Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзаева Гулмира Рустамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Икки ўлчамли бўсағавий функсияларга асосланган таниб олиш алгоритмлари», 05.01.03 – «Информатиканинг назарий асослари»  (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Т1098.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Фозилов Шавкат Хайруллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: «Тошкент ирригасия ва қишлоқ хўжалигини механизасиялаш муҳандислари институти» Миллий тадқиқот университети, DSc.03/26.05.2022.Т.10.05.
Расмий оппонентлар: Мухамадиева Дилноза Тулкиновна, техника фанлари доктори, профессор; Бекмуратов Қосим Аллабердиевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади икки ўлчамли бўсағавий функсияларни қуришга асосланган таниб олиш операторларининг моделларини ишлаб чиқиш ва уларни тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ажратиш тамойилидан фойдаланиб икки ўлчамли бўсағавий функсияларни қуришга асосланган таниб олиш операторларининг модели ишлаб чиқилган;
обектлар орасидаги яқинлик баҳосидан фойдаланиб икки ўлчамли бўсағавий функсияларни қуришга асосланган таниб олиш операторларининг модели ишлаб чиқилган;
икки ўлчамли бўсағавий функсияларни қуриш асосида таклиф қилинган таниб олиш моделларининг ҳар бири учун алгебраик туташув доирасида коррект ва турғун таниб олиш оператори (алгоритми) ишлаб чиқилган;
икки ўлчамли бўсағавий функсияларни қуришга асосланган таниб олиш операторлари моделларининг ҳар бирига мос келадиган параметрик фазоларда экстремал таниб олиш операторини қуриш учун ҳисоблаш усуллари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Обектлар орасидаги яқинлик баҳосидан фойдаланиб икки ўлчамли бўсағавий функсияларни қуришга асосланган таниб олиш операторларининг модели асосида яратилган дастурий мажмуа Ўзбекистон Республикаси Президенти Администратсияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Самарқанд филиалига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администратсияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқиотлар ва ислоҳотлар марказининг 2023-йил 17-августдаги № 02-195-сонли маълумотномаси). Натижада ҳудудлар обектларининг ижтимоий - иқтисодий ривожланиш даражасини таҳлил қилиш масалани ечиш учун кетадиган вақтни ўртача 19% га қисқартириш имконини берган.
Ажратиш тамойилидан фойдаланиб икки ўлчамли бўсағавий функсияларни қуришга асосланган таниб олиш операторларининг модели асосида яратилган дастурий мажмуа Жиззах вилояти Ш.Рашидов туман “Тилов бобо” фермер хўжалигининг амалий фаолиятига жорий қилинган (Жиззах вилояти хокимлигининг 2023-йил 21-сентябрдаги №05-926-сонли маълумотномаси). Натижада ўсимликларнинг барг тасвири бўйича фитосанитар ҳолатини таниб олиш учун сарфланадиган вақтни 15% га қисқартиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish