Sayt test rejimida ishlamoqda

Кудратов Шоҳижахон Ихтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ шароитида фойдаланилаётган тепловоз дизеллари тирсакли валларининг иссиқлик усуллари ёрдамида диагностика тизимини такомиллаштириш, 05.08.05 – Темир йўлларнинг ҳаракатланувчи таркиби, поездларни тортиш ва электрлаштириш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Т3755.
Илмий раҳбар: Хамидов Отабек Рустамович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.Т.73.07 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хромова Галина Алексеевна, техника фанлари доктори, профессор, Тошкент давлат транспорт университети; Грачев Владимир Василевич, техника фанлари доктори, профессор, Петербург давлат темир йўл университети.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тепловозлардан фойдаланиш жараёнида дизел тирсакли валлари диагностиканинг иссиқлик усулларини такомиллаштириш учун илмий асосланган техник ечимларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тепловоз дизел двигателларининг тирсакли валларини нотекис айланиши ва тебраниши натижасида юкланишлар таъсирини ҳисобга олган ҳолда вал бўйинларида ҳосил бўладиган ҳароратни аниқлаш имконини берувчи математик модел ишлаб чиқилган;
локомотивларнинг турли эксплуатацион режимларида дизел двигателлари тирсакли валлари бўйинларида ҳосил бўладиган ҳароратни аниқлаш орқали техник ҳолатини баҳолаш учун янги диагностика воситалари ишлаб чиқилган ва илмий асосланган;
1А-9ДГ туридаги дизел двигателларини тирсакли вал бўйинларидаги ҳарорат рухсат этилган қийматидан ортганда локомотив машинистига огоҳлантириш беришнинг янги рақамли тизими ишлаб чиқилган;
ардуино схемаси асосида дизел двигателларининг тирсакли валлари бўйинларидаги ҳарорат кўрсаткичлари ўзгаришини микроконтроллер орқали дисплейга узатиш имконини берувчи дастурий таъминот ва услубиёти ишлаб чиқилган;
тирсакли валларнинг техник ҳолатини баҳолаш орқали тепловоз дизел двигателларида ҳосил бўлиши мумкин бўлган носозликларни олдиндан аниқлаш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тепловоз дизел двигателларининг тирсакли валларини диагностика усулини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар асосида:
фавқулодда ишдан чиқиш эҳтимолини камайтирадиган, тепловоз тирсакли валининг техник ҳолатини ҳарорат кўрсаткичларига кўра баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган методика “Ўзтемирйўлмаштаъмир” УК да жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлигининг 2023 йил 7-сентябрдаги №4/Э896 маълумотномаси). Натижада, диагностика комплекси орқали тепловоз дизел двигателлари тирсакли валларидан ташқари уларнинг цилиндр-поршен гуруҳи, ёқилғи аппаратуралари техник ҳолатини баҳолаш тизими тадбиқ этилиб иссиқлик кўрсатгичларини ўлчаш аниқлиги ошган;
УзТЕ16М тепловозлари дизеллари тирсакли валларини диагностика қилиш бўйича ишлаб чиқилган диагностик комплекслари ва ўлчов қийматларини амалга ошириш ускуналари “Тинчлик” локомотив депосида 024 сонли тепловозга жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлигининг 2023 йил 7-сентябрдаги №4/Э896 маълумотномаси). Натижада, тепловозларнинг тирсакли валлари ҳароратини назорат қилиш орқали тепловоз ишончлилиги, чидамлилиги ва ҳаракати пайтида хавфсизлиги ортади. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ парки тепловозларининг турли эксплуатацион иш режимларида тирсакли валлари ишончлилиги ва чидамлилигини ошириш ҳисобига кутилаётган иқтисодий самарадорлик 1 млрд. 800 млн сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish