Sayt test rejimida ishlamoqda

Салибаев Хабибулло Негматуллахановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий рақамли технологияларни қўллаш асосида уяли алоқа операторларининг фаолиятини ривожлантириш”, 08.00.16 – Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.3.PhD/Iqt3377.
Илмий раҳбар: Махкамов Бахтиёр Шухратович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.02.
Расмий оппонентлар: Султанов Джамшид Баходирович, техника фанлари доктори, доцент; Набиева Саида Абдуваҳобовна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли технологияларни қўллаш асосида уяли алоқа операторларининг фаолиятини ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Ўзбектелеком” АК мобил телефон маълумотлари ва уяли алоқа операторларининг маълумотларни қайта ишлаш босқичлари, жумладан мамлакатга кирмайдиган ва чегарани кесиб ўтмайдиган (кирувчи, чиқувчи) роумингдан фойдаланадиган абонентларга кўра такомиллаштирилиб, маълумотларни қайта ишлаш босқичларининг модели такомиллаштирилган;
тармоқ минтақаларида мураккаб ва кўп омилли вазифаларни ҳал қилиш ва универсал ҳисоблаш воситаси сифатида сифат менежменти марказий маълумотларни қайта ишлаш марказининг мақсадга мувофиқлиги, шунга кўра марказнинг алгоритми асосланган;
“Ўзбектелеком” АК фаолиятини рақамлаштириш шароитида рақамли технологиялар инфратузилмаси ва дастурий таъминоти аудитини ҳамда хавф-хатарли вазиятларнинг олдини олиш тизимини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқлиги асосланган;
 “Ўзбектелеком” АК соф фойдаси ва унга таъсир этувчи узоқ муддатли инвестициялар қайтимлиги ва товар моддий захиралар самарадорлиги кабиларга кўра 2028 йилгача бўлган даврдаги прогноз кўрсаткичлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Рақамли технологияларни қўллаш асосида уяли алоқа операторларининг фаолиятини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
“Ўзбектелеком” АК мобил телефон маълумотлари ва уяли алоқа опера-торларининг маълумотларни қайта ишлаш босқичлари, жумладан мамлакатга кирмайдиган ва чегарани кесиб ўтмайдиган (кирувчи, чиқувчи) роумингдан фойдаланадиган абонентларга кўра такомиллаштирилиб, маълумотларни қайта ишлаш босқичлари такомиллашган модели “Ўзбектелеком” АК фаолиятига жорий қилинган (“Ўзбектелеком” АКнинг 2023 йил 28 сентябрдаги 27-01-17/3177-сонли маълумотномаси; Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023 йил 6 октябрдаги 33-8/6840-сонли маълумотномаси). Таклифнинг амалиётга жорий қилиниши 2022 йилда аввалги йилга нисбатан соф даромад миқдорини 19,9 фоизга ортишига муайян даражада хизмат қилган;
тармоқ минтақаларида мураккаб ва кўп омилли вазифаларни ҳал қилиш ва универсал ҳисоблаш воситаси сифатида сифат менежменти марказий маълумотларни қайта ишлаш марказининг мақсадга мувофиқлиги, шунга кўра марказнинг алгоритми бўйича таклиф “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси фаолиятига жорий қилинган (“Ўзбектелеком” АКнинг 2023 йил 28 сентябрдаги 27-01-17/3177-сонли маълумотномаси; Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023 йил 6 октябрдаги 33-8/6840-сонли маълумотномаси). Таклифни амалиётга қўлланилиши барча иловаларнинг бир хил аппаратда ишлаш имкониятини ошириш, ахборотни қайта ишлаш ва сақлашни марказлаштириш ҳисобига ИТ инфратузилмасига хизмат кўрсатиш харажатларини камайтириш, ЭРПТ ва CРМТ тизимларининг самарадорлигини ошириш ҳамда порталлар, веб-сайтлар, ҳужжатларни бошқариш тизимлари, электрон почта ва лойиҳаларни бошқариш тизимининг самарадорлигини янада оширишга хизмат қилган;
“Ўзбектелеком” АК фаолиятини рақамлаштириш шароитида рақамли технологиялар инфратузилмаси ва дастурий таъминоти аудитини ҳамда хавф-хатарли вазиятларнинг олдини олиш тизимини ишлаб чиқишнинг мақсадга мувофиқлиги таклифи “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси фаолиятига жорий қилинган (“Ўзбектелеком” АКнинг 2023 йил 28 сентябрдаги 27-01-17/3177-сонли маълумотномаси; Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023 йил 6 октябрдаги 33-8/6840-сонли маълумотномаси). Таклифнинг жорий қилиниши натижасида маҳсулот ва хизматларни сотишдан тушган ялпи фойда миқдорининг ортишига муайян даражада хизмат қилган;
“Ўзбектелеком” АК соф фойдаси ва унга таъсир этувчи узоқ муддатли инвестициялар қайтимлиги ва товар моддий захиралар самарадорлиги кабиларга кўра 2028 йилгача бўлган давр прогноз кўрсаткичлари бўйича таклифлар “Ўзбектелеком” АКни узоқ муддатли ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзбектелеком” АКнинг 2023 йил 28 сентябрдаги 27-01-17/3177-сонли маълумотномаси; Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023 йил 6 октябрдаги 33-8/6840-сонли маълумотномаси). Таклиф этилган прогноз кўрсаткичлари инвестициялар ва ички имкониятлардан самарали фойдаланишга кўра “Ўзбектелеком” АК соф фойдаси ҳажмини 2028 йилгача ортиб боришига (2,7 баробар) муайян даражада хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish