Sayt test rejimida ishlamoqda

Олимова Наргиз Гуламовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Пахта тозалаш корхоналарида чанг тозалаш ускуналарининг самарадорлигини ошириш усулларини тадқиқ этиш”, 05.09.03 – “Иссиқлик таъминоти. Вентилясия, кондисионерлаш. Газ таъминоти ва ёритиш”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.2.PhD/Т3771
Илмий раҳбар: Бобоев Собиржон Мурадуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.26/27.02.2020.Т.109.01.
Расмий оппонентлар: Хайриддинов Ботир Эгамбердиевич – Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти кафедра профессори, техника фанлари доктори, (05.09.03).
Исманхаджаева Мухая Рихсиевна - Тошкент архитектура-қурилиш университети кафедра профессор, техника фанлари номзоди (05.09.03).
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик қурилиш институти.
II.Тадқиқотнинг мақсади:  Пахта тозалаш корхоналарида пахтани қайта ишлаш жараёнида юқори самарада ишлайдиган янги чанг тозалаш ускунасининг конструктив ечимини ишлаб чиқиш ҳамда унинг параметрлари ва иш режимларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳавони чангдан тозалашда чанг-ҳаво оқимида сув томчисининг катталиги ва чангни тозалаш камерасининг техник хусусиятларининг томчилар ҳаракати ва динамикасининг траекториясига таъсир кучлари математик модел ва экспериментал тадқиқотлар натижалари асосида аниқланган;
намлантириш камерасининг конструктив ўлчамлари ва форсункалар ўртасидаги боғлиқликлар олинган, пахта чангининг хусусиятлари ва миқдори гравиметрик (чангни қуритиш ва тортиш) усули ёрдамида аниқланган.
чанг тозалаш самарадорлигини ошириш мақсадида такомиллаштирилган чанг тозалаш ускунасидаги йирик чанг заррачаларни чуктиришга ички қувур диаметрини кенгайтириш асосида эришилган.   
йирик дисперс пахта толаларига намлик таъсир қилмайдиган ва майда дисперс чанг заррачаларини тутиб қолувчи форсункали жалюзи ўрнатиб такомиллаштирилган ускуна яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Пахта чангини тозалаш ускуналарининг самарадорлигини ошириш усулларини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Конструктив чанг тозалаш ускунаси Самарқанд вилояти Пастарғом тумани Жума шаҳрида жойлашган “Самарқанд Камалак инвест текстил” МЧЖга қарашли пахта тозалаш корхонаси ишлаб чиқариш цехида синаб кўрилган (“Самарқанд Камалак инвест текстил” МЧЖнинг 2023 йил “08” сентябрдаги  22/08.09.03-сон маълумотномаси ва далолатномаси), натижада атмосферага чанг чиқарувчи манбада атмосферага ташланаётган пахта чангининг миқдори янги яратилган нам ҳолда тутиб қолувчи чанг тозалаш ускунаси ўрнатилгандан кейин чанг тозалаш жараёнигача 1,49 г/с; 37,3 т/йил, тозалагандан кейин 0,042 г/с; 1,06 т/йил, янги ўрнатилган ускунанинг тозалаш самарадорлигини 97,2% га етказиш имконини берган;
“Самарқанд Камалак инвест текстил” МЧЖга қарашли пахта тозалаш корхонаси ишлаб чиқариш цехига атмосферга ташланадиган пахта чангларини нам ҳолда тутиб қолувчи конструктив ускуна ўрнатилган (Оʻзбекистон Республикаси табиат ресурслари вазирлигининг 2023 йил “1” декабрдаги  03-03/3-7654-сон маълумотномаси), натижада атмосферага ташланадиган пахта чангининг миқдори ускуна ўрнатилган манбада 3,98 т/йилга камайиш, пахта чангини ушлаб қолиш самарадорлигини 10,7% га ошириш, корхона учун 51,577 млн. Сўмлик иқтисодий самара келтириш имконини берган (Самарқанд вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бош бошқармаси 15.09.2022 й. № 01-2969 маълумотномаси).    

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish