Sayt test rejimida ishlamoqda

Наркузиев Анвар Рустамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Кисҳик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришда инфратузилма фаолиятидан фойдаланишни такомиллаштириш”, 08.00.15 – Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  Б2022.4.PhD/Iqt2682
Илмий раҳбари: Хажиев Бахтиёр Душабоевич иқтисодиёт фанлари доценти.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Ғофуров Убайдулло Вахобович; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Суюнов Дилмурод Холмуродович.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришда инфратузилмалардан фойдаланишни ошириш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш юзасидан илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгиликлари қуйидагилардан иборат:
кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолияти самарадорлигини ошириш механизми иқтисодий сиёсатнинг инфратузилмавий чора-тадбирлари мажмуини шакллантиришда “юмшоқ инфратузилма” ҳамда “қаттиқ инфратузилма” объектларини параллел ривожлантиришга боғлиқлигини аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолияти самарадорлигига “юмшоқ” ҳамда “қаттиқ” инфратузилмаларнинг таъсирини баҳолашда ҳудудларни инфратузилма ривожланганлик даражасига кўра “паст даражада ривожланган” [0≤Ий/қ≤0,35], “ўрта даражада ривожланган” [0,36≤Ий/қ≤0,75], “юқори даражада ривожланган” [0,76≤Ий/қ≤1,0] каби мезон ва чегара диапазонлари асосида тоифалаш таклифи ишлаб чиқилган;
ҳудуддаги ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмадан фойдаланишни такомиллаштиришда унинг таркибидаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти учун хусусиятли бўлган объектларни бевосита ва билвосита ҳамда занжирли таъсир кўрсатиши даражаси жиҳатидан гуруҳлаш, шунга кўра инфратузилмани ривожлантиришга табақалашган ҳолда ёндашиш асосланган;
Ўзбекистонда инфратузилма тизими ривожланиши таъсирида кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятидаги ўзгаришларнинг экспоненсиал вақтли қаторлар ва ўртача тортилган ҳаракатланувчи моделлар ёрдамида 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришда инфратузилма фаолиятидан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий-услубий таклиф ва тавсиялар асосида:
    кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолияти самарадорлигини ошириш механизми иқтисодий сиёсатнинг инфратузилмавий чора-тадбирлари мажмуини шакллантиришда “юмшоқ инфратузилма” ҳамда “қаттиқ инфратузилма” объектларини параллел ривожлантиришга боғлиқлигини аниқлаш асосида такомиллаштириш таклифи 2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 2022 йил 21 октябрдаги 28-03-10/6-486 сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши республика ҳудудларида ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектларини ўзаро мувофиқ ҳолда ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
    кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолияти самарадорлигига “юмшоқ” ҳамда “қаттиқ” инфратузилмаларнинг таъсирини баҳолашда ҳудудларни инфратузилма ривожланганлик даражасига кўра “паст даражада ривожланган” [0≤Ий/қ≤0,35], “ўрта даражада ривожланган” [0,36≤Ий/қ≤0,75], “юқори даражада ривожланган” [0,76≤Ий/қ≤1,0] каби мезон ва чегара диапазонлари асосида тоифалаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги “Республика ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-287-сон Фармонида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 2022 йил 21 октябрдаги 28-03-10/6-486-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари ҳамда ҳисоблаш усулларининг ҳаққонийлиги ва шаффофлигини таъминловчи туман ва шаҳарларни тегишли тоифаларга ажратишнинг ахборот тизимини жорий этишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
    ҳудуддаги ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмадан фойдаланишни такомиллаштиришда унинг таркибидаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти учун хусусиятли бўлган объектларни бевосита ва билвосита ҳамда занжирли таъсир кўрсатиши даражаси жиҳатидан гуруҳлаш, шунга кўра инфратузилмани ривожлантиришга табақалашган ҳолда ёндашиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларда махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ташкил қилиш ва уларни муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-271-сон Қарорининг 2022-йилда махсус иқтисодий, кичик саноат зоналари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳамда тўғридан тўғри хорижий ва маҳаллий инвестисиялар иштирокидаги йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш тадбирлари йиғма параметрларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 2022 йил 21 октябрдаги 28-03-10/6-486-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши махсус иқтисодий зоналар, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳамда кичик саноат зоналарини қаттиқ инфратузилма таркибига кирувчи ичимлик ва оқова сув тармоқларини, автомобил йўлларини, табиий газ тармоқларини ҳамда ирригация тармоғини қуришга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
    Ўзбекистонда инфратузилма тизими ривожланиши таъсирида кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятидаги ўзгаришларнинг экспоненсиал вақтли қаторлар ва ўртача тортилган ҳаракатланувчи моделлар ёрдамида 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикасининг 2022-2024-йилларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури лойиҳасини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 2022 йил 21 октябрдаги 28-03-10/6-486-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришнинг 2023-2024-йиллар учун мақсадли мўлжалларга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишга хизмат қилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish