Sayt test rejimida ishlamoqda

Алишев Шерқўзи Абдуманноновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кўп босқичли ўзгарувчан параметрли обектларни адаптив бошқариш алгоритмлари», 05.01.08–Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришларни автоматлаштириш ва бошқариш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Т892.
Илмий раҳбар: Якубов Мақсадхон Султаниязович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети, PhD.22/01.02.2022.Т.144.01.
Расмий оппонентлар: Юсупов Жалолиддин Расулжон ўғли, техника фанлари доктори; Якубов Сабир Халмуратович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот номи: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кўп босқичли ўзгарувчан параметрли обектларни адаптив бошқариш, башоратлаш моделлари, алгоритмларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўп босқичли ўзгарувчан параметрли обектларни анъанавий бошқарув тизими, технологик хусусиятлари, физик ва кимёвий ўзгаришларини тизимли таҳлиллаш асосида портландсемент маҳсулотини ишлаб чиқариш технологик жараёни адаптив бошқарув тизимини жорий этиш ҳисобига такомиллаштирилган;
кўп босқичли ўзгарувчан параметрли обектларни бошқариш ва декомпо-зициялаш тамойиллари, талаблари ва маҳсулот кўрсаткичларини белгиловчи информатив факторлари асосида адаптив бошқариш алгоритми ва математик моделини адаптациялашнинг тузилмавий схемаси ишлаб чиқилган;
кўп босқичли ўзгарувчан параметрли обектларда портландсемент материалларини ишлаб чиқариш технологик жараёнларини моделлаштириш, башоратлаш, оптималлаштиришнинг адаптив моделлари ва ҳароратни майдон бўйича тарқалиши, ёқилғи аралашмаси ҳарорати ва моддий ҳароратни майдонлар бўйича ҳисоблаш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
портландцемент ва силикат материалларини қайта ишлаш жараёнларини  адаптив бошқариш алгоритмлари ва дастурий мажмуасини яратиш асосида печ ҳарорат режимини назорат қилиш ва бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кўп босқичли ўзгарувчан параметрли обектларда портландсемент ва силикат материалларини олишда ишлаб чиқариш технологик жараёнларини адаптив бошқариш усул, математик модел, дастурий мажмуа ва алгоритмлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кўп босқичли ўзгарувчан параметрли обектлар портландсемент клинкерини ишлаб чиқаришни бошқариш жараёнида адаптив бошқариш усулларини такомиллаштириш, адаптив моделлари ва алгоритмлари “Қизилқумцемент” АЖ корхонасида семент маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологик жараёнига жорий этилган (“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг 2022 йил 16 мартдаги 05/15-706-сонли маълумотномаси.). Натижада, портландсемент маҳсулотларни ишлаб чиқариш жараёнида техник-иқтисодий зарарлар миқдори қисқаришига, яъни ёқилғи ва электр энергия сарф ҳаражатларининг иқтисодий самарадорлиги 1,01 баробар тежамкорлигига эришиш имконини берган. 
кўп босқичли ўзгарувчан параметрли обектларда хом ашёлардан портландсемент ва силикат материалларини олишда куйдириш ва қуритиш технологик жараёнларини адаптив бошқариш алгоритмлари ва дастурий мажмуаси жорий этилган. (“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг 2022 йил 16 мартдаги 05/15-706-сонли маълумотномаси). Натижада, портландсемент маҳсулотларни олишда қайта ишлаш, ахборот ресурслари оқими ва бошқарув тизими фаолиятини мувофиқлаштириш ишлаб чиқаришда ёқилғи ва электр энергия сарф ҳаражатларининг 1,13 баробар тежамкорлигига эришиш имконини берган. 
ўзгарувчан параметрли обектлар хом ашёларининг физик ва кимёвий ўзгаришларини тизимли таҳлиллаш, портландсемент маҳсулотини олишда куйдириш ва қуритиш жараёнини адаптив бошқариш усули “Олмалиқ КМК” АЖ Шеробод семент заводига жорий этилган. (“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг 2022 йил 16 мартдаги 05/15-706-сонли маълумотномаси). Натижада, семент маҳсулотларини ишлаб чиқиш жараёнини самарали ташкил этиш хом ашёнинг таркибий қисмига мувофиқ хом ашё қоришмасини куйдириш учун сарфланаётган иссиқлик энергияси миқдорини қисқартириш ҳисобига ишлаб чиқариш соф фойда миқдорини 1,22 бараварга ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish