Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимов Бобур Камоловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамли технологиялар асосида туризм соҳаси самарадорлигини ошириш”, 08.00.16 – Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Iqt3374.
Илмий раҳбар: Махкамов Бахтиёр Шухратович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.02.
Расмий оппонентлар: Эргашходжаева Шахноза Джасуровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ғуломова Нигора Файзуллаевна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли технологиялар асосида туризм соҳасининг самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон, Марказий Осиё ва МДҲ давлатлари ўртасида туристик ҳамкорликнинг устувор йўналишлари қўшни давлатлар билан туристик ҳакмкорликни рақамлаштиришга кўра чуқурлаштириш, узоқ муддатли мақсади корпоратив инвестициялар ҳажмини ошириш, тарихий-маданий бойликлар асосида туристик хизматлар таркибини кенгайтириш асосида аниқлаштирилган;
ички ва ташқи ҳамда минтақавий туристик хизматлар ҳажмини оширишга бўлган ёндашув тизимлараро ривожлантиришга кўра кенгайтирилган реаллик (АР) ва виртуал реаллик (ВР) кабилар асосида такомилаштиирлган;
миллий туризм брендини яратишнинг ташкилий-иқтисодий механизми сифатида туристик хизматларни амалга оширувчи барча туристик субъектлар фаолиятини шартли равишда ягона туристик платформада бирлаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги ассоланган;
туризм соҳасида рақамли технологияларни жорий этиш даражаси ва соҳа самарадорлиги боғлиқлигига кўра туризм хизматларининг экспорти ҳажмлари ва тушумларнинг 2027 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли иқтисодиёт шароитида туризм соҳасида инновацион фаолиятни рақамли технологиялар асосида такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон, Марказий Осиё ва МДҲ давлатлари ўртасида туристик ҳамкорликнинг устувор йўналишлари қўшни давлатлар билан туристик ҳакмкорликни кенгайтириш, тарихий-маданий бойликлар асосида туристик хизматлар таркибини оптималлаштириш, узоқ муддатли мақсади корпоратив инвестициялар ҳажмини оширишга кўра аниқлаштирилган ҳамда ҳамкорлик самарадорлигини рақамлаштиришга кўра ошириш таклифидан Туризм қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикасидаги туризм соҳасини ривожлантириш бўйича дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2023-йил 14 декабрдаги 02-12-17-2074-сон маълумотномаси). Таклифнинг амалиётга жорий қилиниши минтақавий ҳакмкорликни мақсадли ривожлантиришга кўра хорижий туристлар оқимини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
ички ва ташқи ҳамда минтақавий туристик хизматлар ҳажмини оширишга бўлган ёндашув тизимлар (фанлар)аро ривожлантиришга кўра кенгайтирилган реаллик (АР) ва виртуал реаллик (ВР) кабилар асосида такомилаштиириш таклифи Туризм қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикасидаги туризм соҳасини ривожлантириш бўйича дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2023-йил 14 декабрдаги 02-12-17-2074-сон маълумотномаси). Таклифнинг жорий қилиниши туристлар оқимининг, жумладан Ўзбекистондаги 25 та музейга ташриф буюрувчилар сонининг ортишига муайян даражада хизмат қилган;
миллий туризм брендини яратишнинг ташкилий-иқтисодий механизми сифатида туристик хизматларни амалга оширувчи барча туристик субектлар фаолиятини шартли равишда ягона туристик платформада бирлаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги бйича таклиф Туризм қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикасидаги туризм соҳасини ривожлантириш бўйича дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2023-йил 14 декабрдаги 02-12-17-2074-сон маълумотномаси). Таклифнинг амалиётга жорий қилиниши АР-маркерлар сонининг ортиб боришига муайян даражада хизмат қилган;
туризм соҳасида рақамли технологияларни жорий этиш даражаси ва соҳа самарадорлиги боғлиқлигига кўра туризм хизматларининг экспорти ҳажмлари ва тушумларнинг 2027 йилга қадар прогноз кўрсаткичларидан Туризм қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикасидаги туризм соҳасини ривожлантириш бўйича дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2023-йил 14 декабрдаги 02-12-17-2074-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши прогноз даврда хорижий сайёҳлар ташрифи кўрсаткичларини оширишга муайян даражада хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish