Закирова Саломат Қасимбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қашқадарё қуйи оқими тақирсимон ва тақирли-ўтлоқи тупроқларнинг антропоген омил таъсирида ўзгариши», 06.01.03–Агротупроқшунослик ва агрофизика (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Qx13.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Сагдулла, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти ва Ўбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx/B.43.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Анвар Хайдарович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори; Закирова Саноатхон Хомдомовна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қашқадарё қуйи оқимида шаклланган тақирсимон ва тақирли-ўтлоқи тупроқларининг агрокимёвий, агрофизикавий ва мелиоратив ҳолатини, эволюцион ўзгаришини тадқиқ этиш ҳамда унумдорлигини сақлаш ва ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бортақирсимон ва тақирли-ўтлоқи тупроқларнинг суғориш даврийлигининг тупроқ унумдорлигига ва эволюцион ҳолатига таъсири исботланган;
тупроқларнинг суғориш даврийлиги асосида унинг умумфизик, физик-механик ва сув-физик хоссаларини ўзгариши аниқланган;
тупроқларнинг турли маданий ҳолатларини комлекс ўрганиш асосида мелиоратив ҳолатини ўзгариш динамикаси аниқланган;
тупроқларнинг хосса-хусусиятлари, ҳолати тўғрисидаги маълумотлар асосида ерларга ишлов бериш, суғориш, мелиоратив ҳолатини яхшилашга ҳамда унумдорлигини оширишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қашқадарё қуйи оқими тақирсимон ва тақирли-ўтлоқи тупроқларнинг антропоген омил таъсирида ўзгариши доирасида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
Қашқадарё қуйи оқимида тарқалган тақирсимон ва тақирли-ўтлоқи тупроқлар учун ўзига хос бўлган морфогенетик белгилари-чимли қатлами, ранги, агрегатлик ҳолати, зичлиги, механик таркиби, карбонатли ва гипсли қатламининг мавжудлиги, бу тупроқларни деҳқончиликда фойдаланиш жараёнида морфологик белгиларининг ўзгариши ва чиринди қатламининг мавжудлиги ҳамда унинг қатлам қалинлиги аниқланган ҳолда сувни тежаш тартиботи жорий этилган (Ер ресурслари геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2018 йил 10 майдаги 02-05-3665-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида тупроқларни суғориш меъёрларини белгилаш имконияти яратилиб, гектарига 1800-2500 м3ўрнига, 900-1100 м3сув сарф этилишига эришилган;
Касби туманидаги “Пахтакор”, Миришкор туманидаги “Миришкор” ҳамда Муборак туманидаги “Хитой” массивлари бўйича тупроқларнинг механик таркибини ифодаловчи намунавий 1:10000 масштабли картограммалари ишлаб чиқилган (Ер ресурслари геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2018 йил 10 майдаги 02-05-3665-сон маълумотномаси). Мазкур картограммалар тупроқларни суғориш ва шўр ювиш меъёрларини белгилашда қўлланма сифатида хизмат қилган.