Саидходжаева Саида Набиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда диққат етишмовчилиги ва гиперфаоллик синдромининг клиник-нейрофизиологик ва генетик хусусиятлари», 14.00.13–Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Tib310.
Илмий раҳбар: Маджидова Якутхон Набиевна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, DSc.27.06.2017.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Шамансуров Шаанвар Шамуратович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Асланова Саодат Набиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Иваново давлат тиббиёт академияси (Россия Федерацияси).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. ДЕГС бўлган болаларда касалликни ривожлантирувчи хавф омилларини белгилаш билан клиник-нейрофизиологик ва генетик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турли ёш даврларида диққат етишмовчилиги ва гиперфаоллик синдроми хусусиятлари ҳақида янги илмий назариялар яратилган, шунингдек, ДЕГС пайдо бўлишида биологик ва ижтимоий хавф омилларининг аҳамияти таҳлил қилинган;
эркак жинси, перинатал патология ва ижтимоий-психологик стресснинг юқори даражаси болаларда диққат етишмовчилиги ва гиперфаоллик синдромининг мезонлари тавсифланган ҳолда омилларининг турли ёш даврларидаги структуралари аниқланган ва кичик ёшли болалар ва ўсмиринлардаги биологик ҳамда психологик хавф омилларини бартараф этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган;
DRD2 генининг rs 1800497 полиформизм генотиплари ва аллеллари частотасининг тақсимланиши ушбу генетик полиформизм ва болаларда ДЕГС шаклланиши ўртасида патогенетик муносабат асосида юзага келиши аниқланган;
салбий аллель таркибли генотиплар “Т” (С/Т ва Т/Т ёки А1/А2 ҳамда А1/А1 генотипларга мос равишда) болаларда ДЕГС ривожланиш хавфи ошишини прогнозлаш учун мустақил генетик маркерлар экани исботланиб, С/С (А2/А2) генотипи ушбу синдром белгилари шаклланишида ҳимояловчи таъсирга эгалиги асосланган;
ДЕГС билан ассоциацияланган Y-хромосомалари узунлигининг ортиши, синдромнинг ривожланиш эҳтимолини прогнозлаш ва касаллик ривожланишига мойилликни эрта аниқлаш мақсадида диагностикада қўллашда ҳамда профилактик ва коррекцияловчи чора-тадбирларни қабул қилишда омиллардан бири бўлиши мумкинлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болаларда диққат етишмовчилиги ва гиперфаоллик синдромини ташхислаш асосида олинган илмий натижалар асосида:
“Болаларда диққат етишмовчилиги ва гиперфаоллик синдромини ташхислаш” номли услубий тавсия тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 1 февралдаги 8Н-Р/17-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсия ташхис натижаларини оширишга ва иқтисодий харажатларни 18%га қисқартиришга имкон берган;
ташхислаш самарадорлиги бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан Самарқанд тиббиёт институти 1-клиникаси ва Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси даволаш-консультатив амалиётида жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 2 февралдаги 8Н-Д/21-сон маълумотномаси). Натижада болаларда диққат етишмовчилиги ва гиперфаоллик синдромини ташхислаш самарадорлигини оширишга имкон яратган.