Sayt test rejimida ishlamoqda

Кузиев Абдимурот Урокович
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Ҳудуддаги юк оқимларини транспорт тармоғида оптимал тақсимлаш ва уларни ривожлантириш услубиёти”, 05.08.06 – “Ғилдиракли ва гусеницали машиналар ва уларни ишлатиш”.
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2021.4.DSc/Т482.
Илмий маслаҳатчи: Шермухамедов Абдулазиз Адилхакович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.Т.73.03 рақамли Илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, проф. Илесалиев Дауренбек Ихтиярович;; техника фанлари доктори, проф. Махкамов Кабул Хамдамович; техника фанлари доктори, доц. Рўзимов Санжарбек Комилович.
Етакчи ташкилот: Термиз муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши. Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳудуддаги юк оқимларини ер усти-автомобил ва темир йўл транспорти тармоғидан самарали фойдаланган ҳолда ўзлаштириш ҳамда уларни келажакдаги юк оқимларини ўсиши (динамикаси)га мос равишда ривожлантириш услубиётини ишлаб чиқиш ва кўрилаётган ҳудуд мисолида мазкур масалани ечимини аниқлаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудуддаги ер усти транспортининг самарали ўзаро фаолиятини таъминлаш учун Форд-Фалкерсон теоремаси асосида оқимларнинг келажакдаги ўсишини ҳисобга олган ҳолда транспорт тармогʻида юк оқимларни тақсимлашни оптималлаштириш ва уларни ривожлантириш масаласининг математик модел ишлаб чиқилган;
тадқиқ этилаётган ҳудуднинг умумфойдаланувдаги автомобил йўлларини ҳисобга олган ҳолда эврестик дастурлаш ғояси асосида режалаштириш амалиётида биринчи марта вилоят ерусти транспорти мултитармоғи ишлаб чиқилган;
бир транспорт туридан бошқасига қайта юклаш имкониятини ҳисобга олган ҳолда графлар назарияси асосида транспорт турлари туташган жойлар ҳудуд мултитармоғида мос равишда бир нечта чўққиларни бирлаштирувчи ёйлардан иборат қўшимча тармоқ киритилган;
автомобил ва темир йўл участкаларида ташиш, юк жўнатиш ва қабул қилиш манзиллари ва станцияларидаги операцияларни ҳисобга олган ҳолда тармоқ самарадорлигини баҳолашнинг жамловчи усули асосида бошланғич-сўнгги операцияларни бажариш харажат кўрсаткичларини аниқлаш услублари ишлаб чиқилган;
ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда корреляция-регрессия тенгламалари асосида транспортдан фойдаланиш ко'рсаткичларининг ё'л тармог'ининг транспорт - эксплуатацион ҳолатига боғлиқ бог'ланишлари олинган;
ҳаракат жадаллиги кичик бўлган шароитларда транспортдан фойдаланиш кўрсаткичлар тизими ва транспорт-эксплуатацион кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда тармоқ самарадорлигини баҳолашнинг жамловчи усули асосида ҳудуд автомобил йўл тармоғини ривожлантиришнинг методикаси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳудуддаги юк оқимларини ер  усти-автомобил ва темир йўл транспорти тармоғидан самарали фойдаланган ҳолда ўзлаштириш борасида олиб борилган илмий-тадиқиқот иши натижалари асосида:
ҳудуд юк оқимларини тармоқда оптимал тақсимлашга оид ишлаб чиқилган  ерусти транспорт  мултитармоғи, алгоритмлар ва дастурий таъминот кўринишидаги инструмент воситалари ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2022-йил 24-февралдаги 2/1032-1419-сон маълумотномаси). Натижада, ташиш таннархини 19,7% га камайтиришга эришилган;
автомобил ва темир йўл транспорт тармоқлари ўзаро туташган манзилда юкни бир транспорт туридан тушириб бошқасига қайта юклаш фаолиятини мултитармоққа қўшимча ёйлар киритиш асосида ифодалаш усули тавсия этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2022-йил 24- февралдаги 2/1032-1419-сон маълумотномаси). Натижада, аралаш ташиш тизимида бошланғич-сўнгги операциялар харажатларини ҳисобга олиш имкони яратилган бўлиб, ҳудуддаги  юк ташишларда  транспорт тури ва тармоқларидан фойдаланиш йўналишлари  аниқланган;
автомобил йўли тармоғининг транспорт-эксплуатацион кўрсаткичлари оширилиши лозим бўлган участкаларини аниқлаш методикаси ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Сурхондарё вилояти Автомобил йўллари ҳудудий Бош бошқармаси тизимидаги йўл корхоналарида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2022-йил 24-февралдаги 2/1032-1419-сон маълумотномаси). Натижада, ҳудуддаги йўл участкалари таъмирланиши учун режага  киритилиши таклифи маъқулланган ва транспорт оқимларининг ҳаракат тезлигини ўртача 13-14 км/соатгача оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish