Sayt test rejimida ishlamoqda

Иброҳимов Азизбек Равшанбек ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Веб-серверлардаги ахборотни тармоқ ҳужумларидан ҳимоялаш усуллари ва алгоритмлари”, 05.01.05 – Ахборотларни ҳимоялаш усуллари ва тизимлари. Ахборот хавфсизлиги (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Т4056.
Илмий раҳбар: Хамдамов Рустам Хамдамович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.02.
Расмий оппонентлар: Жураев Гайрат Умарович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Насруллаев Нурбек Бахтиёрович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: “UNICON.UZ” - фан – техника ва маркетинг тадқиқотлар маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: веб серверни ҳимоялаш тизимининг самарадорлигини оширишга имкон берувчи ахборотни тармоқ ҳужумларидан ҳимоялаш усуллари ва алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
халқаро ташкилотлар томонидан жамланган ва ҳозирда маълум бўлган ахборот хавфсизлиги заифликларининг маълумотлар базаси асосида веб сервердаги заифликларни ягона идентификатор тизими орқали заифликларни мавжуд бўлиш муҳитига кўра гуруҳлайдиган веб серверлардаги заифликлар реестри шакллантирилган;
веб серверлардаги иловаларни эквивалентлик, чегара ва қарорлар жадвали тестларининг комбинациялашган варианти асосида реал вақт режимида тестлашга кўра иловалардаги заифликларни аниқлашнинг уч босқичли тестлаш усули ишлаб чиқилган;
веб серверда мавжуд бўлган алоқа канали, протоколи ва аппарат платформа муҳитига кўра веб сервернинг умумлашган парамертлар гуруҳини яратиш асосида ҳар бир параметр даражасига мос келадиган веб серверлардаги заифликларни гуруҳлаш усули ва алгоритми ишлаб чиқилган;
веб серверга юборилган сўровларнинг статистик тузилмаси ва веб саҳифаларни мантиқий тоифаларини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилган сўров вектор формати асосида веб интерфейсга қаратилган тармоқ ҳужумларини аниқлаш усули ва алгоритми ишлаб чиқилган;
веб серверга бўладиган тармоқ ҳужумларини веб сервернинг умумлашган парамертлар гуруҳлари асосида хавфсиз ҳолатга келтириш натижасида заифликларнинг мавжуд бўлиш сатҳида ишлайдиган протоколига кўра тармоқ ҳужумларини аниқлашнинг ВИТЕ усули ва алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Веб-сервердаги ахборотни тармоқ ҳужумларидан ҳимоялаш усуллари ва алгоритмлари ҳамда дастурий воситалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
веб-сервердаги ахборотни тармоқ ҳужумларидан ҳимоялаш усуллари ва алгоритмлари асосида ишлаб чиқилган дастурий восита “Киберхавфсизлик маркази” давлат унитар корхонасининг амалий фаолиятига жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2022-йил 11-октябрдаги 33-8/6723-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаси корпоратив тармоқдаги 152348 та тармоқ ҳужумларнини 98.7% аниқлик ва 1.3% хатолик қайд этган ҳолда аниқлаш имконини берган;
веб-сервердаги ахборотни тармоқ ҳужумларидан ҳимоялаш усуллари ва алгоритмлари асосида ишлаб чиқилган дастурий восита “УЗИНФОCОМ Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор” масъулияти чекланган жамиятининг амалий фаолиятига жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2022-йил 11-октябрдаги 33-8/6723-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида ташкилотнинг веб серверидаги 153 та очиқ портни ва 6 турдаги заифликларни ҳамда 163469 та тармоқ ҳужумларини 97.9% аниқлик ва 2.1% хатолик қайд этган ҳолда аниқлаш имконини берган;
веб-сервердаги ахборотни тармоқ ҳужумларидан ҳимоялаш усуллари ва алгоритмлари асосида ишлаб чиқилган дастурий восита “МАХСУС ХИЗМАТ БУХ” масъулияти чекланган жамиятининг амалий фаолиятига жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2022-йил 11-октябрдаги 33-8/6723-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаси ташкилот веб серверидаги 148 та очиқ портни ва 6 турдаги заифликларни ҳамда 135238 та тармоқ ҳужумларини 97.5% аниқлик ва 2.5% хатолик қайд этган ҳолда аниқлаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish