Sayt test rejimida ishlamoqda

Муфтайдинов Мансур Қиёмидиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълони

 I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Озиқ-овқат саноати корхоналарини иқтисодий механизмини такомиллаштириш”, 08.00.03 – “Саноат иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.4.PhD/Iqt2520
Илмий раҳбар: Умаров Илхомжон Юлдашевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон машинасозлик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/30.12.2019.I.60.03
Расмий оппонентлар: Камбаров Жамолиддин Хикматиллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Мамаев Баҳодиржон Носирович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технологиялари институти.
Диссертация  йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади озиқ-овқат саноати корхоналарини иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича янги ташкил этиладиган истиқболли лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини тайёрлаш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин ҳар бир лойиҳанинг 100 млн. сўмгача бўлган миқдорини қоплаб бериш асосланган;
озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва чуқур қайта ишлаш соҳасига хорижий экспертларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин ҳар бир лойиҳа учун
50 млн.сўмгача бўлган миқдорини қоплаб бериш таклифи ишлаб чиқилган;
ҳудуднинг ўзига хос хусусиятлари ва ишлаб чиқаришни ташкил қилишнинг шаклланган йўналишлар ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ривожлантиришга кўра Избоскан, Мархамат, Булоқбоши, Улуғнор, Олтинкўл, Балиқчи, Бўстон туманлари ва Хонобод шаҳрида озиқ-овқат саноати йўналишидаги саноат кластерларини ташкил қилишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
Андижон вилоятида озиқ-овқат саноати маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини, жумладан кластерили ишлаб чиқаришни эътиборга олган ҳолда ривожлантириш бўйича 2026-йилгача базавий, инерсион ва мобилизацион прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Озиқ-овқат саноати корхоналарини иқтисодий механизмини такомиллаштириш борасида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича янги ташкил этиладиган истиқболли лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини тайёрлаш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин ҳар бир лойиҳа учун 100 млн. сўмгача бўлган миқдорини қоплаб бериш таклифи Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси томонидан “Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлаш бўйича йўл харитасини” ишлаб чиқишда ҳамда  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 20-январдаги 37-сон “Республикада озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги қарори 1-бўлими “б” бандининг 1-хатбошини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2023-йил 27-сентябрдаги 27-80/09-23-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича янги ташкил этилган 17 та лойиҳани ишга туширишда ва фаолият самарадорлигини оширишга муайян даражада хизмат қилган;
озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва чуқур қайта ишлаш соҳасига хорижий экспертларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин ҳар бир лойиҳа учун 50 млн. соўмгача бўлган миқдорини қоплаб бериш таклифи Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси томонидан “Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлаш бўйича йўл харитасини” ишлаб чиқишда ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил20-январдаги 37-сон “Республикада озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги қарорининг 1-бўлими “б” бандининг 3-хатбошини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2023-йил 27-сентябрдаги 27-80/09-23-сонли маълумотномаси). Таклиф озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича янги лойиҳани ишга туширишга ва фаолият самарадорлигини оширишга муайян даражада хизмат қилган;
ҳудуднинг ўзига хос хусусиятлари ва ишлаб чиқаришни ташкил қилишнинг шаклланган йўналишлар ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ривожлантиришга кўра Избоскан, Мархамат, Булоқбоши, Улуғнор, Олтинкўл, Балиқчи, Бўстон туманлари ва Хонобод шаҳрида озиқ-овқат саноати йўналишидаги саноат кластерларини ташкил қилиш бўйича таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 21-апрелдаги 204-сон “2022-2026-йилларда Андижон вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори2-иловасининг 31-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2023-йил 27-сентябрдаги 27-80/09-23-сонли маълумотномаси). Таклифлар вилоятда озиқ-овқат саноати йўналишида саноат кластерлари фаолиятини ташкил етилиш ҳамда маҳсулот ишлаб чиқариш хажмининг ортишига эришишга муайян даражада хизмат қилган;
Андижон вилоятида озиқ-овқат саноати маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини, жумладан кластерили ишлаб чиқаришни эътиборга олган ҳолда ривожлантириш бўйича 2026-йилгача базавий, инерсион ва мобилизацион прогноз кўрсаткичлари бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 21-апрелдаги 204-сон “2022-2026-йилларда Андижон вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 1-иловасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2023-йил 27-сентябрдаги 27-80/09-23-сонли маълумотномаси). Натижада Андижон вилоятида озиқ-овқат саноати бўйича 250 та лойиҳани амалга ошириш ва 400 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестицияларни ўзлаштириш имкониятини яратшга муайян даражада хизмат қилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish