Sayt test rejimida ishlamoqda

Искандарова Нигора Курванбековна
фалсафа доктори (Phd) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Толани табиий хусусиятларини сақлашда жин аррасини пардозлаш технологиясининг ўзига хослиги” “05.02.03-Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари” (техника фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Т2388
Илмий раҳбар: Шин Илларион Георгиевич, техника фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.Т.08.01.
Расмий оппонентлар: Бахадиров Ғайрат Атаханович техника фанлари доктори, профессор; Росулов Рузимурад Хасанович техника фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ 
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахта толасининг табиийлигини сақлаш мақсадида ҳаво-абразив муҳити орқали жин арраси тишларига пардозлаб ишлов бериш, ҳамда жин арраси тишларининг ўтувчи юзаларини технологик сифатини таъминлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жин арраси тишларига пардозлаб ишлов бериш учун янги материал-купершлак абразив материал сифатида тавсия этилиб қаттиқлиги ва мустаҳкамлиги ортиши биринчи марта аниқланган;
зарбали ўзаро таъсир жараёнида бирламчи эркин абразив микрокесишда шакилланган абразив заррани металл юзасига қия зарбасидаги деформация модели ва ҳосил бўладиган ариқчанинг кўндаланг кесим юзаси геометрияси, тезлик, заррача зичлиги, зарба бурчаги, қайта ишланадиган материалнинг оқувчанлик чегарасини назарга олувчи ишқаланиш коэффициентининг ифодаси аниқланган;
ўтувчи юзаларнинг силлиқлаш радиуси r <0,1…0,15 мм бўлганда толанинг табиий хусусияти сақланиши, пахтадан толани ажратишда механик шкастланишини камайиши ҳамда аррали диск тишларининг ўтувчи юзалари айлана радиуси қиймати ариқчанинг кенглигини ярми сифатида из олиш усулида r =0,116 мм эканлиги аниқланган;  
зарба кучини (кесиш кучини) горизонтал ташкил этувчиси, абразив заррача ўлчами қайта ишланадиган материалнинг оқувчанлик чегараси, зарба бурчагини назарга олиб, аррали диск тишларини купершлак заррачалари билан абразив оқимли ишлов беришда hн пухталаш чуқурлигини (деформацияли мустаҳкамлаш) ҳисоблаш ифодаси ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Жинларнинг аррали дискларини абразив оқимли ишлов бериш бўйича диссертация ишини бажаришда олинган илмий натижалар асосида:
    купершлак зарралари билан абразив оқимли ишлов берилган арра дисклар Тошкент вилоятининг “Real Agro Cotton” УК тизимидаги Пискент пахта тозалаш корхонасида жорий этилган. (“Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг 2023 йил 31 май №02/22-389 маълумотномаси). Натижада толанинг юқори ўртача узунлиги 1,1 мм га, солиштирма узилиш кучи 1,55 сН/текс га ва узилишдаги узайиш 5,3 % га ортишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish