Sayt test rejimida ishlamoqda

Раджабов Ахтам Болтаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Простата безининг ёшга доир морфологияси, унинг жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари билан боғлиқлиги ва сурункали алкоголизмда структуравий ўзгаришлари», 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.DSc/Тib647.
Илмий раҳбар: Тешаев Шухрат Жумаевич, тиббиёт фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04. 2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Хамидулла Абдуллаевич Расулов, тиббиёт фанлари доктори; Курбанов Саид Сафарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Баландина Ирина Анатольевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: «University of campania “Luigi Vanvitelli”  School of Medicine and Surgery (Италия)»
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Простата безининг ёшга доир морфологияси, унинг жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари билан боғлиқлиги ва сурункали алкоголизмда структуравий ўзгаришларини клиник экспериментал тадқиқотда аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
каламушлар простата безининг ёшга доир анатомо-топографик хусусиятлари, тана вазни ва органометрик параметрларининг ривожланиш динамикаси ва алкоголнинг сурункали таъсиридаги ўзгаришлари аниқланган;
илк бор каламуш простата безини батафсил гистоморфометрик ва иммуногистокимёвий ўрганиш асосида постнатал онтогенез давомида органнинг эпителий-строма тузилмаларининг ёшга боғлиқ ўзига ҳос хусусиятлари аниқланган;
тажрибада алкоголнинг безга таъсир қилиш даражаси аниқланган ва баҳоланган, простата безининг энг заиф бўлган даврлари аниқланган;
Ki67 ва CД3 иммуногистокимёвий маркерлар ёрдамида соғлом ва сурункали алкоголизмдан азият чекадиган каламушларнинг простата безидаги пролифератив жараёнлар ва ҳужайра иммунитетининг қиёсий таҳлили амалга оширилиши натижасида реактив жараёнларнинг кучайиши асосланаган;
кенг қамровли ултратовуш ва морфометрик текширувлар асосида эркаклар простата безининг биометрияси ва жисмоний ривожланиш кўрсаткичларининг ёшга доир минтақавий, норматив параметрлари яратилди, бу эса мазкур  кўрсаткичлар ўртасидаги корреляцион боғлиқлик аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2023 йил 13 ноябрдаги 23-Z/080-сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: олинган  маълумотлар  каламушлар простата безининг макроанатомик параметрларининг ривожланиши ва тузилиши бўйича назарий билимларни кенгайтиришга имкон берди, бу сутэмизувчилар онтогенези муаммоларини тушунишда муҳим фундаментал аҳамиятга эга. Тажриба шароитида сурункали алкоголизмни моделлаштириш одамларникига ўхшаш бўлган характерли патологик ўзгаришларни олиш имконини берди. Тадқиқот натижалари ушбу патологияга чалинган беморлар учун адекват даволаш усулларини ишлаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Илмий янгиликни амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро филиали бўйича буйруқ (17.04.2023; № 21), Бухоро вилоят наркология диспансери бўйича буйруқ (20.04.2023; №12 ), хамда Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ  (13.06.2023; № 11/7) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: алкоголнинг простата бези биометрик параметрларига сурункали таъсири бўйича аниқланган қонуниятлар эрта ташхис қўйиш сифатини янада яхшилашга, прогнозлаш усулларини ишлаб чиқишга ва аҳолини самарали илмий асосланган даволаш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: интакт ва сурункали алкоголизмга чалинган ҳайвонларда простата безининг органометрик кўрсаткичларини қиёсий таҳлил қилиш бўйича назарий билимларнинг кенгайиши алкоголнинг сурункали таъсири бўйича экспериментал тадқиқотлар ўтказишда диагностика усулларини такомиллаштириш орқали 1 нафар бемор хисобига 35000 сўм тежаш имконини берди. Хулоса: простата безининг алкогол патологиясини эрта ташхислаш ва башорат қилиш натижасида 1 нафар бемор хисобига 35 000 сўм иқтисодий самарадорликка эришилди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Простата безининг ёшга доир морфологияси, унинг жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари билан боғлиқлиги ва сурункали алкоголизмда структуравий ўзгаришлари» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт  кенгаши раисига  Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2023 йил 21 июндаги 01/04/3332-сон хат юборилган.
иккнчи илмий янгилик: простата таркибий элементларининг шаклланиши ривожланиш давомида кетма-кет ва синхрон равишда амалга оширилади ва бир вақтнинг ўзида ўзига хос хусусиятларига эга. Простата безида патологик жараённинг пайдо бўлиши ва ривожланиши органнинг структуравий ва функционал параметрларига боғлиқ. Ҳайвонларнинг простата гистологиясини аниқ тушуниш каламушларда урогенитал фенотипларни аниқлаш учун, шунингдек, каламушларда моделлаштириш орқали инсон простата касалликларининг этиологиясини, ривожланишини ва даволашни ўрганиш учун зарурлиги аниқланган. Илмий янгиликни амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро филиали бўйича буйруқ (17.04.2023; № 21), Бухоро вилоят наркология диспансери бўйича буйруқ (20.04.2023; №12 ), хамда Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ  (13.06.2023; № 11/7) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сурункали алкоголизмнинг простата бези стромал-эпителий тузилмаларига таъсирининг аниқланган хусусиятлари эрта ташхис қўйиш сифатини яхшилаш ва аҳолини илмий асосланган даволаш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: алкоголни ҳайвонлар простатасининг микроанатомик параметрларига сурункали таъсирини баҳолаш методологияси бўйича таклиф этилган тавсиялар диагностика усулларини такомиллаштириш орқали экспериментал тадқиқотлар давомида 1 нафар бемор хисобига 35 000 сўм маблағни тежаш имконини беради. Хулоса: простата безининг алкогол патологиясини эрта ташхислаш ва башорат қилиш натижасида 1 нафар бемор хисобига 35 000 сўм иқтисодий самарадорликка эришилади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Простата безининг ёшга доир морфологияси, унинг жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари билан боғлиқлиги ва сурункали алкоголизмда структуравий ўзгаришлари» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт  кенгаши раисига  Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2023 йил 21 июндаги 01/04/3332-сон хат юборилган.
учинчи илмий янгилик: алкогол таъсиридаги  шикастланишларнинг энг юқори даражаси органнинг периферик, субкапсулар зоналарида кузатилган, марказий ҳудудларда эса компенсатор ҳодисалар устунлик қилган.Тажрибада уч ва ўн саккиз ойлик даврларида простатанинг алкогол таъсирига энг юқори сезувчанлиги аниқланган. Олинган маълумотлар экспериментал ҳайвонларнинг простата безига морфологик даражада алкогол таъсирининг баҳолаш самарадорлигини оширишга имкон бериб, тадқиқот давомийлигини қисқартиради. Илмий янгиликни амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро филиали бўйича буйруқ (17.04.2023; № 21), Бухоро вилоят наркология диспансери бўйича буйруқ (20.04.2023; №12 ), хамда Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ  (13.06.2023; № 11/7) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: алкоголнинг сурункали таъсирида простата эпителий-строма тузилмалар шаклланишининг структуравий ва функционал механизмларини билиш аҳолининг репродуктив саломатлиги билан боғлиқ муаммоларни олдини олиш ва даволаш учун уларни тартибга солиш йўлларини ишлаб чиқишга имкон берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: олинган илмий-амалий натижалар асосида алкоголнинг безга таъсир қилиш даражасини аниқлаш ва баҳолаш натижасида диагностика усулларини такомиллаштириш орқали  1 нафар бемор хисобига 35000 сўм давлат маблағларини тежаш имконини берди. Хулоса: простата безининг алкогол патологиясини ўз вақтида баҳолаш, эрта ташхислаш ва башорат қилиш натижасида 1 нафар бемор хисобига 35 000 сўм иқтисодий самарадорликка эришилади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Простата безининг ёшга доир морфологияси, унинг жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари билан боғлиқлиги ва сурункали алкоголизмда структуравий ўзгаришлари» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт  кенгаши раисига  Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2023 йил 21 июндаги 01/04/3332-сон хат юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: қўлланиладиган иммуногистокимёвий усуллар соғлом ва сурункали алкоголизмдан азият чекадиган каламушларнинг простата безидаги пролифератив жараёнлар ва ҳужайра иммунитетининг қиёсий  баҳолаш имконини берди, уларнинг натижалари морфологик диагностика жараёнини объективлаштириш учун қўшимча белгилар сифатида ҳисобга олиниши исботланган. Илмий янгиликни амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро филиали бўйича буйруқ (17.04.2023; № 21), Бухоро вилоят наркология диспансери бўйича буйруқ (20.04.2023; №12 ), хамда Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ  (13.06.2023; № 11/7) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: простата тўқималарида Ki67 ва CД3 маркерлар экспрессиясининг баҳоланиши орқали алкогол таъсирига жавобан органдаги пролифератив фаоллик ва реактив жараёнларнинг ҳолатини аниқлаш мумкин, бу саратон ва иммунопатология касалликларида ўз вақтида ташхис қўйиш, даволашни оптималлаштириш ва иқтисодий самарадорликка эришишга имкон яратган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: прогностик иммуногистокимёвий критерийларни ўз вақтида аниқлаш натижасида диагностика усулларини такомиллаштириш орқали ўз вақтида ташхис қўйиш, оптимал даволаш, шунингдек 1 нафар бемор хисобига 50 000 сўмдавлат маблағларини тежаш имконини беради. Хулоса: простата безининг алкогол патологиясини ўз вақтида баҳолаш, эрта ташхислаш ва башорат қилиш натижасида 1 нафар бемор хисобига 50 000 сўм иқтисодий самарадорликка эришилган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Простата безининг ёшга доир морфологияси, унинг жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари билан боғлиқлиги ва сурункали алкоголизмда структуравий ўзгаришлари» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт  кенгаши раисига  Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2023 йил 21 июндаги 01/04/3332-сон хат юборилган.
бешинчи илмий янгилик: простата безининг морфометрик параметрлари ва жисмоний ривожланишнинг антропометрик кўрсаткичлари ўртасидаги боғлиқлик бўйича тадқиқот натижалари ултратовуш текшируви билан шуғулланадиган шифокорлар ва умумий амалиёт шифокорлари учун тавсиялар ва боғлиқлик алгоритмини яратишга имкон берди, улардан фойдаланиш текширилаётган худуларда диагностика ва профилактика чораларининг самарадорлигини оширишга  ёрдам берди. Илмий янгиликни амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро филиали бўйича буйруқ (17.04.2023; № 21), Бухоро вилоят наркология диспансери бўйича буйруқ (20.04.2023; №12 ), хамда Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ  (13.06.2023; № 11/7) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: жисмоний ривожланишнинг антропометрик кўрсаткичларининг ёшга доир морфометрияси ва уларнинг простата бези биометрик параметрлари билан корреляцион ўзаро боғлиқлиги бўйича олинган маълумотлар аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнида эрта ташхис қўйиш сифатини яхшилаш, простата касалликларини башорат қилиш ва олдини олиш усулларини ишлаб чиқиш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: олинган маълумотлар простата бези ва жисмоний ривожланиш патологияларини текшириш ва диагностикасини умумий харажатларини камайтиради, бу эса кейинчалик стационар даволаш муддатини қисқартириш орқали тиббий ёрдам сифатини яхшилашга олиб келади. Натижада 1 нафар бемор хисобига 40 000 сўм бюджет маблағларини тежаш имконини берди. Хулоса: жисмоний ривожланиш кўрсаткичларнинг ёшга доир антропометрияси ва простата биометрияси бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари эркакларда уларнинг минтақавий хусусиятлари ҳақидаги маълумотларни сезиларли даражада тўлдиради ва уларни амалий тиббиётда қўллашга имкон беради. Унинг амалиётда ишлатилиши натижасида диагностика муолажалари ва стационар харажатларга сарфланган маблағлардан 1 нафар бемор хисобига 40 000 сўм миқдорида давлат бюджетини тежашга эришилди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Простата безининг ёшга доир морфологияси, унинг жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари билан боғлиқлиги ва сурункали алкоголизмда структуравий ўзгаришлари» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт  кенгаши раисига  Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2023 йил 21 июндаги 01/04/3332-сон хат юборилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish