Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшматов Санжар Азимкуловичнинг
иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Сут ва сут маҳсулотлари брендини шакллантириш методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.11 – Маркетинг.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  Б2023.3.DSc/Iqt554.
Илмий маслаҳатчи: Икрамов Мурат Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Академик иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Ғуломов Саидаҳрор Саидаҳмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Эштаев Алишер Абдуғаниевич; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Абдуллаев Илёс Султонович.
Етакчи ташкилот: Тоскент кимё-техналогия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сут ва сут маҳсулотлари брендини шакллантириш методологиясини такомиллаштириш боʻйича илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “сут ва сут маҳсулотлари брендлари рақобатбардошлиги” тушунчаси ҳамда унинг таъсир самараларини ҳисоблаш истеъмолчининг бренддан қониқиши, маҳсулотдан хабардорлик, истеъмолчи томонидан кутилган сифат, маҳсулотга истеъмолчи томонидан берилган қиймат каби сабаб омиллари ҳамда истеъмолчилар тажрибаси, истеъмолчи мойиллиги каби оқибат омилларининг ўзаро муносабатлари жиҳатидан такомиллаштирилган;
сут ва сут маҳсулотлари брендини шакллантиришнинг ташкилий- иқтисодий мехнизми бренд шаклланишининг ҳар бир босқичида ҳосил бўлган мултипликтор самараларини ҳисобга олиш орқали такомиллаштирилган;
сут ва сут маҳсулотлари бренди қийматини баҳолаш услубиёти бренд капитали активларини тавсифловчи хабардорлик [кх=0,35], тасаввур этиш [кт=0,35], муносабатга киришиш [кмк=0,35], мойиллик [км=0,35] мезонлари бўйича коеффициентлар оптимал қийматини киритиш асосида такомиллаштирилган;
истеъмолчилар онгида эко-бредни яратишга қаратилган яшил маркетинг стратегиялари сут ва сут маҳсулотларида эко белгилар тўпламини яратиш асосида такомиллаштирилган;
миллий бозорда озиқ-овқат маҳсулотлари брендлари учун истеъмолчилар даражасининг ўзгаришларини ўрта ва узоқ муддатли тенденсиялари асосида ривожланишининг 2030 йилга қадар прогноз ссенарийлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сут ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхона ва тадбиркорлар фаолиятини ривожлантирувчи маркетинг стратегиясини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
услубий ёндашувга кўра “сут ва сут маҳсулотлари брендлари рақобатбардошлиги” тушунчаси ҳамда унинг таъсир самараларини ҳисоблаш истеъмолчининг бренддан қониқиши, маҳсулотдан хабардорлик, истеъмолчи томонидан кутилган сифат, маҳсулотга истеъмолчи томонидан берилган қиймат каби сабаб омиллари ҳамда истеъмолчилар тажрибаси, истеъмолчи мойиллиги каби оқибат омилларининг ўзаро муносабатлари жиҳатидан такомиллаштиришга оид назарий-услубий маълумотлар олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Товар гуруҳлари бўйича савдони ташкил этиш” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2022 йил 19-июлдаги 233-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда сут ва сут маҳсулотлари брендлари рақобатбардошлиги тушунчаси ҳамда унинг таъсир самараларини ҳисоблаш борасидаги назарий билим ва кўникмаларни янада кенгайтириш имкони яратилган;
сут ва сут маҳсулотлари брендини шакллантиришнинг ташкилий- иқтисодий мехнизми бренд шаклланишининг ҳар бир босқичида ҳосил бўлган мултипликтор самараларини ҳисобга олиш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмаси таркибидаги корхоналарнинг маркетинг фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2023 йил 10 июлдаги 10/45/07-23-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2021 йилга нисбатан 2022 йилда « Bio Natural Food» МЧЖнинг “Тамим” ва “Алсафи” брендларининг бренд қийматини 15 фоизга, содиқ мижозлар салмоғини 12 фоиздан 25 фоизга ошириш имкони яратилган;
сут ва сут маҳсулотлари бренди қийматини баҳолаш услубиёти бренд капитали активларини тавсифловчи хабардорлик [кх=0,35], тасаввур этиш [кт=0,35], муносабатга киришиш [кмк=0,35], мойиллик [км=0,35] мезонлари бўйича коеффициентлар оптимал қийматини киритиш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмаси таркибидаги корхоналарнинг маркетинг фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2023 йил 10 июлдаги 10/45/07-23-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида «Dil-Bah Dairy Group» МЧЖнинг «Доброе деревенское утро»/«Меҳрибон қишлоқ тонги» брендининг бозордаги улушини 1,2 фоизга, маҳсулот сотиш ҳажмини 1,6 фоизга ошириш имкони яратилган;
истеъмолчилар онгида эко-бредни яратишга қаратилган яшил маркетинг стратегиялари сут ва сут маҳсулотларида эко белгилар тўпламини яратиш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмаси таркибидаги корхоналарнинг маркетинг фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2023 йил 10 июлдаги 10/45/07-23-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида «Dil-Bah Dairy Group» МЧЖнинг “Доброе деревенское утро” ва “Тамим” брендлари бўйича ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг тетрапаркда қадоқланган маҳсулотлари сотиш ҳажмини 42,4 фоизга, «Био Натурал Фоод» МЧЖ маҳсулотларини сотиш ҳажмини 11,1 фоизга, доимий истеъмолчилар сонини 16,5 фоизга ошириш имкони яратилган;
миллий бозорда озиқ-овқат маҳсулотлари брендлари учун истеъмолчилар даражасининг ўзгаришларини ўрта ва узоқ муддатли тенденсиялари асосида ривожланишининг 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз ссенарийларидан Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмаси томонидан узоқ муддатли ривожланиш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2023 йил 10 июлдаги 10/45/07-23-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида «Bio Natural Food» МЧЖ ҳамда «Dil-Bah Dairy Group» МЧЖнинг сут маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналари учун истеъмолчиларнинг мойиллик даражасини ошириш имкони яратилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish