Sayt test rejimida ishlamoqda

Карлибаева Гулшат Ходжабаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим муассасаларининг фаолиятини молиялаштириш ва мониторингини амалга ошириш”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит.(Иқтисодиёт фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам Б2020.1.PhD/Iqt1222.
Илмий раҳбар: Эшов Мансур Пулатович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Тўхлиев Бозорбой Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Жиянова Наргиза Эсанбаевна, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Этакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муасасаларини молиялаштириш ва мониторинг тизимини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасаларида давлат-хусусий шерикчилик асосида эндаумент фондларини ташкил қилиш ва ривожлантириш орқали илмий тадқиқот ва инновацион лойиҳаларни молиялаштиришни такомиллаштириш асосланган;
давлат бюджети ҳисобига молиялаштириладиган олий таълим муассасаларида сметали молиялаштиришдан давлат томонидан белгиланадиган вазифалар бўйича эришилган натижаларга йўналтирилган бюджетлаштириш тизимига ўтиш ҳамда тегишли тамойилларини мужассамлаштирувчи замонавий молиявий менежмент тизимини жорий қилиш таклифи асосланган;
Ўзбекистон олий таълим муассасаларида бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлардан самарали фойдаланишни таъминловчи  бюджет менежменти самарадорлигини баҳолашнинг замонавий мониторинг тизимини такомиллаштириш асосида асосий молиявий кўрсаткичларнинг 2027 йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган;
олий таълим муассасаларининг фаолиятини молиялаштиришда «таҳлика-таҳлил» тизимини йўлга қўйиш асосида ички аудит ва молиявий назорат харажатларини онлайн мониторинг қилиш таклифи асосланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларини молиялаштириш ва мониторинг тизими самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
олий таълим муассасаларида давлат-хусусий шерикчилик асосида эндаумент фондларини ташкил қилиш ва ривожлантириш орқали илмий тадқиқот ва инновацион лойиҳаларни молиялаштиришни такомиллаштириш таклифи “Тошкент давлат иқтисодиёт университетини халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингининг юқори ўринларидан жой олишга қаратилган мақсадли чора тадбирларни ўз ичига олувчи узоқ ва ўрта муддатли стратегик ривожлантириш дастури”да белгиланган вазифаларда ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 5 майдаги 03/03-856-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий таълим муассасаларида илмий тадқиқот ва инновацион лойиҳаларни молиялаштиришда давлат-хусусий шерикчилик асосида эндаумент фондларидан фойдаланишни кенгайтириш имкони яратилган;
давлат бюджети ҳисобига молиялаштириладиган олий таълим муассасаларида сметали молиялаштиришдан давлат томонидан белгиланадиган вазифалар бўйича эришилган натижаларга йўналтирилган бюджетлаштириш тизимига ўтиш ҳамда тегишли тамойилларини мужассамлаштирувчи замонавий молиявий менежмент тизимини жорий қилиш таклифи “Тошкент давлат иқтисодиёт университетини халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингининг юқори ўринларидан жой олишга қаратилган мақсадли чора тадбирларни ўз ичига олувчи узоқ ва ўрта муддатли стратегик ривожлантириш дастури”да белгиланган вазифаларда ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 5 майдаги 03/03-856-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий таълим муассасаларида давлат томонидан белгиланадиган вазифалар бўйича эришилган натижаларга йўналтирилган бюджетлаштириш тизимига ўтиш жараёнларини жадаллаштириш имкони яратилган;
Ўзбекистон олий таълим муассасаларида бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлардан самарали фойдаланишни таъминловчи  бюджет менежменти самарадорлигини баҳолашнинг замонавий мониторинг тизимини такомиллаштириш асосида асосий молиявий кўрсаткичларнинг 2027 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз параметрлари “Тошкент давлат иқтисодиёт университетини халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингининг юқори ўринларидан жой олишга қаратилган мақсадли чора тадбирларни ўз ичига олувчи узоқ ва ўрта муддатли стратегик ривожлантириш дастури”да белгиланган вазифаларда ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 5 майдаги 03/03-856-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий таълим муассасаларида бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлардан самарали фойдаланиш асосида узоқ муддатли истиқболда асосий молиявий параметрлар ўртасидаги ўзаро мувофиқликни таъминлаш имкони асосланган;
олий таълим муассасаларининг фаолиятини молиялаштиришда «таҳлика-таҳлил» тизимини йўлга қўйиш асосида ички аудит ва молиявий назорат харажатларини онлайн мониторинг қилиш таклифи “Тошкент давлат иқтисодиёт университетини халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингининг юқори ўринларидан жой олишга қаратилган мақсадли чора тадбирларни ўз ичига олувчи узоқ ва ўрта муддатли стратегик ривожлантириш дастури”да белгиланган вазифаларда ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 5 майдаги 03/03-856-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий таълим муассасаларининг фаолиятини молиялаштиришда ички аудит ва молиявий назорат харажатларини онлайн мониторинг қилиш имкони яратилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish