Sayt test rejimida ishlamoqda

Боротов Жамшид Зокиржоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ластик ва интерлок тўқималари асосида янги тузилишдаги икки қатламли трикотаж тўқималарини олиш технологиясини такомиллаштириш” 05.06.02- “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Т3709
Илмий раҳбар: Холиқов Қурбонали Мадаминович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган тўқимачилик саноати институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган тўқимачилик саноати институти, PhD.03/04.10.2023.Т.174.01
Расмий оппонентлар: Набиджанова Наргиза Насимжановна, техника фанлари доктори, профессор; Абдурахманов Абдурашид, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: игналари ластик ва интерлок тартибда жойлаштирилган ясси икки игнадонли трикотаж тўқув машинасида янги тузилишдаги икки қатламли трикотаж тўқималарини олиш технологиясини такомиллаштириш ҳисобига, маҳсулот ассортиментларини кенгайтиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
мавжуд ластик ва интерлок тўқималари асосида янги тузилишдаги ясси игнадонли трикотаж машинасининг игналари жойлашувини ўзгартириш ҳисобига икки қатламли устки кийим учун мўлжалланган трикотаж тўқималарини олиш технологияси ишлаб чиқилган;
ластик ва интерлок тўқимаси асосида олинган янги тузилишдаги икки қатламли трикотаж тўқималарининг энг аҳамиятли кўрсаткичлари комплекс баҳолаш диаграммаси ва рангали баҳолаш усулидан фойдаланиб аниқланган;  
икки қатламли трикотаж тўқималарини янги ассортиментларини ишлаб чиқаришда ғоваксимон ва бўртма нақшлардан фойдаланиш ҳисобига хомашё сарфини камайтиришнинг технологик йечимлари ишлаб чиқилган.
икки қатламли трикотаж тўқимасининг технологик кўрсаткичлари ва физик-механик хусусиятларига трикотаж таркибидаги пресс ва тўлиқ бўлмаган тўқима элементларининг таъсир этиш қонуниятлари,  технологик кўрсаткичлари ўзгаришини хомашё сарфига таъсири математик моделлаштирилиб, боғлиқлик графиклари асосида рационал қийматлар аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ластик ва интерлок тўқималари асосида янги тузилишдаги икки қатламли трикотаж тўқималарини олиш усулини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар асосида:
Янги тузилишдаги ластик ва интерлок икки қатламли трикотаж тўқималарини олиш технологиясини “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тасарруфидаги «Дилхан тех ЛЛС» МЧЖ,  «Порлоқ Чуст Бренди» МЧЖ,  «ХАМКОР ТЕХ» МЧЖ корхоналарига тадбиқ этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023 йил 13 ноябрдаги № 03/25-2396 сонли маълумотномаси). Натижада трикотаж маҳсулотлари ассортиментини кенгайтириш, сифат кўрсаткичларини яхшилаш ва хомашё сарфини 22% гача камайтиришга эришилган ва маҳаллий корхоналарда ички ва ташқи бозорга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкони яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish