Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамуров Дониёр Элдоровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Кимё саноати  корхоналарида инновацион жараёнлар самарадорлигини ошириш, 08.00.03 – “Саноат иқтисодиёти”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Iqt462
Илмий раҳбар: Курпаяниди Константин Иванович, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Фарғона политехника институти, PhD.03/27.02.2020.I.106.03.
Расмий оппонентлар: Адхамов Мамажон, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Гаибназарова Зумрадхон Талатовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-қурилиш институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: кимё саноати корхоналарида инновацион жараёнларни такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра инновацион тавсифдаги ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг давлат харидини амалга оширишда ҳудуддаги корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлашда рақобатчилар, инновацион маҳсулот етказиб берувчилар, воситачилар, давлат, ички ва ташқи харидор ҳамда кичик бизнес субектларни ривожлантиришнинг бозорга ёʼналтирилган инновацион тизими таклиф этиш ҳисобига такомиллаштирилган;
кимё саноати корхоналарини ривожлантиришнинг инновацион стратегияси жорий ва истиқболдаги ўзгарувчан талабга мувофиқлашиш жараёнларини рағбатлантирувчи ва қўллаб-қувватловчи “кўп даражали тузилмалар” фаолиятига янги билим ва технологияларни яратиш, узатиш ва фойдаланиш жараёнларини узвий тарзда киритиб бориш орқали такомиллаштирилган;
кимё  саноати корхоналарида инновациялар самарадорлигини баҳолаш усули интеграл самара, инновациялар рентабеллиги, харажатларни қоплаш, янгиликларни ўзлаштиришга харажатларни ифодаловчи кўрсаткичлар асосида  инновацион жараёнлар самарадорлигини ошириш механизми ишлаб чиқилган;
кимё саноати корхоналарини инновацион фаолиятини ривожлантириш омиллари асосида 2024-2026 йилларга “пессимистик” ва “модернизацион” прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кимё саноати  корхоналарида инновацион жараёнлар самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
инновацион тавсифдаги ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг давлат харидини амалга оширишда ҳудуддаги корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлашда рақобатчилар, инновацион маҳсулот етказиб берувчилар, воситачилар, давлат, ички ва ташқи харидор ҳамда кичик бизнес субектларни ривожлантиришнинг бозорга ёʼналтирилган инновацион тизими таклиф этиш бўйича таклифи “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти таркибидаги корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаолиятига жорий этилган (“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятининг 2022 йил 23 августдаги 23-3-3875-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида “Фарғонаазот” АЖда инновацион ривожланишни белгиловчи кўрсаткичлар тизими корхоналарда инновация фаолияти таҳлилини такомиллаштиришга ҳамда инновацион лойиҳаларни амалга оширилиш муддатларини мунтазам мониторингини амалга оширишга имкон яратган;
кимё саноати корхоналарини ривожлантиришнинг инновацион стратегияси жорий ва истиқболдаги ўзгарувчан талабга мувофиқлашиш жараёнларини рағбатлантирувчи ва қўллаб-қувватловчи “кўп даражали тузилмалар” фаолиятига янги билим ва технологияларни яратиш, узатиш ва фойдаланиш жараёнларини узвий тарзда киритиб бориш орқали илмий таклифи “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти таркибидаги корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаолиятига жорий этилган (“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятининг 2022 йил 23 августдаги 23-3-3875-сон маълумотномаси). Натижада “Фарғонаазот” АЖда корхоналарини инновацион ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқиш имкони яратилган.
кимё саноати корхоналарида инновациялар самарадорлигини баҳолаш усули интеграл самара, инновациялар рентабеллиги, харажатларни қоплаш, янгиликларни ўзлаштиришга харажатларни ифодаловчи кўрсаткичлар асосида  инновацион жараёнлар самарадорлигини ошириш механизми ишлаб чиқиш бўйича илмий таклифи “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти таркибидаги корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаолиятига жорий этилган (“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятининг 2022 йил 23 августдаги 23-3-3875-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этиш натижасида кимё саноатини корхоналарида инновацион жараёнлар самарадорлигини ҳамда рақобатбардошлигини ошириш, шунингдек, соҳа ривожланишидаги тараққиёт стратегияларини ишлаб чиқишга хизмат қилади;
кимё саноати корхоналарини инновацион фаолиятини ривожлантириш омиллари асосида 2024-2026 йилларга “пессимистик” ва “модернизацион” прогноз параметрлари ишлаб чиқилганлиги бўйича илмий таклифи “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти таркибидаги корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаолиятига жорий этилган (“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятининг 2022 йил 23 августдаги 23-3-3875-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида кимё саноатида инновацион фаолиятни бошқариш омиллари таъсирида ўрта муддат учун омилларнинг прогноз қийматларининг фоиздаги мутлоқ хатолик чегараси ±0,25 %гача қисқарган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish