Sayt test rejimida ishlamoqda

Неъматов Аслиддин Раббимқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ғовак муҳитларда икки фазали нефт-сув тизими учун филтрация жараёнини математик моделлаштириш», 05.01.07 - Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2023.2.PhD/Т3649
Илмий раҳбар: Назирова Элмира Шодмоновна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий кенгаш рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.01.
Расмий оппонентлар: Мухаммедиева Дилдора Кабуловна, кафедра профессори, техника фанлари доктори, доцент, Далиев Шерзод Қаршийевич, техника фанлари фалсафа доктори (PhD);
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади динамик боғланган қатламларда икки фазали нефт-сув тизими учун филтрация жараёнининг математик моделини ишлаб чиқиш ва нефт конини ўзлаштиришда асосий кўрсатгичларни ҳисоблашнинг самарали ҳисоблаш алгоритмлари ҳамда тажриба натижаларини график кўринишларда тақдим этувчи дастурий мажмуасини яратишдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзаро динамик алоқадаги ғовак муҳитда нефтнинг икки фазали нефт- сув тизимида босим ва тўйинганликларни ҳисобга олган ҳолда филтрация жараёнини бир ўлчовли математик модели ишлаб чиқилган;
икки фазали ностационар филтрация жараёнининг математик модели асосида чегаравий масала ҳамда чекли айирмалар ва итерация усулидан фойдаланиб масалани йечиш алгоритми ишлаб чиқилган;
ўзаро динамик алоқадаги икки қатламли ғовак муҳитда нефтнинг икки фазали нефт-сув тизими учун босим ва тўйинганлик кўрсатгичларига нисбатан ностационар филтрация жараёнининг икки ўлчовли математик модели ишлаб чиқилган;
икки қатламли нефт конларида суст ўтказувчан қатламни ҳисобга олувчи математик модел ва унинг чегаравий масаласи қурилди, унга мос чекли айирмалар усулига асосланган кўндаланг кесим схемаси ва итерация усулидан фойдаланиб ҳисоблаш алгоритми ҳамда дастурий мажмуа учун функсионал тузулма ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Нефт-газ конларини ўзлаштиришда икки фазали филтрация жараёни асосий кўрсатгичларини ҳисоблаш дастурий мажмуи Тошкент вилояти Қибрай туманидаги “Гео Интерпретатион Гроуп” маъсулияти чекланган жамиятига қарашли корхонаси объектларига жорий қилинган (Рақамли технологиялар Вазирлигининг 2023 йил 04 декабрдаги маълумотномаси). Дастурий таъминотни амалиётга жорий этилиши натижасида матахасислар томонидан таъкидландики, натижаларни ўзгаришини реал вақтда 3Д график кўринишларда  кузатиш имконини беради ва олинган натижалар аниқлиги ва ишончлилигини оширди ҳамда хатоликларни камайишига олиб келди: ҳисоблашга кетган вақт 32% га камайиб, самарадорликка эришилди.
Нефт-газ конларини ўзлаштиришда икки фазали филтрация жараёни асосий кўрсатгичларини ҳисоблаш дастурий мажмуи “Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш” маъсулияти чекланган жамиятига қарашли корхонаси объектларига жорий қилинган (Рақамли технологиялар Вазирлигининг 2023 йил 04 декабрдаги маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида дастурий мажмуанинг синов тариқасида тадбиқ қилишда нефт ва газ конларини ўзлаштиришда нефт-сув  икки фазали филтрация жараёнини таҳлил қилиш учун фойдали бўлиб, натижаларни жорий этилганда самара 5-7% унумдорликни ташкил этади ва ҳисоблашга кетган вақт 30-40% гача қисқартирилиши имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish