖлар фаолиятини такомиллаштириш асосланган, уни намунавий тузилмаси ишлаб чиқилган ҳамда ташкил этишнинг иқтисодий, ташкилий-ҳуқуқий рағбатлантириш механизмлари таклиф этилган;
“Тадбиркорлик кўникмаларини ошириш маркази” ва “Оилавий агромаслаҳатчи” мобил хизмат кўрсатувчи субъектларни ташкил этиш асосида томорқа хўжаликлари учун қулай агробизнес муҳитини яратиш, келгусида улар фаолиятини тадбиркорликка йўналтиришнинг ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги асосланган;
Қашқадарё вилоятида томорқа хўжаликлари фаоллиги ва самарадорлигини ошириш ҳисобига томорқа ерларида маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмининг 2024-2028 йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Томорқа хўжаликлари фаоллиги ва самарадорлигини ошириш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Бир маҳалла бир маҳсулот” тамойилига асосланган маҳсулот етиштириш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тизими ташкилотлари томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 9 февралдаги №01/00-02/19-781-сон маълумотномаси). Натижада, томорқа хўжаликларида 3 марта ҳосил олиш ҳисобига аҳоли даромадларини 3,5 бараварга ошириш имкониятининг мавжудлиги асосланган;
томорқа хўжаликларига зарур агро ва ветеринария хизмати кўрсатувчи “Томорқа хўжалиги - таъминот-сервис” хизматини ташкил этиш ва улар фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизми бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тизими ташкилотлари томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 9 февралдаги №01/00-02/19-781-сон маълумотномаси). Натижада, томорқа хўжаликларига экин экиш, ерга ишлов бериш, паррандалар ва чорва моллари учун керакли воситалар тўғрисида ахборот бериш, зотдор моллар, уруғлик, пестицидлар, минерал ўғитлар етказиш ва ветеринария хизматини самарали ташкил этиш асосланган;
томорқа хўжаликларининг фаоллигини ва самарадорлигини ошириш мақсадида “Тадбиркорлик кўникмаларини ошириш маркази” ва “Оилавий агромаслаҳатчи” мобиллашган хизматларини ташкил этиш таклифлари Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тизими ташкилотлари томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 9 февралдаги №01/00-02/19-781-сон маълумотномаси). Натижада, томорқа хўжаликлари аъзоларининг эртаки, ўртаки ва тўқсонбости экинларини етиштириш, уларнинг иқтисодий, ҳуқуқий ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга оид билим, кўникма ҳамда малакалари оширилиши ҳисобига томорқадан олинадиган ялпи тушум 2,9 баробарга ошган;
Қашқадарё вилоятида томорқа хўжаликлари фаоллиги ва самарадорлигини ошириш ҳисобига 2024-2028 йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш истиқболлари бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тизими ташкилотлари томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 9 февралдаги №01/00-02/19-781-сон маълумотномаси). Натижада, Қашқадарё вилояти томорқа хўжаликларида 2028 йилда эртаки усулда етиштириладиган сабзавот маҳсулоти ҳажми 1,159 баробарга, эртаки полиз маҳсулотлари 1,564 баробарга, ўртаки усулда етиштирилган сабзавот маҳсулотлари 1,968 баробарга, тўқсонбости усулида пиёз етиштириш 2,226 баробарга, саримсоқпиёз маҳсулоти ҳажми эса 2,343 баробарга ошиши асосланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish