Ҳурматли ҳамкасблар ва ОАК аъзолари!
Коррупция – жамият тараққиётига тўсиқ бўлаётган энг хавфли иллат ва бунинг оқибати эса жамиятнинг ҳар бир бўғинида ўзини намоён этиб туради. Ҳар бир давлатнинг энг асосий душмани, унинг бугуни ва келажагига, тараққиётига болта урадиган иллат бу – корруциядур. Биз узоқ йиллар давомида бу муаммони тан олмадик, у ҳақда етарлича гапирмадик, муҳокама қилмадик, йўлига ғов бўлмадик. Шу боис коррупцияга қарши кураш дунё ҳамжамияти олдида турган долзарб масалалардан бирига айланган.
Мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, жамиятнинг барча соҳаларида коррупцион ҳолатларни келтириб чиқарувчи омилларга чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. ОАК томонидан ушбу ислоҳотлар доирасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, бу борада коррупцияга қарши курашиш бўйича алоҳида ишчи гуруҳ ташкил этилиб, аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Ҳурматли ҳамкасблар! Президентимиз таъбири билан айтганда, жамиятимизнинг барча аъзолари “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олмаймиз. Шунинг учун барчамиз адолат тамойиллари асосида ҳалол меҳнат қилишимиз зарур ва шарт. Зеро, ҳар биримиз умид билдирган келажак давомчиларимиз фақат биздан ва фақат бизнинг амалларимиздан андоза олади.
Мен мазкур мурожаатим билан Сизларни олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси тизимида коррупцион ҳолатлар кузатилганда ёки шубҳа туғдирувчи ва ноқонуний ҳолатлар юз берганида алоқа каналларимиз орқали мурожаат қилишга чақириб қоламан.