Sayt test rejimida ishlamoqda

Рустамов Бобир Исматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Маҳаллий чиқинди ёғлар асосида қоракўл териларини ёғлантириш технологияси ишлаб чиқиш”, 05.06.03.-Тери, мўйна, поябзал ва тери-галантерея буюмлари технологияси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2PhD/Т2922
Илмий раҳбар: Шамсиева Махбуба Бадриевна, техника фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи:
Бухоро муҳандислик- технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти, PhD.03/29.10.2021.Т.101.03
Расмий оппонентлар: Мирзаев Нодир Баходирович – Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти доценти техника фанлари доктори (ихтисослик шифри 05.06.03) Илмий кенгаш аъзоси;Джумабекова Гулзира Балтабаевна – Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазирлиги, М.Х.Дулатй номидаги Тараз минтақавий Университети, “Енгил саноат буюмлари дизайни, технологияси ва конструксияси” кафедраси доценти.
Етакчи ташкилот: Наманган тўқимачилик саноати институи
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий ишлатилган ёғлар асосида қоракўл териларини ёғлантириш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
балиқ қовуриш натижасида ҳосил бўлган ишлатилган ёғ таркибидаги ёғ кислоталари сони хроматография усули орқали таҳлил қилиниб, тўйинмаган ёғ кислоталари миқдори 6 баравар кўплиги ҳисобидан реаксион қобилияти юқорилиги  аниқланган;  
янги ёғловчи модда ва эмулгаторнинг спектроскопик таҳлили асосида С-О сулфоксид ва сулфо гуруҳлар сақлаши тадқиқ этилган, бу эса ёғловчи композициянинг термик барақорлик хусусияти мавжудлигини исботлаган;
тадқиқ этилаётган ёғловчи эмулсияларнинг қоракўл тери тўқимаси ва соч толаларига текис тақсимланиш даражаси бинокуляр ва электрон микроскопик таҳлиллар асосида ко'рсатилган;
ёғлантириш жараёнидан кейин оқава сувларнинг ифлосланиш даражаси ва табиатига ёғловчи материалларининг кимёвий хусусиятларининг таъсири таҳлил қилиниб, ёг ълантириш жараёни ҳисобига экологик ҳолатини яхшиланишига эришилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий чиқинди ёғлар асосида қоракўл териларини ёғлантириш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий-амалий натижалар асосида:
кунгабоқар ёғида бир неча марта балиқ қовуришда ҳосил бўлган ёғ ва унинг асосида эмулгатор олиниб маҳаллий ёғловчи композиция қоракўл терилари ёғлантириш жараёнида “МЕХОВАЯ МОДА” ОК жорий қилинган («Ўзчармсаноат» уюшмасининг 2023 йил 8 июндаги ФБ-7/1602-сонли маълумотномаси). Натижада маҳаллий ёғловчи композициянинг моʻйна тери тоʻқимаси томонидан ютилиши ҳисобига 1,12 % га ошишига, физик-механик хоссаларининг яхшиланишига ҳамда ёғловчи моддаларни маҳаллийлаштирилиши ҳисобидан ёғловчи композиция таннархини 4,8-5 баравар камайтиришга эришилган;
Қора-қоракўл яриммаҳсулотларини ёғлантириш жараёнида олинган маҳаллий ёғловчи композицияни қўллаш “БУХОРО ҚОРАКЎЛ КЛАСТЕР” МЧЖ да ишлаб чиқаришда жорий этилган («Ўзчармсаноат» уюшмасининг 2023 йил 8 июндаги ФБ-7/1602-сонли маълумотномаси). Натижада қоракўл мўйналарнинг мустаҳкамлик хоссалари янада яхшиланиб - 0,32 МПа га ҳамда кучланишдаги узайиши - 0,5 % га ошишига  эришилган;
Ишлаб чиқилган ёғловчи таркибни қоракўл яриммаҳсулотларини ёғлантириш жараёнида Ромитан тумани “ОМАД АЗИЗ” ОК да ишлаб чиқаришда жорий этилган («Ўзчармсаноат» уюшмасининг 2023 йил 8 июндаги ФБ-7/1602-сонли маълумотномаси). Натижада олинган қоракўл яримтайёр маҳсулотларида ёғ моддалар миқдорининг 1,4% га ошиши ҳисобига мустаҳкамлик хоссаларининг 0,13 МПа га ҳамда кучланишдаги узайиши 0,21 % га ошишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish