Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунқулов Ином Абдухалиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарида бошқариш механизмини такомиллаштириш”, 08.00.13 – Менежмент (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.3.PhD/Iqt2492.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Нуримбетов Равшан Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, ДСc.03/30.12.2019.И.60.03
Расмий оппонентлар Умаров Илҳомжон Юлдашевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қамбаров Жамолиддин Хикматиллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Этакчи ташкилот: Наманган мухандислик қурилиш институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар бошқарув механизмини такомиллаштириш борасида илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарини бошқариш механизми” тушунчаси корхона фаолиятининг иқтисодий ва ижтимоий мақсадларига эришишга йўналтирилган бошқарув усулларини қўллаш орқали қурилиш материаллари корхоналар фаолиятига замонавий менежментнинг бошқарув объектларига мувофиқ келувчи ваколат ва масъулият уйғунлигини таъминлаш тамойилини интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
Жиззах вилояти қурилиш материаллари корхоналари бошқарув тузилмаларини ҳудудлардаги муайян қурилиш материали ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик миқёсли ҳамда ихчам бошқарув тузилмасига эга ишлаб чиқариш бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш орқали такомиллаштириш асосланган;
Жиззах вилояти қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарида фаолиятни бошқаришдаги вақт ресурсларини ишлаб чиқаришни режалаштириш (Рич=0,23), ташкил этиш (Тич=0,36), назорат қилиш (Нич=0,17), мотивациялаш (Мтич=0,13) ва мувофиқлаштириш (Мфич=0,11) жараёнлари ўртасидаги оптимал тақсимотини таъминловчи махсус алгоритм ва моделларни татбиқ этиш орқали самарадорлигини ошириш таклифи асосланган;
Жиззах вилоятида қурилиш ишлари ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажмларининг вақтли қаторларни тавсифлашда интеграциялашган авторегрессия ҳамда сирғалувчи ўртача интеграциялашган авторегрессия моделлари асосида 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инновацион ривожланиш шароитида қурилиш материаллари саноати корхоналарида бошқарув механизми такомиллаштирилиши юзасидан ишлаб чиқилган илмий-амалий таклифлар асосида:
услубий ёндашувга кўра “қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарини бошқариш механизми” тушунчаси корхона фаолиятининг иқтисодий ва ижтимоий мақсадларига эришишга йўналтирилган бошқарув усулларини қўллаш орқали қурилиш материаллари корхоналар фаолиятига замонавий менежментнинг бошқарув объектларига мувофиқ келувчи ваколат ва масъулият уйғунлигини таъминлаш тамойилини интеграциялаш асосида такомиллаштиришга оид назарий-услубий маълумотлардан олий ўқув юрти талабалари учун мўлжалланган “Сифат менежменти” номли дарслик тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 19 июлдаги 233-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда қурилиш материаллари корхоналар фаолиятига замонавий менежментнинг бошқарув объектларига мувофиқ келувчи ваколат ва масъулият уйғунлигини таъминлаш тамойилини интеграциялаш асосида такомиллаштирилган “қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарини бошқариш механизми” тушунчаси бўйича билим ва кўникмаларни чуқурлаштириш имкони яратилган;
Жиззах вилояти қурилиш материаллари корхоналари бошқарув тузилмаларини ҳудудлардаги муайян қурилиш материали ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик миқёсли ҳамда ихчам бошқарув тузилмасига эга ишлаб чиқариш бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш орқали такомиллаштириш таклифи “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси томонидан “Ҳудудларда қурилиш материалларини ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг 2023 йил 25 июлдаги 05/13-1467-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қурилиш материалларини ишлаб чиқариш фаолиятининг ташкилий-иқтисодий кўрсаткичларини 11% га ошириш имкони яратилган;
Жиззах вилояти қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарида фаолиятни бошқаришдаги вақт ресурсларини ишлаб чиқаришни режалаштириш (Рич=0,23), ташкил этиш (Тич=0,36), назорат қилиш (Нич=0,17), мотивациялаш (Мтич=0,13) ва мувофиқлаштириш (Мфич=0,11) жараёнлари ўртасидаги оптимал тақсимотини таъминловчи махсус алгоритм ва моделларни татбиқ этиш орқали самарадорлигини ошириш таклифи “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси томонидан “Ҳудудларда қурилиш материалларини ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг 2023 йил 25 июлдаги 05/13-1467-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Ўзсаноатқурилиш материаллари” уюшмаси таркибига кирувчи қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарида меҳнат унумдорлигини 8%га, маҳсулот ишлаб чиқариш рентабеллигини 1,2% га ошириш имкони яратилган;
Жиззах вилоятида қурилиш ишлари ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажмларининг вақтли қаторларни тавсифлашда интеграциялашган авторегрессия ҳамда сирғалувчи ўртача интеграциялашган авторегрессия моделлари асосида 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси томонидан “Ҳудудларда қурилиш материалларини ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг 2023 йил 25 июлдаги 05/13-1467-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида уюшма ва унинг таркибига кирувчи қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарининг 2030 йилга қадар ривожланиш тенденцияси асосида муҳим иқтисодий кўрсаткичларнинг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш имкони яратилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish